Sayt test rejimida ishlamoqda

Очилова Вазирахон Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Талабаларга инглиз тилидаги лексик бирликларни метакогнитив ёндашув асосида ўргатиш», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped1983.
Илмий раҳбар: Раҳимов Ғанишер Худайқулович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Хашимова Дилдора Ўринбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Курбанбаев Джавод Аминбаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика  институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда инглиз тилидаги лексик бирликларни метакогнитив ёндашув асосида ўргатиш жараёнини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1 ва 2- босқич талабаларининг кредит модуль тизимида инглиз тили бўйича билимининг CEFR нинг В2 даражасига тенглаштиришга қаратилган методик таъминот мутахассислик тилига ва шахсга йўналтирилганлик, мақсадларни тўғри шакллантириш, муваффақиятли ўсиш учун мақбул муҳитни таъминлаш, зарур кўникмаларни босқичма-босқич ривожлантириш каби ўз-ўзини ривожлантириш принципларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
юқори даражадаги метакогнитив компетенцияга эришишда ўқувчиларнинг танқидий фикрлаш, мақсадларни тўғри шакллантириш, ахборотни мустақил излаш ва таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи интерференцион омилларни бартараф этишга қаратилган методик таъминот такомиллаштирилган;
талабаларга инглиз тили лексик бирликларини метакогнитив ёндашув асосида ўқитиш учун мўлжалланган лойиҳа (Project-based Learning) технологияси татбиқининг самарадорлиги статистик стюдент формуласи кўрсаткичлари орасидаги дифференциал тафовутни (15%) аниқлаш орқали исботланган;  
ўқув муҳитида метакогнитив ёндашувни такомиллаштириш тамойиллари ўз-ўзини баҳолаш техникаси (диверсификация) орқали кредит-модул тизимида ўқитиш мезонларига устуворлик бериш асосида дарсликлардаги машқлар тизимини метакогнитив ёндашувга асосланган ҳолда шакллантиришга қаратилган методика ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Oлий тaълим муaссaсaлaрининг филологик тaълим йўнaлиши тaлaбaлaригa инглиз тили лексик бирликларини метакогнитив ёндaшув aсoсидa ўқитиш xусусиятлaрини тaдқиқ этиш бўйичa oлингaн нaтижaлaр асосида:
инглиз тили лексик бирликларини метакогнитив ёндашув асосида ўқитишда метакогниция, метакогнитив стратегия, метакогнитив компетенцияларнинг асосий жиҳатларини аниқлаштиришга оид хулоса ва таклифлардан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг “Узлуксиз таълим тизимида бир нечта чет тилини ўрганиш концепцияси”ни тайёрлашда фойдаланилган (Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 20 октябрдаги 01-800а-сон маълумотномаси). Натижада талабанинг интеллектуал фаолиятни амалга ошириш, муаммоли вазиятларга оқилона ечим топиш, хотирасини мустаҳкамлаш, рефлексияни ривожлантиришга хизмат қилган;
филологик таълим йўналиши талабаларининг инглиз тили лексик бирликларга ўқитишда метакогнитив ёндашув, лойиҳа технологияси, машқлар тизимидан фойдаланиш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш, инглиз тили лексик бирликларини танлаш мезонларини такомиллаштиришга оид хулоса ва таклифлардан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг “Чет тили (инглиз, немис, француз) бўйича Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълим миллий ўқув дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 20 октябрдаги 01-800а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда сўзнинг контекстуал маъносини аниқлаш, сўз ҳажмини икки тилда таққослаш ва ўзига хос миллий, характерли хусусиятларни аниқлаш қобилиятини шакллантиришга хизмат қилган;
кредит-модул тизимида талабаларга инглиз тилидаги лексик бирликларни метакогнитив ёндашув асосида ташкил этилган ўқув жараёнида метакогнитив ёндашувни кучайтириш тамойиллари ва методларини инновацион ўқув муҳити ўз-ўзини баҳолаш техникаси орқали ўқитиш талабларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид хулоса ва таклифлардан ИОТ-2012-1-32-сонли Денов тадбиркорлик ва педагогика институтининг “Таржима назарияси ва амалиёти фанидан дарслик яратиш” инновация лойиҳасида фойдаланилган (Денов тадбиркорлик ва педагогика институтининг 2022 йил 6 январдаги 01-03-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ўзини-ўзи баҳолаш мезонидан фойдаланиши уларга ўз билимларини кузатиш, акс эттириш ва масъулиятни ўз зиммаларига олиш имконини беради ва уларнинг саъй-ҳаракатлари, тараққиётга ва ютуққа эришиш учун ўзига бўлган ишончни орттиради;
филологик таълим йўналиши талабаларининг метакогнитив компетенциясини шакллантириш орқали инглиз тилини ўқитишга оид хулоса ва таклифлардан А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти Халқ таълими тизимидаги педагог ходимларнинг узлуксиз касбий ривожлантириш курсларини ташкил этиш бўйича 26-08-2021.ХТБ 272-сон “Узлуксиз касбий ривожлантириш–2022” лойиҳаси доирасида инглиз тили фани ўқитувчилари билим кўникмаларининг самарадорлигини оширишда, мавжуд дастурлар ва қўлланмаларнинг такомиллашувида фойдаланилган (А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 22 ноябрдаги 01/09-1138/1-сон маълумотномаси). Натижада талабалар метакогнитив компетенциясининг ривожи унинг маънавий дунёсини кенгайтиришда муҳим омил бўлиши; самарали натижага эришиши, қийинчиликларни  бартараф этиши, шунингдек, ўз устида ишлаш, ўзини ўзи билиш фаолиятини  ривожлантиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish