Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайитбобоева Хуршида Пирмахматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мустақиллик даври Ўзбекистон амалий санъатида анъана ва инновация», 17.00.04 – Тасвирий ва амалий безак санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/San154.
Илмий раҳбар: Хакимов Акбар Абдуллаевич, санъатшунослик фанлари доктори, Ўз РФА академиги, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, PhD.38/09.07.2020.San.119.01.
Расмий оппонентлар: Алиева Сурайё Шариповна, санъатшунослик фанлари доктори, катта илмий ходим; Абдуллаев Машариб Сайдаматович, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XX аср охири XXI аср бошларидаги ўзбек халқ амалий санъатининг ривожланиш йўли, анъана ва инновацияларнинг ўзаро таъсири натижасида вужудга келган жараёнларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақиллик йилларида кулолчилик буюмларини сирлаш технологиясида “ишқор” сири асосий ўринга чиққанлиги ва қирқбўғин, гулоб, сара буйрак, чор ойнак, чоғон каби ўсимликлардан табиий бўёқ олиш оммалашганлиги далилланган;
каштачиликда “як моху чор шох”, “чор чироқ”, “тўрли”, “ромбсимон нусха”, “эркин нақш”, “чизиқли нусха” каби анъанавий бадиий композицияларнинг “турк осмон лола гули” нақшлари ҳамда Шарқ миниатюра санъати билан уйғунлашган ҳолда сўзаналар, ёстиқ жилдлари, миллий аёллар сумкалари ва устки кийимларида нақш тури сифатида қўлланаётганлиги аниқланган;
замонавий ёғоч ўймакор усталар ижодида анъанавий сербезак хонтахталар, ўймакори тўсиқларни яратишга талабнинг камайганлиги, ички ва ташқи туризмга мўлжалланган миниатюрага хос ва наққошлик композициялари акс этган лаганлар, косалар, курси, лавҳ, қутича, деворий панно ҳамда қаламдон каби буюмларни яратиш оммалашганлиги аниқланган;
Самарқанд, Бухоро, Марғилонда тарихий бинолар ва улардаги нақшлар ҳамда боғ кўринишини ифодаловчи мавзуларда ипак гиламлар ишлаб чиқариш урфга киргани, Сурхондарёда “гажари”, “терма”, “қоқма”, “тақир гилам”лар, Қашқадарёда “бозор гилам”, “араби гилам”, каби буюмлар табиий ранглардаги иплардан тўқилиб, қадимги анъаналарга хос бадиийлик ва сифат даражасини сақлаб келаётгани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақиллик даври Ўзбекистон амалий санъатида анъана ва инновация юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
замонавий ёғоч ўймакор усталар ижодида анъанавий сербезак хонтахталар, ўймакори тўсиқларни яратишга талабнинг камайганлиги, ички ва ташқи туризмга мўлжалланган миниатюрага хос ва наққошлик композициялари акс этган лаганлар, косалар, курси, лавҳ, қутича, деворий панно ҳамда қаламдон каби буюмларни яратиш оммалашганлиги бўйича олинган натижалардан Ўзбекистон Бадиий академияси, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 2018-2020 йилларда бажарилган ПЗ-2017-0930403-рақамли “Ёшларни маънавий иммунитетини мустаҳкамлашда ислом тасвирий санъатининг ўрни” номли амалий лойиҳанинг “Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъатида ислом фалсафаси” деб номланган 2-бўлимини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2021 йил 8 сентябрдаги 03-09/29-1306-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг замонавий ёғоч ўймакор усталар ижодидаги анъанавий безаклар ва инновацион бадиий жарёнларнинг илмий асосланилишига хизмат қилган;
Самарқанд, Бухоро, Марғилонда тарихий бинолар ва улардаги нақшлар ҳамда боғ кўринишини ифодаловчи мавзуларда ипак гиламлар ишлаб чиқариш урфга киргани, Сурхондарёда “гажари”, “терма”, “қоқма”, “тақир гилам”лар, Қашқадарёда “бозор гилам”, “араби гилам”, каби буюмлар табиий ранглардаги иплардан тўқилиб, қадимги анъаналарга хос бадиийлик ва сифат даражасини сақлаб келаётгани асосланганлиги бўйича олинган натижалардан Ўзбекистон Бадиий академияси, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 2018-2020 йилларда бажарилган ПЗ-2017-0930403-рақамли “Ёшларни маънавий иммунитетини мустаҳкамлашда ислом тасвирий санъатининг ўрни” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2021 йил 8 сентябрдаги 03-09/29-1306-сон маълумотномаси). Натижада, амалий лойиҳа мустақиллик йилларида Самарқанд, Бухоро, Марғилон, Қашқадарё ва Сурхондарё гиламдўзлигидаги бадиий жараёнларнинг амалий ва инновацион хусусиятлари билан боғлиқ илмий маълумотлар билан бойитилишига хизмат қилган;
мустақиллик йилларида кулолчиликда буюмларни сирлаш теҳнологиясида “ишқор” сири асосий ўринга чиққанлиги ва қирқбўғин, гулоб, сара буйрак, чор ойнак, чоғон каби ўсимликлардан табиий бўёқ олиш оммалашганлиги бўйича олинган натижалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарихий савол” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг 2021 йил 24 августдаги 40-40-1381-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатувда  мустақиллик йилларидаги бадиий ҳунармандчиликка оид тўлиқ ўрганилмаган бадиий жараёнлар, хусусан кулолчиликдаги кузатилаётган ижодий ўзгаришлар кенг  ёритилишига хизмат қилган;
каштачиликда “як моху чор шох”, “чор чироқ”, “тўрли”, “ромбсимон нусха”, “эркин нақш”, “чизиқли нусха” каби анъанавий бадиий композицияларнинг “турк осмон лола гули” нақшлари хамда Шарқ миниатюра санъати уйғунлигида сўзаналар, ёстиқ жилдлари, миллий аёллар сумкалари ва устки кийимларида нақш тури сифатида қўлланилаётгани бўйича олинган натижалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарихий савол” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг 2021 йил 24 августдаги 40-40-1381-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатув каштачиликдаги композиция услублари, мавзулари ҳамда бадиий хусусиятларининг очиб берилишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish