Sayt test rejimida ishlamoqda

Элова Дилноза Давлатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХIХ аср охири - ХХ аср бошларида Туркистонга янги техникалар тарқалишининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маиший ҳаётга таъсири”, 07.00.01- Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tar880.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Таr.72.07
Илмий раҳбар: Иноятов Сулаймон Иноятович, тарих фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Ўроқов Дилшод Жамолиддинович, тарих фанлари доктори (DSc), доцент; Сафаров Толиб Тожиевич, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХIХ аср охири - ХХ аср бошларида Туркистонда янги техникалар тарқалиши ва иқтисодий-ижтимоий, маданий-маиший ҳаётга таъсири  масалаларини тарихийжиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг  илмий янгилиги:
ХIХ аср охири ва ХХ аср дастлабки ўн йилликларида минтақа бўйлаб босмахона асбоб-ускуналари, ҳарф териш машинкаси, электр, телефон, почта-телеграф, дазмол, фотоаппарат, киномотография, граммафон, патефон, грампластинка, қўлсоати, самовар, радио каби маиший техникалар тарқатилганлиги исботланиб, уларнинг кириб келиш саналари аниқланган;
Туркистонга ўқ отар қурол-яроғларнинг янги турлари (Берданка-5, Винчестр-3, Максимка, пулемёти, бронетраспартёр, Наган, Револьвер, Енгил замбарак, ов милтиқлари) ва қуруқлик транспорти (велосипед, мотоцикль, енгил автомобиль, трамвай) ҳамда ҳаво флоти (ҳаво шарлари, самолёт) каби техникаларнинг кириб келишига таъсир кўрсатган омиллар аниқланиб, уларнинг тарихий-хронологик даври очиб берилган;
янги техникаларнинг Туркистон бўйлаб тарқатилишида “Рус техника комитети”, “Давлат ва ер мулклари депортаменти”, кўнгилли, ҳаваскор деҳқон ва боғбонлар уюшмалари, саноат боғларининг эгалари, тажриба станцияси, тажриба майдонлари ва тажриба участкаларининг техника омборлари, қишлоқ хўжалик техникаси ва уруғ тарқатиш омборлари етакчилик қилгани ҳамда Россия ва хорижий давлатларнинг техникасини сотиш билан шуғулланадиган вакилларнинг кўчириб келтирилган рус аҳолиси бўлганлиги далилланган;
Туркистон ўлкасига хориждан келтирилган плуг, сеялка, веялка, женейка, лобогрейка, белўроқ, сув ва буғ двигатели марказдан қочувчи насос, трактор каби техникаларни ўз даврида маҳаллий аҳоли «мўъжиза» сифатида қабул қилганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туркистонга янги техникалар тарқалиши ва уларнингижтимоий-иқтисодий ва маданий-маиший ҳаётга таъсири масалаларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар, хулоса ва таклифлар асосида:
ХIХ аср охири - ХХ аср бошларида Туркистон қишлоқ хўжалигига кириб келган янги техника ва машиналар, уларнинг турлари ва нарх-навоси ҳамда минтақа хўжалик ҳаётига таъсири масалаларига оид тарихий расм, жадвал ва тажриба-синов ҳужжатлари намуналаридан Навоий кон-металлургия комбинати аксиядорлик жамиятига қарашли музей фондларини бойитишда (Навоий кон-металлургия комбинати аксиядорлик жамиятининг 2021 йил 24 декабрдаги 05-02-02/01/780-сон маълумотномаси). XIX аср охири – XX аср бошларида Туркистонда янги техникалар тарқалишига доир ёзилган диссертация натижаларидан Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси ходимлари ҳамда Навоий давлат кончилик институтида ташкил этилган маънавий-маърифий семинарларда, давра суҳбатлари, металлургия саноатига оид техникаларга бағишланган тадбирларда фойдаланилган;
Туркистонга янги техникаларнинг тарқалиши тарихи, унинг ижтимоий, маданий ва сиёсий ҳаётга таъсири масалалари, босмахона ва нашриёт ишларига оид янги техникалар, почта, телеграф, телефон, ҳарф териш машинкалари, фотоаппарат, кинематография, граммафон сингариларнинг ўлка ҳаётига олиб кирган янгиликлардан “Ўзбекистонда давлат ва маҳаллий бошқарув тарихи” дарслигини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2019 йил 2 майдаги 394-186-сон гувоҳномаси). Натижада дарсликнинг “Туркистонда совет ҳокимиятининг ўрнатилиши” деб номланган 10-мавзусини янги маълумотлар билан бойитишга хизмат қилган;
XIX аср охири – XX аср бошларида Туркистонда янги техникалар тарқалишининг иқтисодий-ижтимоий, маданий-маиший ҳаётга таъсири, аҳолининг ўтган аср бошларигача фойдаланган техника турлари ҳақидаги маълумотларга бағишланган натижалардан Бухоро телерадиокомпаниясининг “Мозий бисотидан”, “Асрларнинг асраганлари”, “Ассалом Бухоро” кўрсатувлари сценарийсини тузишда фойдаланилган ҳамда тадқиқот материаллари асосида давра суҳбати ва мулоқотлар уюштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 1 ноябрдаги 1/280-сон маълумотномаси) Материаллар кўрсатувларни мазмунан бойитишга, телетомошабинларда Россия империяси даврида ўлкага янги кириб келган техникаларнинг турлари, қишлоқ аҳолисининг машғулотлари ва турмуш-тарзи ҳақида кенг тушунчага эга бўлишларига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish