Sayt test rejimida ishlamoqda

Камолов Ихтиёр Нигматуллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тарихий-бадиий манбаларда Бобур образи талқинига биографик ёндашув”, 10.00.02-Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fil1741.
Илмий раҳбар: Қувватова Дилрабо Хабибовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Эрназарова Гулноза Хамраевна, филология фанлари доктори, доцент; Сулоймонов Исроилжон Исомиддинович, профессор. 
Етакчи ташкилот:  Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили  ва адабиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади турли даврларда ўзбек ва жаҳон шарқшунослигида яратилган бадиий ва тарихий асарларда Бобур ҳаётининг ёритилишини биографик ёндашув асосида очиб беришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижодкорнинг қаҳрамонлар характери, фазилатлари, маълум воқеликка муносабатида ўз шахсиятига хос унсурларни акс эттириши бу хотирнома, эсдалик, йўл хотиралари, саёҳатнома жанридаги бадиий асарларда ифода топиши далилланган;
Бобур ҳаёти ва ижоди ёритилган илмий, тарихий-бадиий манбалар даврий жиҳатдан аниқланиб, Гулбаданбегим, Муҳаммад Ҳайдар Мирзо, Ҳофиз Кўҳакий, Хондамир, Ҳасанбек Румлу, Худоёрхонзода сингари  муаррихларнинг тарихий асарлари мазмуни инглиз ва ўзбек адабиётида яратилган бадиий асарлар билан қиёсий аспектда очиб берилган;
Ж. Лейден, У.Эрскин, А.Бевереж сингари тарихчи ҳамда Ҳ.Ламб, Ф.Вюртле каби Ғарб адиблари асарларида Бобурнинг шоир, носир, буюк саркарда, давлат арбоби, халқ манфаатини ўз манфаатларидан устун қўювчи миллат сардори сифатидаги бадиий образи, унинг шахсияти каби фазилатлар мавжудлиги далилланган;
жаҳон адабиётшунослиги ва тарихшунослигида биографик методга муносабат масаласи, тарихий шахс образи яратилган бадиий асарларда ушбу методдан кенг фойдаланиш, унинг афзаллик жиҳатлари ижодкорларнинг мақсадини тўғри англаши,  муаллифнинг таржимаи ҳоли ўзи яратган бадиий асарга, образлар тасвирига таъсир этиши, тарихийлик, ҳаққонийлик тамойилларининг намоён бўлиши каби хусусиятлар орқали асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тарихий-бадиий манбаларда Бобур образи талқинига биографик ёндашув бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
жаҳон адабиётшунослиги ва тарихшунослигида биографик методга муносабат масаласи, тарихий шахс образи яратилган бадиий асарларда ушбу методдан кенг фойдаланиш, унинг  афзаллик жиҳатлари ижодкорларнинг мақсадини тўғри англаши,  муаллифнинг таржимаи ҳоли ўзи яратган бадиий асарга, образлар тасвирига таъсир этиши, тарихийлик, ҳаққонийлик тамойилларининг намоён бўлиши каби хусусиятлар орқали асосланган илмий хулосалардан ФА-Ф1-ОО5 «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 18 январдаги 17.01/211-сон  маълумотномаси). Натижада Бобур ҳаёти ва ижодининг жаҳон ва ўзбек адабиётшунослигидаги аҳамиятини асослаш имконини берган;
«Бобур ҳаёти ва ижоди ёритилган илмий, тарихий-бадиий манбалар даврий жиҳатдан таснифланиб, Гулбаданбегим, Муҳаммад Ҳайдар Мирзо, Ҳофиз Кўҳакий, Хондамир, Ҳасанбек Румлу, Худоёрхонзода сингари муаррихларнинг тарихий асарлари инглиз ва ўзбек адабиётида яратилган бадиий асарлар билан қиёсий аспектда очиб берилган илмий хулосалардан ФА-Ф1-ОО5 «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш» (2017-2020 й.й.) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 18 январдаги 17.01/211-сон  маълумотномаси). Натижада инглиззабон Ғарб, ўзбек насри ҳамда тарихий манбаларда ифода этилган Бобур образи талқинидаги муштарак ва ўзига хос жиҳатларни аниқлаш имконини берган;
ижодкорнинг қаҳрамонлар характери, фазилатлари, маълум воқеликка муносабатида ўз шахсиятига хос унсурларни акс эттириши бу хотирнома, эсдалик, йўл хотиралари, саёҳатнома жанридаги бадиий асарларда ифода топиши биографик ёндашув воситасида далилланганлигига доир хулосаларидан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг «Саккизинчи мўжиза», «Адабиёт бўстонида» кўрсатувларининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 22 сентябрдаги 1/242-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг Бобур биографияси бўйича хулосаларини бойитиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish