Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонов Нуриддин Яҳёқулович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактаб ўқитувчисининг ижодий компетентлигини ривожлантириш технологиялари”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Ped760.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2020.Ped.113.01.
Расмий оппонентлар: Ибраимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор; Мелиев Хамидулла Абдуллаевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактаб ўқитувчисининг ижодий компетентлигини ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тaдқиқoтнинг илмий янгилиги:
мактаб ўқитувчисининг касбий-ижодий компетентлигини ривожлантирувчи ташкилий-педагогик шароитлар ва технологияларни таълим жараёнига киритиш ҳамда креатив компетентликнинг мотивацияли, гнесологик, технологик ва эмпатия сингари мезонларини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
мактаб ўқитувчисини баҳолаш диагностикаси мазмунига креатив, когнитив, прагматик, рефлексив ривожлантириш каби компонентларни киритиш орқали ижодий компетентлик квалиметрияси такомиллаштирилган;
малака ошираётган ўқитувчиларнинг фаолиятида ижодий компетентликни ривожлантиришга қаратилган компонентли моделга мақсадли, диагностик, мотивацион-фаолиятли сингари таркибий тузилмаларни ҳамда эмпатияга мойил, юксак ахлоқли ва ижодкорлик компетенцияларини баҳолаш мезонларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
мактаб ўқитувчисининг ижодий компетентлигини ривожлантиришга мўлжалланган уч босқичли инновацион технологияларни қўллаш юзасидан ўқитувчининг коммуникатив-ижодий компетентлиги ва креатив қобилиятларини ривожлантириш ҳамда ўз-ўзини ривожлантиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактаб ўқитувчиларининг ижодий компетентлигини ривожлантириш асосида:
ижодий компетентликнинг креатив, когнитив, прагматик, рефлексив ривожлантириш мезонларини такомиллаштиришга йўналтирилган таклифлардан П3-2014-0910185149-рақамли “Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг компетенцияларини шакллантиришда йўналтирилган таълим технологиялари” амалий лойиҳанинг мақсадли вазифаларини бажаришда фойдаланилган ва халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларида таълим жараёнига татбиқ этилган (Халқ таълими Вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг 2021 йил 23 июндаги 01/11–03/03-863–сон маълумотномаси). Натижада,  халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларида  ўқитувчиларнинг ижодий компетентлиги диагностикаси хизмат сервиси такомиллаштирилган;
мактаб ўқитувчисини баҳолаш диагностикаси бўйича ишлаб чиқилган квалиметрияга оид тавсиялардан П3-2014-0910185149-рақамли “Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг компетенцияларини шакллантиришда йўналтирилган таълим технологиялари” амалий лойиҳанинг мақсадли вазифаларини бажаришда фойдаланилган (Халқ таълими Вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг 2021 йил 23 июндаги 01/11–03/03-863–сон маълумотномаси). Натижада, мактаб ўқитувчисининг ижодий компетентлигини ривожлантириш ҳақида етарлича маълумотга эга бўлиш ва улар асосида ижодий компетентликни таҳлил қилиш ва баҳолаш имкониятлари кенгайган;
такомиллаштирилган диагностика методикалари, тренинг технологияларини амалиётда қўллаш  юзасидан таклиф этилган тавсиялардан 2015-2017 йилларда бажарилган П3-2014-0910185149-рақамли “Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг компетенцияларини шакллантиришда йўналтирилган таълим технологиялари” амалий лойиҳанинг мақсадли вазифаларини бажаришда фойдаланилган (Халқ таълими Вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг 2021 йил 23 июндаги 01/11–03/03-863–сон маълумотномаси). Натижада, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларида  малака ошираётган ўқитувчиларнинг ўзаро таъсири ва фаолияти воситасида ижодий компетентликни ривожлантиришга хизмат қиладиган 5 блокли ва 12 та тузилмавий компонентли модель такомиллаштирилган;
ўқитувчилар ижодий компетентлигини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялардан 2015-2017 йилларда бажарилган П3-2014-0910185149-рақамли “Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг компетенцияларини шакллантиришда йўналтирилган таълим технологиялари” мавзусидаги амалий грант доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Халқ таълими Вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг 2021 йил 23 июндаги 01/11–03/03-863–сон маълумотномаси). Натижада, мактаб ўқитувчисининг ижодий компетентлигини ривожлантириш даражаларини таҳлил қилиш ва баҳолашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish