Sayt test rejimida ishlamoqda

Маткаримов Акрамжон Мухторовичнинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “PISA ҳалқаро баҳолаш дастури асосида ўқувчиларнинг таянч компетенцияларини шакллантириш”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Ped1535.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети. 
Илмий раҳбар: Муҳайё Ботиралиевна Артикова, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01. 
Расмий оппонентлар: Эгамбердиева Турғуной Ахмаджоновна, педагогика фанлари доктори, профессор;  Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади PISA халқаро баҳолаш дастури асосида ўқувчиларнинг таянч компетенцияларини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитларини аниқлаш, педагогик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда таянч компетенцияларни шакллантиришнинг педагогик хусусиятлари ва шарт-шароитлари PISA халқаро баҳолаш дастури концепциясида мавжуд шахсга қўйилган тезкор таҳлил ва ҳаётий қарор қабул қилиш каби талабларни миллий таълим тизими меъёрий талаблари билан интеграллашувини барқарор таъминлаш асосида аниқлаштирилган; 
PISA халқаро баҳолаш дастури топшириқларига ўхшаш топшириқлар ишлаб чиқишнинг дидактик имкониятлари фанларга оид интегратив кейслардан иборат  контекстуал маълумотларни топшириқ натижаларини баҳолаш варақаси мезонлари асосида ўқув жараёнига интенсив таъсирчанлик муҳитида киритиш орқали аниқлаштирилган; 
ўқувчилар таянч компетенцияларини шакллантириш модели халқаро баҳолаш дастурига тайёргарликнинг ўқув-меъёрий (методик таъминот, самарадорлик преференциялари), ташкилий («синф менежменти», педагогик шарт-шароитлар) компонентларини дидактик (аналог топшириқлар, концептуал тамойиллар, когнитив мустақиллик, эмоционал лабилизация) муҳитда ўқувчиларнинг қайта алоқага киришиш даражаси прогрессив динамикани ўқув даврлари кесимида барқарорлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
ўқувчиларда таянч компетенцияларни шакллантиришнинг дидактик таъминоти таълим олувчиларнинг ўқув потенциалига йўналган дифференциал, вариатив ўқув муҳитига тизимли ва даврий такрорий муносабатда эргономик қўллаш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. PISA халқаро баҳолаш дастури асосида ўқувчилар таянч компетенцияларини шакллантириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларда таянч компетенцияларни шакллантиришнинг педагогик хусусиятлари ва шарт-шароитлари PISA халқаро баҳолаш дастури концепциясида келтирилган концептуал жараёнлар  ва шахсга қўйилган талабларни миллий таълим тизими меъёрий талаблари билан интеграллашув даражасининг реал таълимий шароитдаги барқарорлигини таъминлашга доир таклиф ва тавсиялардан таянч мактаб тренер-ўқитувчилари мўлжалланган ўқув-услубий қўлланмалар мазмунига сингдирилган (Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий марказининг 2020 йил 11 ноябрдаги 86-01-52-сон маълумотномаси). Натижада, таянч умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларини PISA халқаро баҳолаш дастурига тайёрлаш бўйича таянч мактабларнинг тренер-ўқитувчиларнинг методик, диагностик ва баҳолаш компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
PISA халқаро баҳолаш дастури топшириқларига ўҳшаш топшириқлар ишлаб чиқишнинг дидактик имкониятлари фанларга оид контекстуал маълумотларни топшириқ натижаларини баҳолаш варақаси мезонлари асосида ўқув жараёнига интенсив таъсирчанлик муҳитида жорий этишга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 561624-EPP-1-UK-EPPKA2-CBHE-SP-ERASMUS+CBHE 2015-3722/001-001-рақамли «Ўзбекистон олий таълими жараёнини модерни-зациялаш ва халқаролашувини ривожлантириш» лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 23 ноябрдаги 89-03-4890-сон маълумотномаси). Натижада таълим жараёнларини ташкил этишда халқаро баҳолаш дастурлари имкониятларидан самарали фойдаланишга эришилган;
PISA халқаро баҳолаш дастури асосида ўқувчилар таянч компетенцияларини шакллантириш модели халқаро баҳолаш дастурига тайёргарликнинг ўқув-меъёрий (методик таъминот, самарадорлик преференциялари), ташкилий («синф менежменти», педагогик шарт-шароитлар) компонентларини дидактик (аналог топшириқлар, концептуал тамойиллар, когнитив мустақиллик, эмоционал лабилизация) муҳитда ўқувчиларнинг қайта алоқага киришиш даражаси прогрессив динамикани барқарорлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан таянч мактаб тренер-ўқитувчилари учун шакллантирилган  электрон таълим ресурслари мазмунига сингдирилган (Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқот-ларни амалга ошириш миллий марказининг 2021 йил 1 апрелдаги 01-24-сон маълумотномаси). Натижада таянч мактаблар тренер-ўқитувчилари томонидан халқаро баҳолаш дастурларида қўлланиладиган топшириқларга ўхшаш топшириқлар ишлаб чиқиш ва ўқув жараёнида самарали фойдаланишга эришилган;
баҳолаш дастури концепцияси асосида ўқувчиларда таянч компетенцияларни шакллантиришнинг дидактик таъминоти интерфаол усуллар, ривожлантирувчи таълим технологиялари, имитацион ўқитиш шаклларини таълим олувчиларнинг ўқув потенциалига йўналган дифференциал, вариатив ўқув муҳитига эрганомик қўллашга доир тавсиялардан Таълим сифатини баҳолаш бўйича Халқаро тадқиқотларни амалга ошириш маркази томонидан «Ўқувчиларни халқаро тадқиқотларга тайёрлашга мўлжалланган Ахборотнома» (3-сони, топшириқлар тўплами) қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий марказининг 2021 йил 1 апрелдаги 01-24-сон маълумотномаси). Натижада таянч мактабларнинг тренер-ўқитувчиларини PISA халқаро баҳолаш тадқиқотининг ташкилий-методик босқичини самарали ташкил этилишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish