Sayt test rejimida ishlamoqda

Пардаева Диёра Тохировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бўлажак ўқитувчиларнинг лингвистик компетенцияларини ривожлантириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Ped578. 
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01. 
Расмий оппонентлар: Ахмедова Лайло Талибжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Жуманазаров Умид Умирзакович, педагогика фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасалари бўлажак ўқитувчиларининг лингвистик компетенциясини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларнинг лингвистик компетенциялари мотивацияли, дифференциаллашган лексик ва грамматик билимларни, мақсадли продуктив ёндашувларни комплекслаш, ўзини-ўзи коррекциялаш ва баҳолашга асосланган интегратив-инновацион ёндашувларни киритиш асосида ривожлантирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг лексик грамматик компетентлиги билимларни табақалаштириб умумлаштириш, нутқ жараёнларини фаоллаштириш, нутқий ва визуал мулоқотга эҳтиёжини лойиҳа фаолиятига корректив моделлаштириш асосида ривожлантирилган; 
бўлажак ўқитувчиларининг лингвистик компетенцияларини ижтимоий фаол фуқаролик, миллий ва умуминсоний барқарор компетенциялар, пировард мақсадни белгилаш омиллари муносабатларининг валидлигини мотивацияли таъминлаш асосида такомиллаштирилган; 
лингвистик компетенцияларни ривожлантиришга корректив ёндашувнинг назарий модели бўлажак ўқитувчиларнинг услубий жиҳатдан ҳаракатлари ҳамкорлигини ўрнатиш,  ўз-ўзига ва шахслараро муносабатларни ўзгартириш, тил тузиш, ўқув фаолияти ва ўқитувчининг ўқитиш фаолияти муносабатлари уйғунлигини адекват таъминлаш асосида ривожлантирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларнинг  лингвистик компетенцияларини  ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот натижалари: 
бўлажак ўқитувчиларнинг лингвистик компетенциялари мотивацияли, дифференциаллашган когнитив ва оператив компонентларни, продуктив ёндашувларни комплекслаш, ўзини-ўзи коррекциялаш, ҳамда тўғрилаш ва баҳолашга, дидактик тизими, хусусиятлари ва механизмларига асосланган инновацион ёндашувларни бирлаштириш асосида ривожлантиришга оид таклифлар А-1-197 рақамли «Инглиз ва немис тилларини ўрганиш учун ўқув-услубий модулларни такомиллаштириш ва улардан фойдаланишнинг назарий ва амалий асослари» номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 3 мартдаги 02-07-623/04-сон далолатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг лингвистик компетенциясини ривожлантиришнинг психологик ва педагогик имкониятларини таҳлил этишга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг лексик грамматик компетентлиги билимларни умумлаштириш, фаоллаштириш, нутқий ва визуал мулоқотга эҳтиёжини лойиҳа фаолиятига моделлаштириш асосида ривожлантиришга доир таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 3 мартдаги 02-07-623/04-сон далолатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларининг чет тили коммуникатив компетенциясининг лингвистик ва лексикограмматик компонентининг мазмун-функционал жиҳатларини ривожлантириш имкони оширилган;
бўлажак ўқитувчиларининг лингвистик компетенцияларини социолингвистик, дискурс, стратегик, коммуникатив, ахборотлар билан ишлаш, ижтимоий фаол фуқаролик, миллий ва умуммаданий компетенциялар, мотивлар, эҳтиёжлар, мақсадни белгилаш омиллари муносабатларининг валидлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар А-1-197 рақамли «Инглиз ва немис тилларини ўрганиш учун ўқув-услубий модулларни такомиллаштириш ва улардан фойдаланишнинг назарий ва амалий асослари» номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 3 мартдаги 02-07-623/04-сон далолатномаси). Натижада, корректив ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларининг лингвистик компетенциясини ривожлантириш тамойилларини такомиллаштириш имкони яратилган;
лингвистик компетенцияларни ривожлантиришга корректив ёндашув назарий модели бўлажак ўқитувчиларнинг услубий жиҳатдан ҳаракатлари ҳамкорлигини ўрнатиш,  ўз-ўзига ва шахслараро муносабатларни ўзгартириш, тил портфелиосини тузиш, ўқув фаолияти ва ўқитувчининг ўқитиш фаолияти муносабатлари уйғунлигини адекват таъминлаш асосида ривожлантиришга доир маълумотлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 3 мартдаги 02-07-623/04-сон далолатномаси). Натижада лингвистик компетенцияни ривожланишининг назарий моделини, баҳолаш мезонлари ва даражалаш индикаторларини такомиллаштириш имкони оширилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish