Sayt test rejimida ishlamoqda

Кипчоков Хамиджон Гуломовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Давлат хизматчилари фаолиятида ижтимоий жавобгарликнинг ахлоқий асослари» 09.00.02 – «Онг маданият ва амалиёт шакллари (этика)» (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Fal231. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик технология институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/30.04.2021.F.76.06 (Бир марталик илмий кенгаш).
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мухамеджонова Лалихон Аширалиевна, фалсафа фанлари номзоди, профессор. 
Расмий оппонентлар: Замилова Римма Рамильевна, фалсафа  фанлари бўйича фалсафа доктори PhD, доцент; Қаххарова Матлюба Маннафовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий жавобгарлик ва ахлоқий принципларнинг давлат хизматчиси фаолиятида тутган ўрни ҳамда унинг фаолиятига таъсирини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсон ва жамият ўртасидаги муносабатларда ижтимоий жавобгарлик инсон фаолиятининг етакчи детерминанти бўлганлиги сабабли «зaрурият - эркинлик – жaвoбгaрлик» принципларининг диалектик бирлиги ахлоқий омиллар феномени эканлиги фалсафий жиҳатдан аниқланган;
«ижтимоий зарурият», «айбдорлик», «жавобгарлик инқирози»дан чиқиш шaхсда интериоризaция ва ижтимоий жиҳатдан экстериоризaция принциплари асосида ривожлантириш ижтимоий жавобгарлик этикaсидaги мaркaзий нуқтa aксиoлoгик иерaрхияни ўрнaтиш вa ундaги aхлoқий қaдриятлaрнинг ўрнини белгилaшнинг фундаментал омиллари эканлиги асосланган;  
турли ижтимоий мавқедаги давлат хизматчиларининг касбий садоқати, давлат ва жамият олдидаги ижтимоий масъулиятини оширишда жaвoб, жавобгарликнинг семантик талқини, ҳисoб бериш, ижтимoий бирдaмлик лaҳзaси каби элементларнинг ижтимоий жaвобгaрликни утилитaр тушуниш бурч ҳамда индивидуaл тaрaққиётдaн кўрa, жaмоaтчилик фойдaси ва тaъсиригa тaянишининг латент таъсир этиши очиб берилган;
турли соҳа вакиллари учун ижтимоий жавобгарликнинг шахсий  ва ассоциатив кўринишлари жамиятда инсоннинг ижтимоий жaвобгaрлиги ва унинг aхлоқий фaолиятига қўйилгaн тaлaблaргa мувофиқ бўлиши сабабли ахлоқий ривожланиш механизмларини ассимилиация қилиш жараёнларида натижадор омил эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат хизматчилари фаолиятида ижтимоий жавобгарликнинг ахлоқий асослари бўйичa ишлaб чиқилгaн тaклифлap acocидa: 
«ахлоқий жавобгарлик» ва «нокасбий компетентлик» тушунчаларининг мазмун-моҳиятини фалсафий-ахлоқий ёндашувлар асосидаги инсон ва жамият ўртасидаги муносабатларига таъсири, ижтимоий жавобгарлик, инсон фаолиятининг қиёсий тахлиллари асосида «Давлат хизматчиси этикаси ва имижи» номли ўқув қўлланмасининг «Давлат хизматчиси ва бошқарув маданияти», «Давлат хизматчиси этикасининг мезонлари» каби мавзуларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 октябрдаги 89-03-4259-сон маълумотномаси). Натижада, давлат хизматчиси этикаси ва имижи мезонлари, уларнинг ижтимоий жавобгарлигини ахлоқий омилларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
«ижтимоий зарурият», «айбдорлик», «жавобгарлик инқирози» тушунчаларининг таҳлили асосида ишлаб чиқилган таклифлардан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг «Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари» биринчи устувор йўналаши 1.2. банди «Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш» ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарор дастурининг II боб «Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун ва моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказишга қаратилган тарғибот тадбирлари» 5-банди «Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга мурожатномасининг мазмун-моҳиятини кенг аҳоли вакилларига етказишга қаратилган туркум тарғибот тадбирларини ўтказиш» мавзусида ўтказилган тарғибот ва ташвиқот ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 9 июлдаги 02/07-785-сон далолатномаси). Натижада, «ижтимоий жавобгарлик», «эркинлик», «ижтимоий зарурият», «айбдорлик» каби тушунчаларнинг ахлоқий категория сифатидаги аҳамиятини оширишга хизмат қилган;
турли ижтимоий мавқедаги давлат хизматчиларининг касбий садоқати, давлат ва жамият олдидаги ижтимоий масъулияти оширишга қаратилган таклиф ва тавсияларидан Наманган вилоят бандлик бош бошқармаси  иш фаолиятида, хусусан, давлат хизматчиларининг маънавий-ахлоқий андозасини мукаммалаштириш, ижтимоий жавобгарликнинг намоён бўлиш хусусиятлари, унинг ижтимоий ҳаётга таъсир кўрсатишига оид тавсияларидан давра суҳбатларини ташкил этиш ҳамда ушбу йўналишдаги маънавий-маърифий тадбирларни ўтказишда фойдаланилган (Наманган вилоят бандлик бош бошқармасининг 2020 йил 30 октябрдаги 19/19-01/12-293-сон далолатномаси). Натижада, давлат хизматчилари ижтимоий жавобгарлигининг концессуал-ахлоқий омилларини такомиллаштиришнинг латент таъсири аниқлашга хизмат қилган;
турли соҳа вакиллари учун ижтимоий жавобгарликнинг шахсий (ўз хатти-ҳаракатлари учун ўзи жавоб бериши) ва ассоциатив (қўл остидагиларнинг хатти-ҳаракатлари учун) кўринишлари давлат хизматчилари фаолиятини ва унинг методологик-илмий  ва тарғибот техналогияларини ривожлантириш га оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси  ҳамкорлигида давлат хизматчилари фаолиятига доир бир қатор теле-радио эштиришлари ва дастурларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 12 октябрдаги 04-25-1606-сон далолатномаси). Натижада, ахлоқий ривожланиш механизмларни ассимилиация қилиш жараёнлари ва ижтимоий жавобгарликнинг ахлоқий асосларини давлат хизматчиси фаолиятидаги узвийлигини таъминлашга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish