Sayt test rejimida ishlamoqda

Норқўзиева Зебо Камаловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «CLIL технологияси асосида бўлажак муҳандис-технологларнинг касбий мулоқот компетенциясини ривожлантириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Ped1763.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Лайло Толибжановна,  педагогика фанлари доктори, профессор; Қодирова Фазилат Шукуровна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.   
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади CLIL технологияси асосида бўлажак муҳандис-технологларнинг касбий мулоқот компетенциясини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак  муҳандис-технологларнинг касбий тайёргарлиги амалий йўналтирилган праксиологик ва натижадор ақлий тузилмалардан иборат таркибий қисмларни назарий яхлитлаш ҳамда касбий мулоқот компетенция иерархиясини шахсий фазилатларнинг барқарорлигини мунтазам таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
касбий мулоқот компетенцияси фан-тил интеграцияси интенсивлиги, тилнинг кўпфункционалли кодланган меъёрларининг лексик ва грамматик хусусиятларига векторли устуворлик бериш орқали ривожлантирилган;
бўлажак муҳандис-технологларнинг чет тилини ўзлаштирганлик даражалари иллюстратив дескрипторлар тизими, интуитив-миқдорий ва сифатли-комбинация усуллари орқали баҳолашнинг лингвистик ва касбий мезонларини даражасига кўра яхлитлаш, ёш ва индивидуал хусусиятларга мос ўзини-ўзи коррекциялаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак  муҳандис-технологларнинг чет тилини ўзлаштириш модели  билимларни конструктивистик назариялар билан адаптив-синхронлаштириш ҳамда тадрижий ривожланишнинг прогностик муқобил конвергатив хусусиятларини яхлит лойиҳалаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. CLIL технологиялари асосида талабаларнинг  касбий мулоқот  компетенцияларини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот натижалари: 
бўлажак  муҳандис-технологларнинг касбий тайёргарлиги праксиологик ва ақлий тузилмалардан иборат таркибий қисмларни яхлитлаш ҳамда касбий мулоқот компетенция иерархиясини шахсий фазилатларнинг барқарорлиги асосида такомиллаштиришга оид таклифлар  А.1-197 рақамли “Инглиз ва немис тилларини ўрганиш бўйича ўқув-услубий модуллардан фойдаланиш ва уларни такомиллаштиришнинг назарий - амалий асослари” номли амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 18 декабрдаги 02-07-4131/04-сон далолатномаси). Натижада, бўлажак мухандис – технологларнинг чет тилни ўзлаштирганлик даражалари ва иллюстратив дескрипторлари тизимини такомиллаштиришга эришилган. Касбий мулоқот даражасини баҳолашнинг мотивацион, когнитив ва ижодий фаолият мезонлари дидактик тамойиллар асосида такомиллаштирилган;
касбий мулоқот компетенцияси фан-тил интеграцияси интенсивлиги, икки тилли (билингвал) модулли таълим,  тилнинг лексик ва грамматик хусусиятларига векторли устуворлик бериш асосида ривожлантиришга оид таклифлар ПЗ 2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдалнилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 18 декабрдаги 02-07-4131/04-сон далолатномаси). Натижада, бўлажак муҳандис- технологларнинг хорижий тил ва касбий фанлар мазмунини интеграциялаш асосида икки тилли таълим технологиясининг педагогик имкониятларини аниқлаш имкони яратилган;  
бўлажак муҳандис-технологларнинг чет тилни ўзлаштирганлик даражалари иллюстратив дескрипторлар тизими, интуитив-миқдорий ва сифатли-комбинация усуллари орқали баҳолашнинг лингвистик ва касбий мезонларини яхлитлаш, ёш ва индивидуал хусусиятларга кўра ўзини-ўзи коррекциялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар А-1-197 рақамли “Инглиз ва немис тилларини ўрганиш бўйича ўқув-услубий модуллардан фойдаланиш ва уларни такомиллаштиришнинг назарий - амалий асослари” (2015-2017) номли амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган  (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 18 декабрдаги 02-07-4131/04-сон далолатномаси) Натижада, CLIL технологияси асосида бўлажак мухандис - технологларининг касбий ва чет тил мулоқот компетенцияларини ривожлантиришга йўналтирилган моделини такомиллаштиришга  ва эркин мулоқотга киришиш жараёнининг ўсишига эришилган; 
бўлажак  мухандис-технологларнинг чет тилни ўзлаштирганлик даражаси индивидуал педагогик модели юзма-юз ўзаро мулоқот,  коммуникатив ўзаро фаолиятни (ҳамкорликни) индивидуал ҳаракатлар конструктивистик назариялар билан интеграциялаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 18 декабрдаги 02-07-4131/04-сон далолатномаси). Натижада,  CLIL технологияси асосида бўлажак мухандис – технологларнинг касбий мулоқот компетенцияси компонентларининг ривожланганлик даражасини конструктивизм ёндашувлари асосида аниқлаш имкониятлари яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish