Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобомуродова Латофат Элмуродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инновацион таълим жараёнида бўлажак технологик таълим йўналиши ўқитувчиларининг касбий-методик ижодкорлигини такомиллаштириш”, 13.00.02– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped1943.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
Илмий раҳбар: Қўйсинов Одил Алмуротович, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06 (бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор; Жўраев Акмал Раззоқович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион таълим жараёнида бўлажак технологик таълим йўналиши ўқитувчиларининг касбий-методик ижодкорлигини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инновацион таълим жараёнида бўлажак технологик таълим йўналиши ўқитувчиларининг касбий-методик ижодкорлигини такомиллаштиришнинг технологик харитаси таққослаш, ассоциатив алоқаларни ўрнатиш, хусусиятларни аниқлаш, ифодалаш, текшириш каби тафаккур операцияларини босқичма-босқич қўллаш асосида ишлаб чиқилган;
технологик таълим йўналиши ўқитувчиларини тайёрлашда илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси жараёнларининг кластерли модели жадал мослашувчан ва синектик характердаги таълим технологияларини тизимли қўллашнинг баҳолаш мезонлари компонентларига адаптивлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
ўқитувчиларнинг касбий-методик ижодкорлик компетенцияларини ривожлантириш методлари машғулотларда ихтирочилик масалаларини ечиш алгоритми (ИМЕА) ва ихтирочилик масалаларини ечиш назарияси (ИМЕН) ёндашувларини қўллаш тамойилларининг интенсивлиги ва продуктивлигини белгилаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак технологик таълим йўналиши ўқитувчиларида ижодкорлик сифатларининг таснифи креативликни белгиловчи ижтимоий, интеллектуал ва аксиологик хусусиятларнинг субъектга хос индикаторлари натижадорлигига устуворлик бериш асосида  очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион таълим жараёнида бўлажак технологик таълим йўналиши ўқитувчиларининг касбий-методик ижодкорлигини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
креативликни белгиловчи ижтимоий, интеллектуал ва аксиологик хусусиятларнинг субъектга хос индикаторлари натижадорлигига кўра бўлажак технологик таълим йўналиши ўқитувчиларида ижодкорлик сифатларининг таснифига талабларни гуруҳлаштиришга оид таклифлардан 5112100–Технологик таълим йўналишида ўқитиладиган “Техник ижодкорлик ва дизайн” фанинг мазмуни ва дидактик таъминотини такомиллаштиришда  фойдаланилган (Таълим сифатини назорат қилиш инспекциясининг 2022 йил 11 январдаги 03-04-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасасаларида амалий ва лаборатория машғулотлари бўйича талабаларда ўз-ўзини намоён қилиш, бошқариш ва баҳолаш компетенцияларини шакллантириш жараёнини, уларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантиришга ва таълим сифати самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
технологик таълим йўналиши ўқитувчиларини тайёрлашда илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси жараёнларининг кластерли модели жадал мослашувчан характердаги таълим технологияларини тизимли қўллашнинг баҳолаш мезонлари компонентларига адаптивлигини таъминлаш, инновацион таълим жараёнида бўлажак технологик таълим йўналиши ўқитувчиларининг касбий-методик ижодкорлигини такомиллаштиришнинг технологик харитаси таққослаш, ассоциатив алоқаларни ўрнатиш, хусусиятларни аниқлаш, ифодалаш, текшириш каби тафаккур операцияларининг босқичма-босқич қўллаш алгоритмини белгилашга оид таклифлар асосида мактаб ўқувчиларининг ҳунармандчиликка оид таянч компетенцияларини ривожлантирувчи «Technology crafts» номли Web сайт яратилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлигининг 2020 ил 07 декабрдаги 09642-сон гувоҳномаси). Натижада бўлажак технологик таълим йўналиши ўқитувчиларининг инновацион, касбий-креативлик, конструктивлик, ихтирочилик, изланувчанлик, яратувчанликка оид кўникма ва малакаларини самарали шакллантириш тизими такомиллаштирилган;
ўқитувчиларнинг касбий-методик ижодкорлик компетенцияларини ривожлантириш методлари машғулотларда ихтирочилик масалаларини ечиш алгоритми (ИМЕА) ва ихтирочилик масалаларини ечиш назарияси (ИМЕН) ёндашувларини қўллаш тамойилларининг интенсивлиги ва продуктивлигини белгилаш тамойилларига оид таклифлардан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Илмий-методик Кенгашининг 2021 йил 29 октябрдаги 3-сон йиғилиш қарори билан тасдиқланган “Технология” фанини такомиллаштириш жараёнида соҳага тегишли меъёрий-методик таъминотини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Таълим сифатини назорат қилиш инспекциясининг 2022 йил 11 январдаги 03-04-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак технологик таълим йўналиши ўқитувчиларини амалий ва мустақил таълим жараёнларида ижодий фикрлаши, касбий-методик ижодкорлигини ривожлантириш бўйича илгари сурилган ғоялар, таклифларнинг “Технология” фани бўйича узлуксиз таълим мазмунига сингдирилишига имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish