Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳмонов Баҳодир Мамажонович
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
“Ўзбек халқ  оғзаки ижодиёти жанрларининг постфольклор шароитидаги ҳолати ва функционал хусусиятлари”, 10.00.08 – Фольклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.DSc/Fil138.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
Илмий маслаҳатчи: Мирзаева Салимахон Райимжановна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёт ва фольклори институти, Dsc.02/30.12.2019.Fil.46.02.
Расмий оппонентлар: Ёрматов Исамидин Турғунович, филология фанлари доктори, профессор; Рахманов Насимхон Аскарович, филология фанлари доктори, профессор; Жуманазаров Умурзак Абдуразакович, филология фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек фольклори анъанавий жанрларининг постфольклор шароитидаги эврилиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг электрон ахборот воситалари кўмагида бугунги ижтимоий-маънавий муаммоларни акс эттиришга қай даражада қодирлигини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек фольклоршунослигида илк маротаба анъанавий достон, эртак, афсона, ривоят, нақл, қўшиқ, лапар ва бошқа жанрлар жонли овоз орқали ижро этилиши, шу билан бирга достон, қўшиқ, лапар жанрларининг ижросида соз (дўмбира, доира, гармон) иштирокининг йўқолганлиги ҳамда уларнинг бугунги постфольклор жараёнида оммага китобий нашр кўринишидагина адабий-эстетик таъсир этаётганлиги аниқланган;
Интернетлор (Интернет-фольклор) постфольклор ҳамда ўзбек фольклорининг жанрлар таркибида замон муаммоларини ҳозир ҳам бадиий акс эттирадиган латифа, ўлан, лапар ва лоф жанрлари мавжудлиги асосланган;
ХХ асрнинг 40-йилларига келиб мамлакатни жадал индустрлаштириш ва электрлаштириш сиёсати таъсиридаги ижтимоий-маиший ўзгаришлар, жумладан, ёппасига кирилл ёзувидаги саводхонлик оқибатида кенг омманинг ёзма адабиёт билан яқиндан танишуви ва бошқа маданий сабаблар туфайли халқ эпосининг давомийлигини таъминловчи эпик онг, эпик билим ва эпик хотира каби бадиий-эстетик омиллар кучсизланиб, халқ достонларининг оммавий тингланиши ва янгидан яратилиши тўхтаганлиги ҳамда постфольклор шароитида унинг муваффақиятсиз модификациялари пайдо бўлганлиги аниқланган;
халқ латифаларини ифодаловчи универсал сюжет ва бадиий қурилмага хос ўтмиш ва айни замон воқелигини бир хилда қисқа ва лўнда шаклда ифодалайдиган, мазмунан макон ва замон чегарасини билмайдиган, содда ҳозиржавоб диалог ҳамда оммабоп композиция ва ягона конфликтликка асосланувчи, хотирада мустаҳкам сақланувчи халқ донолигини акс эттирувчи жиҳатлар асосланган;
афанди сиймосининг ягона қаҳрамон, универсал макон ва замон қамровига эга бўлганлиги ҳамда сюжет ва композицияга асосланганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек халқ оғзаки ижодиёти жанрларининг постфольклор шароитидаги ҳолати ва функционал хусусиятлари бўйича олинган натижалар қуйидаги йўналишларда жорий қилинган:
ўзбек халқ оғзаки ижодиёти жанрларининг постфольклор шароитидаги ҳолати ва функционал хусусиятлари тўғрисидаги назарий хулосалардан 2018-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф-1-005 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими 2021 йил 18 октябрдаги 17.02/252 сонли маълумотномаси). Натижада ўзбек халқ ижодиёти жанрларининг постфольклор шароитидаги ҳолати ва функционал хусусиятларини аниқлаш билан боғлиқ вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилган;
постфольклор шароитида анъанавий ўзбек фольклори жанрлари таркибида замонавий муаммоларни бадиий акс эттиришга хизмат қилувчи муайян қатламнинг хали мавжудлиги, ижродан сўниб бораётган жанрлар ўрнини эса тезкор ахборот коммуникациялари ташиётган контент моҳиятидан келиб чиқувчи постфольклор, интернетлор жанрлари эгаллаётганлиги тўғрисидаги хулосалардан Қорақалпоғистон ёзувчилар уюшмаси ёш ижодкорлар тўгараги семинарида 2019-2020 йилларда амалга оширилган “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти” Антология хрестоматиясининг фольклор жанрига оид бўлимларини тузишда муҳим назарий ва амалий манба сифатида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси 2021 йил 18 октябрдаги 121-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек халқ оғзаки ижодиёти жанрларининг постфолкьлор шароитидаги ҳолати ва функционал хусусиятларини аниқлаш билан боғлиқ вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилган;
ўзбек анъанавий фольлкор жанрларининг янги замон шароитидаги ҳолати ва эстетик вазифалари халқ эпосининг давомийлигини таъминловчи таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020-2021 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида амалиётга татбиқ этилган. Республика Маънавият ва маърифат маркази мажлисининг 2021 йил январдаги Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининг VI йўналишига оид “Халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса, ёшларимиз ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш” 50-банди “Алпомиш”, “Гўрўғли”, “Рустамхон” каби халқ оғзаки ижоди намуналаридан фойдаланган ҳолда ““Миллий қадриятлар” фестивалини ўтказиш” каби мавзулардаги мақсадли ва манзилли тарғибот тадбирларини ташкил этишда диссертация материлларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази 2022 йил 3 мартдаги 02/02-440/2-сон маълумотномаси). Натижада ёш авлод камолоти учун хизмат қилиб келган афсона, ривоят ва нақлларга хос ғояларга бўлган ҳозирги маънавий эҳтиёж сабаблари, аммо мазкур жанрларининг янги реал воқеликни акс эттиришга хизмат қилган;
халқ латифаларини ифодаловчи универсал сюжет ва бадиий қурилмага хос ўтмиш ва айни замон воқелигини бир хилда қисқа ва лўнда шаклда ифодалайдиган, мазмунан макон ва замон чегарасини билмайдиган, содда ҳозиржавоб диалог ҳамда оммабоп композиция ва ягона конфликтликка асосланувчи, хотирада мустаҳкам сақланувчи халқ донолигини акс эттирувчи жиҳатлар каби хулосалардан 2020-2021 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларининг сценарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 09 октябрдаги 04-25-1760-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур эшиттиришлар мазмун-моҳияти ўзбек фольклорининг жанрлар таркибида замон муаммоларини ҳозир ҳам бадиий акс эттиришга қодир бўлган жанрлар мавжудлигига доир илмий хулосалар асосида  бойитилган ҳамда радиодастурларда берилган бу каби  илмий натижалар тингловчиларнинг мулоқот маданияти, оммавий мулоқот саводхонлиги борасидаги билимларини шаклланишида алоҳида аҳамиятга эга бўлган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish