Sayt test rejimida ishlamoqda

Бурханова Машхурахон Мухаммад қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Креолизатив матнларнинг паралингвопоэтик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Fil2036.      
Илмий раҳбар: Розиқова Гулбахор Зайлобиддиновна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Дилора Набиева Абдулҳамидовна, филология фанлари доктори, профессор; Худойберганова Дурдона Сидиковна, филология фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мулоқот жараёнида қўлланадиган новербал воситаларнинг бадиий матнда вербаллашиши ва уларнинг паралингвопоэтик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коммуникация жараёнида турли ифода воситаларидан параллел фойдаланиш матннинг креолизатив структурасини шакллантиришга хизмат қилиши, бундай матнлар  лисоний ва нолисоний воситаларнинг ўзаро уйғунлашуви натижаси эканлиги, нолисоний ифода воситалари коммуникантлар тасаввурида ассоциацияланиши, сезги аъзолари орқали онгда маълумотларнинг қабул қилиниши ва концептуал структуранинг лисоний репрезентацияланиши асосланган;
новербал семиотика термини негизида паралингвистик воситаларнинг замонавий таснифи амалга оширилиб, паралингвистика, кинесика, окулесика, аускультация, ольфакторика, гаптика, гастика, проксемика, хронемика, системалогия каби йўналишлар дифференциацияланган;
коммуникатив ёндош система элементларидан бири сифатида ольфактор воситалар новербал семиотик тушунчалар тамойиллари асосида тасниф қилиниши, улар ҳам бошқа сезгилар каби ахборот узатиш вазифасини бажариши, маълумотларнинг онгда ассоциацияланиши  натижасида белги моҳиятининг фарқланиши далилланган;
бадиий матнда нолисоний воситаларнинг лисоний репрезентацияси инсон руҳиятини ифодалашда, унга хос бўлган хусусиятларни тасвирлашда, фикрларнинг поэтик ифодасида ва инсон эмоционал ҳолатини кўрсатиб беришда устуворлик касб этиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг назарий таклифлари, амалий тавсиялари ва хулосалари қуйидагиларга татбиқ этилган:
коммуникация жараёнида турли ифода воситаларидан параллел фойдаланиш матннинг креолизатив структурасини шакллантиришга хизмат қилиши, бундай матнлар  лисоний ва нолисоний воситаларнинг ўзаро уйғунлашуви натижаси эканлиги, нолисоний ифода воситалари коммуникантлар тасаввурида ассоциацияланиши, сезги аъзолари орқали онгда маълумотларнинг қабул қилиниши ва концептуал структуранинг лисоний репрезентацияланишига доир илмий хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон  Республикаси  Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида  2018-2020   йилларда  бажарилган  BV-Atex-2018 (143) рақамли «Кўзи ожиз шахслар учун компьютер техникасидан фойдаланиш, матнларни ўқиш ва ёзиш имконини берувчи ўзбек тилига асосланган гапирувчи дастурий таъминот ва овоз синтезаторини ишлаб чиқиш»  мавзусидаги  амалий грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 11 февралдаги 04/1–252-сон маълумотномаси). Натижада ҳид феномени имконияти чекланган болаларнинг оламни  англаш ва уни нутқда акс эттиришларида муҳим ўрин тутиши аниқланган;
коммуникатив ёндош система элементларидан бири сифатида ольфактор воситалар новербал семиотик тушунчалар тамойиллари асосида тасниф қилиниши, улар ҳам бошқа сезгилар каби ахборот узатиш вазифасини бажариши, маълумотларнинг онгда ассоциацияланиши  натижасида белги моҳиятининг фарқланиши ҳақидаги назарий тавсиялардан Қозоғистондаги таълим ўзбек тилида ўқитиладиган умумтаълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари учун яратилган “Ўзбек тили” дарслигида, 2021-2022 йилларда Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамияти қошидаги “Ижодкор” адабий уюшмасининг тарғибот фаолиятида, хусусан, бирлашма томонидан ўтказилган илмий-назарий конференцияларда, ўзбек ва қозоқ олимларининг илмий-ижодий ҳамкорлигига бағишланган илмий-адабий тадбирларда фойдаланилган (Қозоғистон Республикаси ўзбеклари этномаданий бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамиятининг 2022 йил 22 февралдаги далолатномаси). Натижада нолисоний воситалар билан боғлиқ назарий фикрлар дарслик, илмий-назарий конференция материалларининг илмий далиллар билан бойишига хизмат қилган;
бадиий матнда нолисоний воситаларнинг лисоний репрезентацияси инсон руҳиятини ифодалашда, унга хос бўлган хусусиятларни тасвирлашда, фикрларнинг поэтик ифодасида ва инсон эмоционал ҳолатини кўрсатиб беришда устуворлик касб этиши хусусидаги назарий маълумотлардан “Матн тилшунослиги” дарслигида кенг фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғига асосан 237-317-рақамли рухсатнома). Натижада матн билан боғлиқ назарий фикрлар дарслик материалларининг илмий далиллар билан бойишига хизмат қилган;
новербал семиотика термини негизида паралингвистик воситаларнинг замонавий таснифи амалга оширилиб, паралингвистика, кинесика, окулесика, аускультация, ольфакторика, гаптика, гастика, проксемика, хронемика, системалогия ҳақида берилган хулоса ва тавсиялардан “Прагмалингвистика асослари” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғига асосан 418-045-рақамли рухсатнома). Натижада дарслик назарий ва амалий маълумотлар билан бойиган;
ольфактор воситалар ҳам бошқа сезгилар каби ахборот узатиш вазифасини бажариши, ольфактор репрезентациянинг когнитив асослари, ҳид концептининг субстантив ассоциацияси ва паралингвопоэтик тадқиқига доир илмий хулосаларидан 2020-2021 йилларда ЎзМТРК “O‘zbekiston” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларининг сценарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2022 йил 18 январдаги 04-36-100- сон маълумотномаси). Натижада, телекўрсатувларнинг ўзбек мумтоз бадиий матнлар тилини, адабиётини, тарихимизни ёш авлодга чуқур сингдиришда, уларни миллий маданиятимиз, мумтоз адабий меросимизга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги аҳамияти янада ортган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish