Sayt test rejimida ishlamoqda

Амиров Лочинбек Файзуллаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланишни бошқариш механизмларини такомиллаштириш», 08.00.13–Менежмент (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2017.2.PhD/Iqt81.

Илмий раҳбар: Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.

Расмий оппонентлар: Йўлдошев Нуриддин Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рашидов Жамшид Ҳамидович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнингмақсади: иқтисодиётни модернизациялаш шароитида қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланишни бошқариш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қишлоқ хўжалигида чекланган сув ресурсларидан фойдаланиш жараёнларида самарали бошқарув қарорларини қабул қилишнинг мувофиқлаштириш тузилмаси такомиллаштирилган;

сув истеъмолчилари уюшмаларини молиялаштириш ва хизматларига хақ тўлашнинг бозор муносабатларига мос шартномавий механизмини такомиллашитириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;

сув ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган тармоқлараро интеграциялашган бошқарув усулини жорий этишнинг маъмурий, иқтисодий ва экологик мезонлари таклиф этилган;

сув ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш асосида сув ҳавзалари бўйича суғориш майдонларини кенгайтириш истиқболлари асослаб берилган. 

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланишни бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

қишлоқ хўжалигида чекланган сув ресурсларидан фойдаланиш жараёнларида самарали бошқарув қарорларини қабул қилишни мувофиқлаштириш тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тегишли корхона ва ташкилотлари фаолиятига жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 26 октябрдаги 03/29-987-сон маълумотномаси). Қишлоқ хўжалиги соҳасида сув ресурсларидан фойдаланиш жараёнларида бошқарув қарорларини қабул қилишни мувофиқлаштириш тузилмасини жорий этилиши сув ресурслари танқислигининг 7 фоизга камайишини таъминлаган;

сув истеъмолчилари уюшмаларининг сув ресурсларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, улар фаолиятини молиялаштириш ва хизматларига ҳақ тўлашнинг шартномавий механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятига жорий этилган. (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 26 октябрдаги 03/29-987-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши сув истеъмолчилари уюшмалари бошқарувидаги такрорий экинлар экиш улушини 28 фоизга ошириш имкониятини яратган;

сув ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган тармоқлараро интеграциялашган бошқарув усули ва уни жорий этишнинг маъмурий, иқтисодий ва экологик мезонлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 26 октябрдаги 03/29-987-сон маълумотномаси). Сув ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган тармоқлараро интеграциялашган бошқарув усули ва уни жорий этишнинг маъмурий, иқтисодий ва экологик мезонларини қўллаш сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини 12 фоизга оширишни таъминлаган;

сув ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш асосида сув ҳавзалари бўйича суғориш майдонларини кенгайтириш истиқболлари бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни ривожлантириш мақсадида қабулган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 26 октябрдаги 03/29-987-сон маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish