Абдикаримов Рустамхан Алимхановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Катта деформацияларни эътиборга олган ҳолда ўзгарувчи қалинликка эга бўлган қовушқоқ-эластик юпқа қобиқли конструкцияларнинг динамик ҳисоби назарияси ва усулларини ривожлантириш», 01.02.04–Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/FM55.
Илмий маслаҳатчи: Эшматов Хасан, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Т/FM.03.04.
Расмий оппонентлар: Хусанов Бахтиёр Эргашевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Сафаров Исмоил Сафарович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Индиаминов Равшан Шукурович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд архитектура қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: катта деформацияларда конструкция материалининг қовушқоқ-эластик хусусиятини ҳисобга олган ҳолда юпқа қобиқли конструкцияларнинг динамикаси ва динамик устуворлигининг назарий асоси ва ечиш усулларини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
катта деформацияларда ўзгарувчан қалинликдаги қовушқоқ-эластик изотроп ва ортотроп пластинка, панел ва қобиқларнинг чизиқсиз динамик масалаларининг математик қўйилиши такомиллаштирилган;
геометрик чизиқлимасликни инобатга олган ҳолда ўзгарувчан асимметрик қалинликка эга бўлган қовушқоқ-эластик изотроп пластинка, панел ва қобиқларнинг динамик масалалари учун хусусий ҳосилали ўзгарувчан коэффициентли чизиқсиз интеграл-дифференциал тенгламалар тизими ишлаб чиқилган;
катта деформацияларни ҳисобга олган ҳолда ўзгарувчан қалинликдаги қовушқоқ-эластик изотроп ва ортотроп пластинка, цилиндрик панел ва қобиқларни чизиқсиз тебранишлари ва динамик устуворлиги (тез ўсадиган ва даврий юкламалар ҳисобга олинган ҳолда) масалаларининг тарқалмайдиган интеграл-дифференциал тенгламалар тизимлари ва ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;
заиф-сингуляр ядроли ўзгарувчан коэффицентли чизиқсиз интеграл-дифференциал тенгламаларнинг тарқалмайдиган тизимини сонли ечиш услублари такомиллаштирилган;
ўзгарувчан қалинликдаги қовушқоқ-эластик юпқа қобиқли конструкцияларнинг чизиқсиз тебраниши, динамик устуворлиги ва параметрик тебранишлари ҳақидаги масалаларнинг чизиқсиз интеграл-дифференциал тенгламаларининг тарқалмайдиган тизимини сонли ечиш услублари ва алгоритмлари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Катта деформацияларни эътиборга олган ҳолда ўзгарувчи қалинликка эга бўлган қовушқоқ-эластик юпқа қобиқли конструкцияларнинг динамик ҳисоби назарияси ва усулларини ривожлантириш мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
қишлоқ хўжалиги машиналарининг ишчи органлари конструкциясини математик ҳисоблаш катта деформацияларда уларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш учун “Агрегат заводи” АЖга татбиқ этилган («Ўзагротехмаш» АЖнинг 2017 йил 3 ноябрдаги СС–17-01/638-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларини жорий қилиш қишлоқ хўжалик техникаси ишчи органларининг хизмат муддатини 1,3–1,4 мартага ошириш имконини берган;
қишлоқ хўжалиги машиналари ишчи органларининг маҳкамловчи қисмига тушадиган динамик кучларни ҳисоблаш усуллари “Агрегат заводи” АЖга жорий этилган («Ўзагротехмаш» АЖнинг 2017 йил 3 ноябрдаги СС–17-01/638-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларини жорий қилиш қишлоқ хўжалиги машиналарининг ишчи органларининг маҳкамлаш қисмига тушадиган динамик кучни 10–12 % га камайтириш имконини берган;
қишлоқ хўжалик машиналари ишчи органларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш тизими ишчи органларнинг нозик қисмини аниқлаш учун “Агрегат заводи” АЖга жорий этилган («Ўзагротехмаш» АЖнинг 2017 йил 3 ноябрдаги СС–17-01/638-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларини жорий қилиш ресурстежамкорликни 8–10 % га ошириш имконини берган.