Sayt test rejimida ishlamoqda

Тешабаева Замира Собировнанинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак тарбиячи-педагоглар касбий мотивациясини шакллантириш технологиялари”(“Болаларни саҳналаштириш ва ижодий фаолиятга ўргатиш” модулини ўқитиш мисолида), 13.00.08-Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2021.4. PhD /Ped925.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Хурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори (DSс), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.  
Расмий оппонентлар: Мирсолиева Мухаббатхон Тўхтасиновна, педагогика фанлари доктори (DSс), доцент; Асқарова Ўғилхон Мамашокировна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак тарбиячи-педагоглар касбий мотивациясини    шакллантириш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак тарбиячи-педагоглар касбий мотивациясини шакллантиришнинг педагогик-психологик шарт-шароитлари талабаларда юзага келувчи методик бўшлиқларни прогностик таҳлил қилишга мўлжалланган индивидуал касбий ривожланиш дастурини “талаба-талабага устоз” ёндашуви орқали мақбуллаштириш асосида аниқлаштирилган;
касбий мотивацияни шакллантириш технологиялари малакавий ва педагогик амалиёт жараёнига талабаларнинг ижодий методик ишланмаларини тайёрлашга мўлжалланган мусиқа терапия, эртак терапия каби арт педагогика элементларини интегратив тарзда киритиш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак тарбиячи-педагоглар касбий мотивациясини  шакллантиришнинг функционал модели эҳтиёжга йўналганлик мотивация категорияси билан педагогик фаолиятни ташкил этиш методик тизими ўртасидаги алоқадорликнинг манфаатли импульсини барқарор таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
талабаларда касбий мотивацияни шакллантириш жараёнининг дидактик таъминоти мактабгача таълим ўқув жараёнида болаларни саҳналаштириш ва ижодий фаолиятга ўргатишнинг эркин танлов, саҳна ва ҳаёт уйғунлигини ҳис қилиш тамойилларига психологик жиҳатдан устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак тарбиячи-педагоглар касбий мотивациясини шакллантириш технологиялари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак тарбиячи-педагоглар касбий мотивациясини шакллантиришнинг педагогик-психологик шарт-шароитлари талабаларда юзага келувчи методик бўшлиқларни прогностик таҳлил қилишга мўлжалланган индивидуал касбий ривожланиш дастурини талаба-талабага устоз ёндашувига оид таклиф ва тавсиялари асосида “Болаларни саҳналаштириш ва ижодий фаолиятга ўргатиш” ўқув қўлланмаси ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 359-сон буйруғи). Натижада, бўлғуси тарбиячи-педагоглар касбий мотивациясини шакллантириш мезонлари, даражалари ҳамда кўрсаткичлари аниқлаштирилган;
касбий мотивацияни шакллантириш технологиялари малакавий ва педагогик амалиёт жараёнига талабаларнинг ижодий методик ишланмаларини тайёрлашга мўлжалланган арт педагогика элементларини  интегратив киритиш имкониятларидан А1-XT-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” номли амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 7 февралдаги 22-сон маълумотномаси). Натижада, “Болаларни саҳналаштириш ва ижодий фаолиятга ўргатиш” модулини касбий мотивацияни шакллантиришга йўналтириб ўқитишнинг изчиллиги, узвийлиги ва тизимлилиги таъминланган;
бўлажак тарбиячи-педагоглар касбий мотивациясини  шакллантиришнинг функционал модели эҳтиёжга йўналганлик мотивация категорияси билан педагогик фаолиятни ташкил этиш методик тизими ўртасидаги алоқадорликнинг манфаатли импульсини таъминлашга оид таклифларидан “Болаларни саҳналаштириш ва ижодий фаолиятга ўргатиш” номли ўқув қўлланмада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2020 йил 30 октябрдаги 648-сон баённомаси). Натижада, бўлажак тарбиячи-педагоглар касбий мотивациясини шакллантиришнинг дастурий-техник компонентларини такомиллаштиришга эришилган;
талабаларда касбий мотивацияни шакллантириш жараёнининг дидактик таъминоти мактабгача таълим ўқув жараёнида болаларни саҳналаштириш ва ижодий фаолиятга ўргатишнинг эркин танлов, сахна ва ҳаёт уйғунлигини хис қилиш тамойилларига таянишга оид хулоса ва таклифлардан ЎзМТРК “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“O'zbekiston” телерадиоканали ДМ 2021 йил 29 октябрдаги 1692-сон маълумотнома). Натижада, тавсия қилинган илмий-назарий хулоса ва таклифлар кўрсатув сценарийсига мактабгача таълим ташкилотларида ўқув жараёнини инновацион технологиялар асосида ташкил қилиш ва тарбиячи-педагогларнинг касбий мотивациясини ошириш билан боғлиқ мазмунни сингдиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish