Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғаниев Муҳаммадамин Авазбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тарихий романда сюжет ва композиция (Нурали Қобулнинг “Султоннинг сўнгги куни ёхуд Амир Соҳибқирон ва Тўхтамишхон” романи мисолида)” 10.00.02¬ – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Fil1425.
Илмий раҳбар: Касимов Абдугапир Абдикаримович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона  давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона  давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Расулова Умида Йўлдош қизи, филология фанлари доктори; Сатторова Гулноз Юнусовна, филология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тарихий романларида сюжет ва композиция масаласини Нурали Қобулнинг “Султоннинг сўнгги куни ёхуд Амир Соҳибқирон ва Тўхтамишхон” асари асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий ўзбек насрида эпопея ҳамда унинг таркибига кирган тарихий романда эпик анъаналар, тарихий воқеаликни бадиий идрок этишдаги тарихийлик, умуминсонийлик ва замонавийлик тамойилларга амал қилинганлиги асосланган;
эпопеяда Амир Темур образи орқали биринчи марта ғазнавийлар, ануштегинлар, темурийлар каби туркий сулолаларнинг ўрни ва роли бадиий эстетик-жиҳатдан таърифланганлиги очиб берилган;
Нурали Қобулнинг тарихий давр, образлар тасвири орқали тарихий ҳақиқатни бадиий ҳақиқатга ҳамда ижодий концепция даражасига олиб чиқиш учун миллий колорит ва бадиий нутқ шаклларидан маҳорат билан фойдалангани асосланган;
умумий эпопеяга хос  кўламдорлик, халқ ҳаётининг кескин бурилиш даврини образ даражасига олиб чиқишда ёзувчининг талқин ва тасвир имкониятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳозирги замон ўзбек тарихий романчилигида сюжет ва композиция, тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима масалалари тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Нурали Қобулнинг тарихий давр, образлар тасвири орқали тарихий ҳақиқатни бадиий ҳақиқатга ҳамда ижодий концепция даражасига олиб чиқиш учун миллий колорит ва бадиий нутқ шаклларидан фойдаланиш маҳоратига оид хулосалардан ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида Давлат илмий-техника дастури доирасида “Адабиёт назарияси ва адабий алоқалар” бўлими томонидан 2017-2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф1-80- “Глобаллашув муаммоларининг бадиий талқини ва замондош образи” номли фундаментал илмий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2022 йил 4 февралдаги 3/1255-249-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳада назарда тутилган бадиий адабиётда тарихий ва замондош образлар тадқиқи янги илмий далиллар билан бойитилган;
эпопеяда Амир Темур образи орқали биринчи марта ғазнавийлар, ануштегинлар, темурийлар каби туркий сулолаларнинг ўрни ва роли бадиий эстетик-жиҳатдан таърифланганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган чора-тадбирлар режаси”ни ишлаб чиқиш, тарғибот-ташвиқот ишлари учун маърузалар тайёрлаш ҳамда ижодкор ёшлар учун  турли семинарлар ва тадбирлар ташкил қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 13 январдаги  3-13-23-86-сон маълумотномаси). Натижада чора-тадбирлар режаси илмий асослар, давлатчилик тарихининг бадиий тасвирига оид таҳлилий материаллар билан бойитилган;
замонавий ўзбек насрида эпопея ҳамда унинг таркибига кирган тарихий романда эпик анъаналар, тарихий воқеаликни бадиий идрок этишдаги тарихийлик, умуминсонийлик ва замонавийлик тамойилларга амал этилганлиги асосланган хулосалардан Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг “Кун мавзуси”, “Очиқ мулоқот”, “Маърифат излаб” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг 2022 йил 6 январдаги  5 - сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган ҳамда кўрсатувларда кўтарилган адабий масалаларнинг илмий асоси кучайтирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish