Sayt test rejimida ishlamoqda

Рашидова Шахзода Раимовнанинг
Фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий ўзбек оиласида ислом урф-одатлари ва анъаналарининг эволюцияси”, 24.00.03 – Фиқҳ, калом илми. Илоҳиёт (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Fal287
Илмий раҳбар: Тўйчиева Гулхумор Умматалиевна , филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.IsI./Tar/F.57.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик кенгаш.
Расмий оппонентлар: Тошқулов Жўравой Ўринбоевич, юридик фанлари доктори, профессор, Хусейнова Абира Амановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий ўзбек оиласида ислом урф-одат ва анъаналарининг ўзгариши жараёнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қуръони карим Нисо сураси (سورة النساء)  35-оят тафсири ҳамда Имом Молик ва Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадислар шарҳлари воситасида эр-хотин низоларини бартараф этишда ҳакам (حكم) сифатида томонлардан вакиллар тайинлашга доир яраштириш миллий анъанаси ислом таълимоти асосида шакллангани, замонавий медиация институтининг тарихий кўриниши экани исботланган;
ислом тарихида ижтимоий муносабатлардан фақат никоҳдагина «хутба ўқиш» (خطبة النكاح) амалиётининг жорий этилгани унинг «қурбат» (قربة – Яратганга яқинлик) ҳосил қилиш воситаси ҳамда оиланинг муқаддаслиги ва бирдамлигига таъсир этувчи омил экани очиб берилган;
ўрта асрларда минтақа мусулмон жамиятларида “меҳрибонлик уйлари”нинг бўлмаганлиги ислом динида етим боланинг ҳомийлик ва васийлиги 28 нафар қариндошга тадрижийлик асосида юклатилиши билан изоҳлангани аниқланган;
الصلاة – намоз ибодатидан (66 та маротаба) фарқли равишда Қуръони каримнинг 84 ўрнида оилага тааллуқли масалаларнинг баён этилиши ҳамда النساء – Аёллар, الطلاق – Талоқ,  التحريم– Таҳрим,  المجادلة– Мужодала сингари оилага доир сураларнинг нозил бўлиши ҳамда оилани сақлаб қолишда икки томондан “воситачилик” амалиётининг жорий этилиши Илоҳий Китобда оиланинг муҳим экани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий ўзбек оиласида ислом урф-одатлари ва анъаналарининг эволюцияси бўйичa ишлaб чиқилгaн тaклифлap acocидa:
Қуръони карим Нисо сураси (سورة النساء)  35-оят тафсири ҳамда Имом Молик ва Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадислар шарҳлари воситасида эр-хотин низоларини бартараф этишда ҳакам (حكم) сифатида томонлардан вакиллар тайинлашга доир яраштириш миллий анъанаси ислом таълимоти асосида шакллангани, замонавий медиация институтининг тарихий кўриниши экани исботлангани хусусидаги илмий хулосалар, буюртма асосида бажарилган «Оилавий ҳаётнинг шаръий асослари» номли китоб мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 30 июндаги 02-03 /4148-сон маълумотномаси). Натижада, бу ўқувчиларда оилаларни ҳимоя қилиш, фарзанд тарбиясига оид масъулият самарадорлигини ошириш, жамиятда оилавий ажримлар сони камайишига эришиш, ёшларнинг оила ва никоҳнинг муқаддаслигини кенг тушунишларига хизмат қилган;
ислом тарихида ижтимоий муносабатлардан фақат никоҳдагина «хутба ўқиш» (خطبة النكاح) амалиётининг жорий этилгани унинг «қурбат» (قربة – Яратганга яқинлик) ҳосил қилиш воситаси ҳамда оиланинг муқаддаслиги ва бирдамлигига таъсир этувчи омил экани очиб берилганлиги хусусидаги илмий хулосалардан «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институтининг ЖҲБЛ 10-сон «Оилавий ажралишларнинг омиллари ва оқибатлари таҳлили, уларни камайтириш бўйича таклифлар (чора-тадбирлар)» илмий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 16 ноябрдаги 01-09/632-сон маълумотномаси). Натижада, оилавий ажрашишлар сонини камайтириш ва уларнинг олдини олишга қаратилган маҳаллабай тадбирларнинг самарадорлигини оширишга эришилган;
ўрта асрларда минтақа мусулмон жамиятларида “меҳрибонлик уйлари”нинг бўлмаганлиги ислом динида етим боланинг ҳомийлик ва васийлиги 28 нафар қариндошга тадрижийлик асосида юклатилиши билан изоҳлангани аниқлангани хусусидаги илмий хулосалар буюртма асосида бажарилган «Ўзбекистон – бағрикенг диёр» китоби мазмунига сингдирилган (Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2021 йил 3 декабрдаги 02/495-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, кенг жамоатчиликда оила ҳақидаги ҳозирги замон концепцияси асосида оилавий муносабатларга доир ислом қадриятлари, урф-одатларининг моҳияти, уларнинг оилавий муносабатларни ҳам миллий, ҳам минтақавий даражаларда ҳимоя қилиш жараёнига таъсири тўғрисида тушунчаларнинг шаклланишига хизмат қилган;
الصلاة – намоз ибодатидан (66 та маротаба) фарқли равишда Қуръони каримнинг 84 ўрнида оилага тааллуқли масалаларнинг баён этилиши ҳамда النساء – Аёллар, الطلاق – Талоқ,  التحريم – Таҳрим,  المجادلة – Мужодала сингари оилага доир сураларнинг нозил бўлиши ҳамда оилани сақлаб қолишда икки томондан “воситачилик” амалиётининг жорий этилиши Илоҳий Китобда оиланинг муҳим экани исботлангани хусусидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий вебпорталидаги «Диний саволларга жавоб берувчи Колл-марказ» фаолиятида тизимли фойдаланилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йил 7 декабрдаги 3523-сон маълумотномаси). Натижада, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизлар ҳамда вояга етмаган болалар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ишларини тизимли амалга оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish