Sayt test rejimida ishlamoqda

Носирова Раъно Хамидовнанинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Метакогнитив кўникмаларни шакллантирувчи  кластер асосида болаларни мактабга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.08 –Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Ped1053.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Шаҳзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Аъзамова Малохат Наджимовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа   доктори  (PhD); Ибрагимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади метакогнитив кўникмаларни шакллантирувчи кластер асосида болаларни мактабга тайёрлашнинг самарали усулларини аниқлаш ва технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
болаларни мактабга тайёрлашнинг педагогик-психологик  хусусиятлари мактабгача таълимнинг дидактик функцияларига доир педагогик жараёнда ўйинли таълимнинг эркинлик, кўргазмалилик, вазиятбоплик каби тамойилларига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
метакогнитив кўникмаларни шакллантирувчи кластерни жорий этиш модели болаларда ноёбликни юзага чиқарувчи нутқ ва жисмоний ҳаракатлар уйғунлигини намоён этиш каби интеграл индикаторни бола ривожланиш харитаси мазмунига киритиш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача таълимнинг метабилиш усуллари метакогнитив кўникмаларни шакллантирувчи мақсадли ҳамкорлик кластер механизми ҳамда болаларни мактабга комплекс тайёрлашнинг ташкилий-методик омилларини педагоглар инновацион фаолиятига интегратив татбиқи асосида  оптималлаштирилган;
болаларни мактабга тайёрлашнинг дидактик таъминоти тескари таълим элементлари(уйда бажарилган топшириққа машғулотда таяниш)ни мактабгача таълим ўқув-тарбиявий жараёнининг тайёргарлик босқичи мазмунига сингдириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Метакогнитив кўникмаларни шакллантирувчи кластер асосида болаларни мактабга тайёрлаш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача таълимда метакогнитив кўникмаларни шакллантирувчи кластер воситасида болаларни мактабга тайёрлашнинг педагогик-психологик хусусиятлари мактабгача таълимнинг умумий функцияларига қаратилган педагогик жараёнда шахсга йўналтирилган таълим назарияларига доир таклиф ва тавсияларидан “Мактабгача таълимнинг меъёрий асослари” ўқув қўлланмасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим  вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-сон буйруғи). Натижада, метакогнитив кўникмаларни шакллантирувчи кластер асосида болаларни мактаб таълимига тайёрлаш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
болаларни мактабга тайёрлашнинг метабилиш усуллари мактабгача таълимда метакогнитив кўникмаларни шакллантирувчи кластер тамойилларини билишнинг регулятив жараёнига концентрик оптималлаштиришга оид таклиф ва тавсиялари асосида А1-XT-0-92997-рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий  ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий аҳлоқий тарбиялашнинг муаммолари” номли лойиҳанинг процессуал қисмини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон педагогика илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 7 февралдаги 23-сон маълумотномаси). Натижада, кластер шароитида болаларни мактабга тайёрлашнинг яхлит тизимидан фойдаланиш орқали мактабгача таълим самарадорлигини мониторинг қилиш имконияти яратилган;
мактабгача таълимда метакогнитив кўникмаларни шакллантирувчи кластерни жорий этиш модели болаларда шаклланиши лозим бўлган соҳа компетенциялари даражаларини белгиловчи индикаторларни болалардаги ноёбликни юзага чиқарувчи технологиялардан фойдаланишга доир тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ДУК маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар муҳарририятининг “Болалар учун”, “Таълим тараққиёти” радиоэшиттиришларини тайёрлашда (2020–2021 йй.) фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадио-компаниясининг 2021 йил 30 ноябрдаги 04-25-1824-сон маълумoтномаси). Натижада, радио-эшиттиришлар мазмунан бойиши ва фактик материаллар билан таъминланишига эришилган;
метакогнитив кўникмаларни шакллантирувчи кластер асосида болаларни мактабга тайёрлашнинг дидактик таъминотини замонавий таълим муҳити компонентларининг  мазмуний ва фаолиятли интеграцияси асосида такомиллаштиришга асосланган таклиф ва тавсиялардан А1-XT-0-92997-рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий  ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий аҳлоқий тарбиялашнинг муаммолари” номли лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон педагогика илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 7 февралдаги 23-сон маълумотномаси). Натижада, педагогларнинг мактабгача таълим ташкилотларида ўқув-тарбиявий фаолиятни инновацион технологиялар асосида ташкил этиш кўникма ва малакалари ортган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish