Тошбоев Фурқат Эшбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Уструшона чорвадорларининг антик давр маданияти)», 07.00.06–Археология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Tar82.
Илмий раҳбар: Матбобоев Боқижон Хошимович,тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Археологик тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Археологик тадқиқотлар институти, DSC.27.06.2017.Tar.45.01.
Расмий оппонентлар: Асқаров Аҳмадали Асқарович, тарих фанлари доктори, профессор, академик;Одилов Шухрат Тешабоевич, тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Уструшона ҳудудида ўрганилган мозорқўрғонлар материаллари асосида мазкур минтақа чорвадорларнинг антик давр тарихини ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
антик давр мозорқўрғонлари ички тузилишига кўра катакомба, айвонли лаҳат, ёрма ва ўра гўрлардан иборат эканлиги исботланган;
Уструшонага антик даврда Евросиё даштларидан кўплаб қабилаларнинг кириб келши сабаблари аниқланиб, маҳаллий аҳоли маданиятига янги этник гуруҳларнинг таъсир кўрсатганлиги очиб берилган;
мозорқўрғонлардаги археологик манбаларнинг бир томондан Қовунчи маданияти билан боғлиқлиги, иккинчи томондан Суғд ва Фарғона маданияти ҳамда Евросиё дашт қабилалари билан алоқадорлиги аниқланган;
топилган моддий маданият намуналари асосида Уструшона чорвадор аҳолиси ижтимоий сиёсий ҳаётида катта ўзгаришлар кечганлиги, давлатчилик асослари шаклланганлиги асослаб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши:
Ушбу илмий тадқиқот натижаларидан «Жиззах вилоятида экотуризмни ривожлантириш» мавзусидаги давлат грантининг «Жиззах вилоятидаги тарихий ёдгорликлар» деб номланган қисмини тайёрлашдаа фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 25 сентябрдаги ФТА-02-10/727-сон маълумотномаси) Натижада ушбу ўрганилган ёдгорликлар бўйлаб туристик ва маърифий саёҳатлар ташкил этиш имконини берган;
тадқиқот жараёнида топилган моддий маданият намуналари (кулолчилик буюмлари, жанг қуроллари, зеб-зийнат буюмлари ҳамда уй-рўзғор буюмлари) доимий сақлаш учун Жиззах вилоят Ўлкашунослик музейига топширилган ва улар музей экспозицияларида ўз аксини топган (Маданият вазирлигининг 2017 йил 9 октябрдаги 01-11-08-4817-сон маълумотномаси). Ўрганлиган мозорқўрғонлар Жиззах ва Сирдарё вилоятлари археологик ёдгорликлар мажмуасига киритилган. Бунда ёдгорликларнинг жойлашуви ва сақланишини замонавий технологиялар ёрдамида харитага туширилди ҳамда уларни давлат ҳимоясига олиш тавсия этилди. Натижада Уструшонадаги тарихий ёдгорликлар сони ошди ва уларнинг географик жойлашувига аниқликлар киритилди.