Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонов Умиджон Эгамбердиевичнинг
фалсафа дoктoри (PhD) диссeртацияси ҳимoяси ҳақида эълoн

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Етук ахлоқий шахсни шакллантиришнинг фалсафий омиллари (М.Монтеннинг “Тажрибалар” асари асосида), 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Fal302.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети
Илмий раҳбар: Шодмонов Қурбон Бадриддинович, фалсафа фанлар доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, РhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Расмий оппонентлар: Рўзметова Гулноза Мирахраровна фалсафа фанлари доктори, профессор, Рўзматзода Қодирқул, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Мишел Монтеннинг “Тажрибалар” асаридаги етук ахлоқий шахсни тарбиялашнинг ҳозирги давр учун илмий-назарий, маънавий-маърифий аҳамиятини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Мишел Монтеннинг “Тажрибалар” асаридаги жисм, руҳ, ақл баркамоллиги, инсонпарварлик, маданиятлараро мулоқот сингари секуляристик ғояларнинг тинчликни таъминлаш, фуқаролар урушининг олдини олиш ва зиёлилар қадриятига айланганлиги Ғарб Уйғониш даври гуманист-файласуфларининг маънавий меросида етакчилик қилганлиги исботланган;
“Тажрибалар” асаридаги ўзликни англаш, иймон-эътиқод, виждон поклиги ғояларининг гуманистик моҳияти умрбоқий меросни чуқур ўрганиш ва қадрлаш, замонавий илм-фан ютуқларини эгаллаш, масъулият ва орият фазилатлар ёшлар маънавий қиёфасини шакллантиришда субстанционал асосга эга эканлиги фалсафий жиҳатдан далилланган;
Мишел Монтен илмий-маънавий мероси фарзанд тарбияси масаласидаги ахлоқий-эстетик муаммолар ечимини топиш йўлларидаги бунёдкорликка ундовчи ғоявий асос эканлиги аниқланган; 
Мишел Монтеннинг руҳ поклиги, адолат, виждон софлиги, эркин фикрлаш каби конструктив ғоялари демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг бош тамойили ҳамда инсон қадрини юксалтиришнинг мезонига айланиши бугунги давр характерига адекват эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Монтеннинг етук ахлоқий шахсни шакллантиришнинг фалсафий омилларини тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Мишел Монтеннинг “Тажрибалар” асаридаги жисм, руҳ, ақл баркамоллиги, инсонпарварлик, маданиятлараро мулоқот сингари секуляристик ғояларнинг тинчликни таъминлаш, фуқаролар урушининг олдини олиши ва зиёлилар қадриятига айланганлиги асосида Ғарб Уйғониш даври гуманист-файласуфларининг маънавий меросида етакчилик қилганлиги қиёсий таҳлил воситасида фалсафий жиҳатдан далилланганлигига оид ғоявий, илмий, назарий хулосалар, методологик тавсиялари ҳамда амалий таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил II ярим йилликка мўлжалланган иш режасининг 8-устувор йўналиши “Маҳаллаларда ва оилаларда соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлаш” ҳамда 10-устувор йўналиши “Кекса авлод вакилларини ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, хуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш ва Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш” бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва Оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 20 сентябрдаги 02-04/2215-сон далолатномаси). Натижада, маҳаллаларда ёшлар маънавиятини юксалтириш, шунингдек, тизим ходимларининг ишга бўлган муносабати, шахсий жавобгарлик ва масъулиятини оширишга ҳамда уларда касбий ва ахлоқий маданиятини уйғунлигини таъминлашга хизмат қилган;
“Тажрибалар” асаридаги ўзликни англаш, иймон-эътиқод, виждон поклиги ғояларининг гуманистик моҳияти умрбоқий меросни чуқур ўрганиш ва қадрлаш, замонавий илм-фан ютуқларини эгаллаш, масъулият ва орият фазилатлари орқали ёшлар маънавий қиёфасини шакллантиришда субстанционал асосга эга эканлиги фалсафий жиҳатдан исботланганлигига оид диссертациясида илгари сурилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат маркази мажлисининг 2021 йил январдаги Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича “Йўл харитаси” да белгиланган чора-тадбирлар дастурининг 6-банди “Олий таълим муассасалари талабалари, докторант ва изланувчиларини қўллаб-қувватлашга қаратилган “Учинчи Ренессанс - ёшлар нигоҳида” номли лойиҳалар танловини” ҳамда 13 - банди “Илм-фан, санъат ва маданият, ахборот технологиялари, бадиий ижод, архитектура ва дизайн, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик каби турли соҳаларда фаолият юритаётган, ташаббускор ва фидойи ёшлар ўртасида “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали маънавий-маърифий ишларни янги босқичга кўтариш, мамлакатда бошланган улкан бунёдкорлик ва яратувчанлик ҳаракати, мақсадли ислоҳотларни кенг халқ оммасига етказиш, жамиятда фаол фуқаролик туйғусини мустаҳкамлаш, бунда зиёлилар, илм-фан, маданият ва санъат, адабиёт намояндалари, салоҳиятидан унумли фойдаланган ҳолда тарғибот-ташвиқот фаолиятида диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг 2021 йил 16 августдаги 02/08-968-сон далолатномаси). Натижада, Мишел Монтен фалсафий қарашлари моҳиятидаги етук ахлоқий шахсни шакллантириш, камолотга эришишда умуминсоний қадриятларга хос бўлган бағрикенглик, ҳурфикрлилик, адолатлилик, камтарлик, меҳнатсеварлик каби гуманистик ғояларни бугунги давр нуқтаи назаридан тадқиқ қилиш имконини берган;
Мишел Монтен илмий-маънавий мероси фарзанд тарбияси масаласидаги ахлоқий-эстетик муаммолар ечимини топиш йўлларидаги бунёдкорликка ундовчи ғоявий асос эканлигига оид илмий янгилик, назарий хулосалар, методологик тавсиялар ҳамда амалий таклифларидан Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Ф1-ФА-1-16435 ФА-Ф1-Г005 “Шахс акмеологик муаммоларнинг ахлоқий ечимлари: ижтимоий-этик тадқиқот” (ҳолат ва истиқбол) мавзусидаги амалий грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий университетининг 2021 йил 30 июлдаги 04/11-3942/1-сон далолатномаси). Натижада, ёшларда илм, ҳикмат ва маърифатга асосланган ғоялар, маърифий дунёқарашни шакллантиришга қаратилган ишларга ижобий таъсир кўрсатган; 
мутафаккирнинг руҳ поклиги, адолат, виждон софлиги, эркин фикрлаш каби конструктив ғоялари демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг бош тамойили ҳамда инсон қадрини юксалтиришнинг мезонига айланиши бугунги давр характерига адекват эканлиги асосланганлигига оид илмий янгилик, назарий хулосалари, методологик тавсиялари ҳамда амалий таклифларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Самарқандǃ” кўрсатувининг 2021 йил 02 июль куни эфирга узатилган сонининг сценарийсини ҳамда “Таълим ва тарбия” радиоэшиттиришининг 2021 йил 03 июль куни эфирга узатилган навбатдаги сонининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 14 июлдаги 09-09/398-сон маълумотномаси). Натижада ёшларнинг етук ахлоқли шахс сифатида шакллантириш, уларнинг камолотга эришишида умуминсоний қадриятларга хос бўлган руҳ 

Yangiliklarga obuna bo‘lish