Sayt test rejimida ishlamoqda

Мурадкасимова Камола Шухратовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўлажак мутахассисларнинг баҳолаш компетенциясини такомиллаштириш концепцияси», 13.00.02¬– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.DSc/Ped228.
Илмий маслаҳатчи: Бакиева Гуландом Хисамовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Тўхтасинов Илхом Мадаминович, педагогика фанлари доктори, профессор; Dr.Michael Clarke, педагогика фанлари  доктори (Англия);  Dr.Eric D.Torres, педагогика фанлари доктори (АҚШ). 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак мутахассисларнинг баҳолаш компетенциясини такомиллаштиришнинг илмий-услубий асосларини ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор баҳолаш жараёни назарияси генезиси халқ педагогикаси, қадимги давр, классик ва янги ривожланиш даврининг дидактик тавсифлари мужассамлашган миллий тадрижий ретроспектив портретини аниқлаш орқали асосланган;
педагогларнинг касбий сифат, когнитив даража, ассесмент тузиш, синовдан ўтказиш ва қўллашнинг амалий босқичлари ҳамда сифат кўрсаткичларининг интеграцияси асосида баҳолаш компетенциясини ривожлантиришга қаратилган методологик таъминот такомиллаштирилган;
халқаро баҳолаш стандарт кўрсаткичлари талабларини миллий стандарт контекстига татбиқ қилиш зарурати асосида педагогларнинг баҳолаш компетенциясини такомиллаштиришда мақсадли, методологик, ташкилий, аналитик, рефлексив компонентлар ҳамда когнитив, метакогнитив, аффектив индикаторларни ўз ичига олган спектрли модель ишлаб чиқилган;
илк бор ўқитиш натижалари ва ўзлаштириш кўрсаткичларини валидация қилишнинг беш фазалик тизими эҳтиёжлар таҳлили, тест яратиш, тестни синовдан ўтказиш, қайта алоқанинг таъсири ва классификатор талаблари асосида ишлаб чиқилган; 
халқаро стандартларни жорий этишда баҳолаш концепциясини лойиҳалаш жараёни босқичларини асослаш орқали педагогик баҳолаш компетенциясини такомиллаштириш концепцияси узвийлигини таъминлашга қаратилган дидактик ва  методик вазифалар ҳамда  таклифлар ишлаб чиқилган.    
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак мутахассисларнинг баҳолаш компетенциясини такомиллаштириш концепцияси мавзусидаги илмий тадқиқот асосида:
баҳолаш жараёни назарияси генезиси аниқлаштирилган халқ педагогикаси, қадимги давр, классик ва янги ривожланиш даврининг ижтимоий тавсифлар мужассамлашган ретроспектив портретига оид хулосалардан Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус+ дастурининг 2016-2018 йилларга мўлжалланган 561624-ЕРР-1-2015-UK-EPPKA2-CBHE-SP-ERASMUS + CBHE IMEP: «Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва ҳалқаролаштириш» номли инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2690/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада Инновацион тадқиқот лойиҳаси асосида ўқитувчиларнинг лингвистик ва коммуникатив компетенцияси ошириш ҳамда таълим тизими жараёнини мустаҳкамлаш ва халқаролаштириш мақсадида яратилган услубий қўлланмалар ишлаб чиқишда фойдаланилган;
эҳтиёжлар таҳлили, тест яратиш, тестни синовдан ўтказиш, қайта алоқанинг таъсири ва классификатор талаблари асосида яратилган ўқитиш натижалари ва ўзлаштириш кўрсаткичларини валидация қилишнинг беш фазалик тизимига оид хулосалардан Tempus Project 544161- TEMPUS-1-2013-1-UK-TEMPUS-JPCR Aston University DeTEL «Developing the Teaching of European Languages: Modernizing Language Teaching through the development of blended Masters Programmes» лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2631/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак мутахассисларнинг баҳолаш компетенциясини такомиллаштиришга йўналтирилган методик таъминотининг инновацион технологиялар орқали такомиллашувига эришилган;
педагогик баҳолаш компетенциясини такомиллаштириш бўйича методик таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим тизимларида ўқув дастурларининг узвийлигини таъминлаш концепцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълим миллий ўқув дастурларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2022 йил 24 январдаги 03 20-сон маълумотномаси). Натижада узлуксиз таълим тизими педагог кадрларининг баҳолаш компетенциясига қўйилган талаблар механизмини такомиллаштиришга хизмат қилган;
касбий сифат, когнитив даража, ассессмент тузиш, синовдан ўтказиш ва қўллаш амалий босқичлари ҳамда сифат кўрсаткичларининг интеграцияси асосида такомиллаштирилган педагогларда баҳолаш компетенцияси касбий стандарт натижаларидан Чет тилларни ўқитишнинг инновацион методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий марказининг «Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили)» таълим йўналишида 3.1. Коммуникатив тилшунослик ва тил компетенциялари модулини ўқитишда ҳамда 3.3. Тил компетенцияларини баҳолаш механизмлари модуллари бўйича ўқув дастури ва ўқув-услубий мажмуаларини тузишда кенг фойдаланилган (Чет тилларни ўқитишнинг инновацион методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий марказининг 2021 йил 18 майдаги 10-06/34-сон маълумотномаси). Натижада модуллар бўйича тузилган ўқув дастури ва ўқув-услубий мажмуалар мазмунан бойитилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish