Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамзаев Шавкат Абдирасуловичнинг
фалсафа дoктoри (PhD) диссeртацияси ҳимoяси ҳақида эълoн

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Хожа Аҳмад Яссавийнинг ирфоний-фалсафий қарашлари, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Fal302.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Илмий раҳбар: Шодиев Рустам Тохирович фалсафа фанлар доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, РhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Расмий оппонентлар: Ходжаева Махсуда Султоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Маматов Маматжон Ахмаджонович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Аҳмад Яссавий маънавий меросини асослаш ҳамда ёш авлод тарбиясидаги маънавий-ахлоқий аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Аҳмад Яссавий тариқатини туркий халқларнинг руҳий-маънавий, диний-маърифий даражасига мувофиқ келиши унинг “туркий забонда ифодалагани” билан боғлиқлиги ҳамда Хожа Аҳмад Яссавий маънавий меросидаги халқлар ўртасида миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик, ватанпарварлик каби умуминсоний ғоялари бугунги давр характерига адекват эканлиги фалсафий категориялар контекстида аниқланган;
ўрта асрларнинг мураккаб тарихий шароитида Аҳмад Яссавийнинг тўғрилик, софдиллик, одиллик, инсоф ва диёнат сингари конструктив ғоялари туркий халқлар маънавий-ахлоқий дунёқарашини юксалтиришда пойдевор вазифасини бажарганлиги мантиқий далилланган;
Яссавий тариқатининг ижтимоий-фалсафий, диний-ирфоний, маънавий-ахлоқий қарашларидаги инсонни асл комилликка элтадиган имон ва эътиқодда собитлик, ҳалоллик ва поклик, умр кечиришдан асл мақсад – Ҳаққа эриши йўлида машаққат-риёзат чекиш каби тамойилларнинг Марказий Осиё мутафаккирлари (Сулаймон Боқирғоний, Сўфи Оллоёр, Бобораҳим Машраб) илмий-маънавий меросида етакчилик қилганлиги асосланган;
Хожа Аҳмад Яссавийнинг илмий-тасаввуфий меросидаги инсоннинг руҳий камолоти, инсонийликка оид илм-маърифат эгаллаш, ҳиммат ва саховат туйғуларини камол топтириш, нафсга қарши курашишда собит бўлиш, ҳалол меҳнат билан ризқ топиш каби ғоялари ёшларда кучли қатъият, масъулият ва сабр-қаноатни шакллантиришда муҳим асосга эга эканлиги фалсафий жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Монтеннинг етук ахлоқий шахсни шакллантиришнинг фалсафий омилларини тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Аҳмад Яссавий тариқатини туркий халқларнинг руҳий-маънавий, диний-маърифий даражасига мувофиқ келиши унинг “туркий забонда ифодалагани” билан боғлиқлиги ҳамда Хожа Аҳмад Яссавий маънавий меросидаги халқлар ўртасида миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик, ватанпарварлик каби умуминсоний ғоялари бугунги давр характерига адекват эканлигига оид назарий хулосалар, методологик тавсиялар ҳамда амалий таклифлардан  Ўзбекистон файласуфлари миллий жамиятининг А-1-149 рақамли илмий-тадқиқот гранти доирасида тайёрланган “Ўзбекистон фалсафаси тарихи” (уч томлик, ўзбек тилида) энциклопедиясининг III томини тайёрлаш ва нашрдан чиқаришда фойдаланилган (Ўзбекистон файласуфлари миллий жамиятининг 2021 йил 4 августдаги 23-сон далолатномаси). Натижада, энциклопедиянинг экспонатини бойитишга ва фалсафа тарихи дарсларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ўрта асрларнинг мураккаб тарихий шароитида Аҳмад Яссавийнинг тўғрилик, софдиллик, одиллик, инсоф ва диёнат сингари конструктив ғоялари туркий халқлар маънавий-ахлоқий дунёқарашини юксалтиришда пойдевор вазифасини бажарганлигига доир илмий янгилик, назарий хулосалари, методологик тавсиялари ҳамда амалий таклифларидан Ўзбекистон Миллий университети қошидаги ОТ-Ф1-106-“Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг табиий-илмий ва ижтимоий-фалсафий меросининг ғарб олимлари томонидан тадқиқ этилиши” фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий университетининг 2021 йил 25 августдаги 04/11-4388-сон далолатномаси). Натижада, илмий-тадқиқот лойиҳасини янада такомиллаштиришга ва кенг жамоатчиликка буюк аждодларимиз маънавий меросига бўлган қизиқишини ортишига ва уларнинг маънавий дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилган;
Яссавий тариқатининг ижтимоий-фалсафий, диний-ирфоний, маънавий-ахлоқий қарашларидаги инсонни асл комиликка этадиган имон ва эътиқодда собитлик, ҳалоллик ва поклик, умр кечиришдан асл мақсад – Ҳаққа эриши йўлида машаққат-риёзат чекиш каби тамойилларнинг Марказий Осиё мутафаккирлари (Сулаймон Боқирғоний, Сўфи Оллоёр, Бобораҳим Машраб) илмий-маънавий меросида етакчилик қилганлигига оид назарий хулосалар, ҳамда амалий таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий маркази томонидан  Республикамиздаги таълим муассасалари ва ҳудудларда ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларда кенг тадбиқ этилиб, Марказ томонидан VIII-XVI асрларда яшаган 650 нафар Шарқ аллома ва мутафаккирлари ҳақидаги тарихий маълумотларни ўз ичига олган “Ўрта аср Шарқ алломалари” энциклопедиясини нашр эттиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказининг 2021 йил 17 августдаги 02/327-сон далолатномаси). Натижада, энциклопедиянинг мавзуларини илмий манбалар билан бойитишга ва ёшлар онгида минтақамизга хос тарбиявий таълимотларининг маънавий ҳаётимизга позитив таъсири, турли мутаассиб диний оқимларнинг ғояларига қарши курашувчи мустаҳкам мафкуравий иммунитетини шакллантиришига хизмат қилган;
Хожа Аҳмад Яссавийнинг илмий-тасаввуфий меросидаги инсоннинг руҳий камолоти, инсонийликка оид илм-маърифат эгаллаш, ҳиммат ва саховат туйғуларини камол топтириш, нафсга қарши курашишда собит бўлиш, ҳалол меҳнат билан ризқ топиш каби ғоялари ёшларда кучли қатъият, масъулият ва сабр-қаноатни шакллантиришда муҳим асосга эга эканлигига хулосалар ҳамда таклифларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Самарқандǃ” кўрсатуви ҳамда “Радио репортаж” радиоэшиттиришининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясиининг 2021 йил 16 августдаги 09-01/437-сон маълумотномаси). Натижада, ёш авлодни аждодларимизнинг эзгу анъаналари руҳида тарбиялаш, аждодларимиз тасаввуфий, маънавий меросини комил инсон тарбиясидаги аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish