Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурматов Акрамжон Рахманалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар: Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Фарғона водийси Марказий Осиёнинг иқтисодий ва маданий алоқалари тизимида (антик давр ва илк ўрта асрлар даври)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Tar.421.
Илмий раҳбар: Эшов Боходир Жўраевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Мавлонов Ўктам Махмасобирович, тарих фанлари доктори, профессор; Раимқулов Абдусабур Аззамович, тарих фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона водийсининг минтақа цивилизацияси тараққиётидаги ўрнини антик давр ва илк ўрта асрлар даври иқтисодий ва маданий алоқалар тарихи доирасида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийсининг қадимги давр ва илк ўрта асрлар давридаги минтақавий ва трансминтақавий иқтисодий-маданий алоқаларда тутган этномаданий, қадимий урф-одатлари, яшаш тарзи, иқтисодий-маиший ҳаётининг ўрни аниқланиб, милоддан аввалги I мингйилликнинг ўрталарида скиф-саклар, милодий бир мингйиллик ўрталаригача хун (сюнну), юечжи ва усунлар, илк ўрта асрларда эса турли туркий қабила ва уруғлар билан тиғиз этномаданий алоқаларга киришганлиги исботланган;
антик ва илк ўрта асрларда бўлиб ўтган ижтимоий-иқтисодий ва этномаданий  тарихий-географик жараёнлар Фарғона водийсининг Маразий Осиё цивилизацияси ривожида тутган ўрни ва аҳамиятига таъсир этганлиги, иқтисодий муносабатлар ва маданий алоқаларда намоён бўлганлиги очиб берилган;
Фарғона водийсида антик ва илк ўрта асрлар давридаги иқтисодий ва маданий алоқалари давлатчилик, урбанизация жараёнлари, шаҳарлар ва қишлоқлар ўртасидаги муносабатларга, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ўзгаришларга ривожланиш нуқтаи назардан таъсир этганлиги далилланган;
Фарғона водийсининг қадимги ўзаро муносабатларда, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий алоқаларининг кучайишида минтақадаги миграция жараёнларининг жадаллашуви сабаб бўлганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Антик ва илк ўрта асрлар даври Фарғона водийсининг иқтисодий ва маданий трансминтақавий алоқалар тизимидаги ўрни мавзусини тадқиқ этиш бўйича қўлга киритилган натижалар, илмий ҳулоса ҳамда таклифлар асосида:
Фарғона водийсининг қадимги давр ва илк ўрта асрлар давридаги минтақавий ва трансминтақавий иқтисодий-маданий алоқаларда тутган этномаданий, қадимий урф-одатлари, яшаш тарзи, иқтисодий-маиший ҳаётининг ўрни ёзма манбалар асосида аниқланиб, милоддан аввалги I мингйилликнинг ўрталарида скиф-саклар, милодий бир мингйиллик ўрталаригача хун (сюнну), юечжи ва усунлар, илк ўрта асрларда эса турли туркий қабила ва уруғлар билан тиғиз этномаданий алоқаларга киришганлиги, антик ва илк ўрта асрларда бўлиб ўтган ижтимоий-иқтисодий ва этномаданий  тарихий-географик жараёнлар Фарғона водийсининг Маразий Осиё цивилизацияси ривожида тутган ўрни ва аҳамиятига таъсир этганлиги, иқтисодий муносабатлар ва маданий алоқаларда намоён бўлиши илмий асосланган ҳолда Наманган вилоят тарихи ва маданияти музейида “Фарғона водийси Марказий Осиёнинг иқтисодий ва маданий алоқалари тизимида” мавзусидаги диссертация ишида мавжуд маълумотлар асосида янги кўргазма ташкил этилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги маданий мерос департаментининг 2021 йил 9 июлдаги 01-05/1251-сон маълумотномаси). Бундай кўргазмалар Ўзбекистон тарихида тутган ўрни бўйича маҳаллий ва хорижий ташриф буюрувчиларни янги маълумотлар билан таъминлашга хизмат қилмоқда. Кўргазмадан ўрин олган археологик ва манбашунослик ҳужжатлари ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини кўтаришга хизмат қилган;
Фарғона водийсида антик ва илк ўрта асрлар давридаги иқтисодий ва маданий алоқалари давлатчилик, урбанизация жараёнлари, шаҳарлар ва қишлоқлар ўртасидаги муносабатларга, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ўзгаришларга ривожланиш нуқтаи назардан таъсир этганлигини Ахсикент халқаро илмий-тадқиқот жамоат бирлашмаси томонидан нашр этилган “Буюкларга бешик бўлган Ахсикент ёхуд Фарғона алломалари”, “Янги Ахсикент: тарихшунослик таҳлили”, “Ахсикент афсоналари” илмий асарларини, шунингдек, нашрга тайёрланаётган “Архиён - бу Ойқирондир”, “Фарғона водийси Шарқий Туркистон муғуллар босқини арафасида” каби асарларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Наманган шаҳар “Ахсикент” халқаро илмий тадқиқот жамоат бирлашмасининг 2021 йил 5 июндаги 31/06-21-сон маълумотномаси). Натижада Фарғона водийсининг антик давр ва илк ўрта асрлар даврида Марказий Осиёнинг иқтисодий ва маданий алоқалари тизимида тутган ўрнини кўрсатиб бериш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish