Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидова Райҳон Бекмуродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек мумтоз адабиётида маломатийлик ғояси ва талқинлари (XI–XVI асрлар)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Fil1957.
Илмий маслаҳатчининг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Ҳаққулов Иброҳим Чориевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёт ва фольклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.01.
Расмий оппонентлар: Болтабоев Ҳамидулла Убайдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор; Усмонов Қобил Уралович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги давлат Адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маломат маслаги ва унинг шаклланиш тарихини назарий асослаш, унинг бошқа тариқатлар билан алоқасини белгилаш, бадиий адабиётга маломийликнинг таъсирини ёритиш ҳамда қаҳрамон руҳий ҳолатини белгилашда маломат ҳолининг аҳамиятини, Алишер Навоий ижодиётида маломат тушунчаси шарҳ ва мотивларининг ифодасини очиб беришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Аҳмад Яссавий ва унинг издошлари, жумладан, XI–XVI асрлар мумтоз адабиётида маломатийлик ғояларининг таъсири аниқланиб, маломатнинг бадиий талқинлари  назарий жиҳатдан далилланган, шунингдек, маломат тасаввуфий маслак ва ҳолни ифодаловчи тушунча ўлароқ изоҳланган;
маломатийлик тариқатининг юзага келиш омиллари, маломат ҳолининг инсоният маънавий-ахлоқий тарбиясидаги ўрни асосланиб, маломат маслаги тажрибаларининг бошқа тариқатларга бевосита таъсири ва нафс тарбиясида маломийликнинг муҳим мавқеи очиб берилган;
“Лисон ут-тайр” достонидаги маломатийлик мотивлари талқинидаги изчилликни ёритиш билан Ҳақ ошиғининг маънавий мартабаларига эътибор қаратилган, бадиий адабиёт образлар тизимида маломийликка тегишли рамзий тимсоллар ва уларнинг маънавий-ахлоқий мазмуни очиб берилган;
Алишер Навоий ижодиётида маломатийлик ғоясининг маърифий мазмун-моҳияти очиб берилган ҳамда  қаҳрамоннинг ахлоқий-руҳий камолотидаги роли белгиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбек мумтоз адабиётида маломатийлик ғояси ва талқинлари (XI–XVI асрлар) ” мавзусида эришилган илмий натижалардан:
маломатийлик тариқатининг юзага келиш омиллари ва маломат ҳолининг инсоният маънавий-ахлоқий тарбиясидаги ўрни, Алишер Навоий ижодиётида маломатийликнинг ўзига хос мазмун-моҳияти очиб берилиб, қаҳрамоннинг ахлоқий-руҳий камолотидаги ролининг белгиланиши, бадиий адабиёт образлар тизимида маломий тимсоллар ва уларнинг маънавий-ахлоқий талқинларини ёритишда ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” (2017-2020) фундаментал тадқиқот грантида фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 2 ноябрдаги 326/1-сон маълумотномаси). Натижада мақолалар ва диссертациядан фойдаланиб келтирилган бир қатор маълумотлар лойиҳанинг мазмунан бойитилишига сабаб бўлган;
Алишер Навоийнинг “Насойим ул-муҳаббат” тазкирасида зикр этилган маломатийлар ҳақидаги маълумотлар, лирик меросида маломат кечинмалари, шунингдек, “Лисон ут-тайр” достонида маломатийлик ғоялари талқинларидан ПЗ-20170930220 “Навоий қомусини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш” (2018-2020) амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (ЎзР Фанлар академиясининг 2021 йил 6 декабрдаги 3/1255-3399-сон маълумотномаси). Натижада маломат маслаги бадиий талқинида Навоийнинг ишқ, нафс, таваккул, сабр, қаноат, маърифат тушунчалари хусусидаги қарашлар мазкур амалий лойиҳа методологик асосларини шакллантиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish