Sayt test rejimida ishlamoqda

Насруллаева Гулшан Самадовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Антропоморфик  метафоранинг социолингвистик хусусиятлари ва лексикографик тадқиқи масалалари”, 10.00.11 –  Тил назарияси, амалий ва компьютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.DSc./Fil276.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Илмий маслаҳатчи: Сайфуллаева Раъно Рауфовна, филология фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Ҳакимов Муҳаммад Хўжахонович, филология фанлари доктори, профессор; Шаҳобиддинова Шоҳида Ҳошимовна, филология фанлари доктори, профессор; Муҳаммедова Саодат Худойбердиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади антропоморфик метафорани лингвомоданий ва  социолингвистик аспектда лисоний шахс, лисоний жамиятнинг объектив борлиққа муносабати доирасида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
антропоморфик метафоранинг лисон ва нутққа дахлдорлиги, лисоний шахс ва тил жамиятининг объектив борлиққа муносабатини намоён этиши, уларнинг умумий фонида ҳайвонлар билан таққослаш асосида инсон ҳаётининг касбий ва ижтимоий хусусиятларини акс эттирувчи эксплуатациясига кўра метафоралар фарқланиши асосланган;  
когнитив-прагматик механизм сифатида турли услубга доир матнларда антропоморфик метафоранинг қўлланилиши ҳамда улар англатган кўчма маънолар коммуникантларнинг ёши, жинси, ижтимоий ҳолати, мавқе-мартабаси каби социал белгиларга кўра далилланган;
метафораларнинг метонимия, синекдоха каби ёндош ҳодисалардан ўзининг мантиқий қиймати, қўлланиш сфераси, маданий моҳияти билан фарқи, бадиий ва синестетик каби ички турлари ҳамда уйғунлашув ва мослашув муносабатларининг ёрқин хусусиятларини ўзида намоён қилувчи стилистик вазифалари аниқланган;
антропоморфик метафоранинг гендер жиҳатдан социал хосланиши инсонлардан бошқа нарса-буюм, воқеа-ҳодисаларни ифодалаганда аёлларга хос шаклий, белги ва ҳаракат-ҳолатлардан лингвомаданий аспектда фойдаланиши очиб берилган;
антропоморфик метафораларнинг лексикографик хусусияти, уларни луғатларга жамлаш меъёрлари ҳамда шу доирада яратилган лексикографик ишларни миллий тил корпусига жойлаштиришда метафорик сўзларнинг умумистеъмолдаги бирламчи маъноси, компонент таркиби, метафора ва омоним сўзларнинг фарқланиши, тилнинг грамматик, лексик, прагматик ҳамда социолингвистик хусусиятлари билан боғлиқ тамойилларга асосланиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Антропоморфик  метафоранинг социолингвистик хусусиятлари ва лексикографик тадқиқи масалаларини муштаракликда ёритиш юзасидан тадқиқ этиш буйича олинган илмий натижа ва хулосалар асосида:
когнитив-прагматик механизм сифатида турли услубга доир матнларда антропоморфик метафоранинг қўлланилиши ҳамда улар англатган кўчма маънолар коммуникантларнинг ёши, жинси, ижтимоий ҳолати, мавқе-мартабаси каби социал белгилари хусусидаги хулосалардан ФА-ФI-Г003-сонли  “Ҳозирги қорақалпоқ тилида  функционал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал тадқиқотни бажаришда  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар  илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 15 сентябрдаги  17-01-1215-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ тилида антропоморфик метафораларнинг қўлланилиши, улар англатган кўчма маънолар бўйича илмий изоҳлар тузилган;
антропоморфик метафоранинг лисон ва нутққа дахлдорлиги, лисоний шахс ва тил жамиятининг объектив борлиққа муносабатини намоён этиши, уларнинг умумий фонида ҳайвонлар билан таққослаш асосида инсон ҳаётининг касбий ва ижтимоий хусусиятларини акс эттирувчи эксплуатацияси орқали метафоралар фарқланиши хусусидаги хулосалардан  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва Давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти томонидан нашр этилган луғатларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва Давлат тилини ривожлантириш масалалари департаментининг 2021 йил 16 ноябрь 30/1- 3850-сон маълумотномаси) .Натижада, ўқувчиларда зарур билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришга мўлжалланган илмий-оммабоп луғатлар такомиллаштирилган;
антропоморфик метафоранинг гендер жиҳатдан социал хосланиши инсонлардан бошқа нарса-буюм, воқеъа-ҳодисаларни ифодалаганда аёлларга хос шаклий, белги ва ҳаракат-ҳолатлардан лингвомаданий аспектда фойдаланишига оид илмий хулосалардан 2020-2021 йилларда Қозоғистон Республикаси ўзбеклари “Дўстлик” ҳамжамияти қошидаги “Ижодкор” адабий бирлашмасининг тарғибот фаолиятида, хусусан бирлашма томонидан ўтказилган илмий-назарий конференциялар ҳамда ўзбек тилига, ўзбек ва қозоқ олимларининг илмий-ижодий ҳамкорлигига  бағишланган илмий-адабий  тадбирларда фойдаланилган (Қозоғистон Республикаси ўзбек этномаданият бирлашмалари  “Дўстлик” ҳамжамиятининг 2022 йил 2 февралдаги 2-сон далолатномаси). Натижада, Қозоғистондаги ўзбек мактаблари ўқувчиларининг  ўзбек тили метафоралари бўйича   назарий ва  амалий ва мантиқий жиҳатдан  зарур билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришга эришилди;
антропоморфик метафораларнинг лексикографик хусусияти, уларни луғатларга жамлаш меъёрлари ҳамда шу доирада яратилган лексикографик ишларни миллий тил корпусига жойлаштиришда метафорик сўзларнинг умумистеъмолдаги бирламчи маъноси, компонент таркиби, метафора ва омоним сўзларнинг фарқланиши, услубий, истеъмол доирасига кўра тавсифи, тилнинг грамматик, лексик, прагматик ҳамда социолингвистик хусусиятлари билан боғлиқ тамойилларга асосланишига оид хулосалардан 2020-2021 йилларда Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган  “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мультимедиа маҳсулотлари тўпламини яратиш” мавзусидаги ФЗ-2019081663 рақамли илмий-амалий лойиҳани  бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2022 йил 26 январдаги 1-04-03-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш ўзбек миллий рақс санъати терминларининг метафорик хусусиятларини ўрганиш, тадқиқ қилиш имконини берган;
метафораларнинг метонимия, синекдоха каби ёндош ҳодисалардан ўзининг мантиқий қиймати, қўлланиш сфераси, маданий моҳияти билан фарқи, бадиий ва синестетик каби ички турлари ҳамда уйғунлашув ва мослашув муносабатларининг ёрқин хусусиятларини ўзида намоён қилувчи стилистик вазифаларига доир илмий хулосалардан 2020 – 2021 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston” телерадиоканалининг “Таълим ва тараққиёт”, “Ижод завқи” телекўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси  “O’zbekiston” телерадиоканалининг 2021йил 9 ноябрдаги  04-25-1761-сон маълумотномаси). Натижада, радиодастурларда берилган мазкур илмий натижалар тингловчиларнинг мулоқот маданияти, оммавий мулоқот саводхонлиги борасидаги билимларини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish