Sayt test rejimida ishlamoqda

Бердиев Ўктам Бахриддиновичнинг
фалсафа дoктoри (PhD) диссeртацияси ҳимoяси ҳақида эълoн

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тарих фанларининг ижтимоий-фалсафий методологик асослари муаммолари”, 09.00.04 – Ижтимоий-фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Fal386.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти
Илмий раҳбар: Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович, фалсафа фанлар доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, РhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Расмий оппонентлар: Жўраев Нарзулла Қосимович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Тешаев Нутфулло Насруллаевич, фалсафа фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тарих фанларининг ижтимоий-фалсафий методологик асосларини аниқлаштириш ва унинг муаммоларини моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тарих фанлари ижтимоий-фалсафий методологик асосларини тарихни диалектик маданий тушунишга асосланган концепциясига иқлим ва инсон-табиат муносабати каби табиий, ишлаб чиқариш ва коммуникация каби технологик, нанотехнология ва қадриятлар янгиланиши каби инновацион ҳамда лидер, зиёли ва диндорлар каби тарихда шахс роли омилларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
жамият ядроси маданий борлиқнинг корреляцион-функционал қонунлардаги моддий, маънавий, бошқарув ва тартибга солиш хусусиятлари ҳамда субстанционал қонунлардаги ахлоқий, диний маданият ва таълим-тарбия омилларининг моҳияти кишилик тарихи мавжудлиги ва ривожланиш қонунларига хос эканлиги фалсафий жиҳатдан очиб берилган;
маданий борлиқ ривожланишини объектив акс эттиришда кишилик тарихини формацион (анъанавий, индустриал, постиндустриал) ва цивилизацион (диний, маданий, иқтисодий, сиёсий тизим) даврлаштириш бир-бирини тўлдирувчи ва корреляцион боғланишга эга ёндошувлар сифатида далилланган;
тарихни диалектик маданий тушунишда системавийлик, ҳақиқийлик ва тарихнавислик анъаналарига таяниш каби тамойилларнинг, умумфалсафий, гносеологик ва эпистимологик усулларнинг ҳамда тарихий манбалардан фойдаланишнинг ахлоқий-маънавий, ғоявий-мафкуравий, ижтимоий-сиёсий каби мезонларнинг аҳамияти фалсафий жиҳатдан асослаб берилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тарих фанларининг ижтимоий-фалсафий методологик асослари муаммоларини ўрганиш ва таҳлил қилиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
тарих фанлари ижтимоий-фалсафий методологик асосларини тарихни диалектик маданий тушунишга асосланган концепциясига иқлим ва инсон -табиат муносабати каби табиий, ишлаб чиқариш ва коммуникация каби технологик, нанотехнология ва қадриятлар янгиланиши каби инновацион ҳамда лидер, зиёли ва диндорлар каби тарихда шахс роли омилларини киритиш орқали такомиллаштирилган каби назарий таҳлил ва хулосалардан 2020 йил 15 августда USAID томонидан эълон қилинган “Знание своих прав – залог уверенности в жизни”, 2021 йил 3 мартда эълон қилинган инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро Хельсинки Фондининг “Коворкинг центр создат условия для эффективной работы ННО” номли халқаро грант лойиҳаларини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Ндавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассосиациясининг 2021 йил 25 августдаги 04-05/431-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятларда тарихий-маданий муносабатларни кенг тарғиб этувчи махсус коворкинг маркази ташкил этилган, инвесторларга ижтимоий тармоқлар орқали вилоятлардаги маданий мерос объектлари, тарихий, ижтимоий-маданий имкониятлари ва салоҳияти тўғрисида мунтазам материаллар бериб борилиши йўлга қўйилган ҳамда мазкур лойиҳалар асосида хорижий сайёҳлар ва инвесторлар учун “Саҳро мўъжизалари” номли махсус қўлланма нашр этилган;
жамият ядроси – маданий борлиқнинг корреляцион-функционал қонунлардаги моддий, маънавий, бошқарув ва тартибга солиш хусусиятлари ҳамда субстанционал қонунлардаги ахлоқий, диний маданият ва таълим-тарбия омилларининг моҳияти кишилик тарихи мавжудлиги ва ривожланиш қонунларига хос эканлиги очиб берилганлигига оид назарий таҳлиллар, хулосаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020-2021 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида тадбиқ этилиб, хусусан, Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининг III боби “Миллий давлатчилигимиз тарихи, буюк аждодларимизнинг бой маънавий меросини ўрганиш, уларнинг инсонпарварлик ғояларини ҳаётга кенг татбиқ этиш, аждодларга муносиб қилиб тарбиялашда адабиёт, маданият, санъат намуналаридан кенг фойдаланиш чора-тадбирлари” йўналишига оид 20-банди “Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида бой маънавий меросимиз, миллий ва тарихий қаҳрамонларимиз жасоратини кенг тарғиб этишга қаратилган” илмий-амалий конференцияни ташкил этишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 26-августдаги 02/08-1050-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон ёшларига миллий давлатчилигимиз тарихи, буюк аждодларимизнинг бой маънавий меросини ўргатиш ҳамда уларнинг инсонпарварлик ғояларини ҳаётга кенг татбиқ этишда илмий методологик қўлланма сифатида хизмат қилган;
маданий борлиқ ривожланишини объектив акс эттиришда кишилик тарихини формацион (анъанавий, индустриал, постиндустриал) ва цивилизацион (диний, маданий, иқтисодий, сиёсий тизим) даврлаштириш бир-бирини тўлдирувчи ва корреляцион боғланишга эга ёндошувлар сифатида далилланганлигига доир илмий янгилиги, назарий хулосалари, методологик тавсиялари ҳамда амалий таклифларидан Фуқаролик жамиятини ривожлантириш марказининг ижтимоий-сиёсий тадбирлари ва ўқув семинарларини ташкиллаштиришда, хусусан, 2020 йил 16 сентябрдаги Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегиясида 2020-2025 йиллар ўрта муддатда амалга оширилиши режалаштирилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси”нинг 1-йўналиши 10-банди “Фуқаролик жамиятини илмий-назарий ўрганувчи, унинг ривожланишини доимий таҳлил қилиб борувчи таҳлилий, илмий-ўқув лабораториясини (ақл маркази) ташкил этиш”; 11-банди “Фуқаролик жамияти ривожланиши масалалари бўйича амалий ва фундаментал тадқиқотлар ўтказиш” ва 2-йўналиши 19-банди “Фуқаролик жамияти асослари” предмети бўйича амалдаги ўқув дастурлари ва қўлланмаларини танқидий таҳлил қилган ҳолда мазкур масалада ягона давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш”; 20-банди “Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари учун доимий равишда фуқаролик жамияти йўналишида махсус ўқув курслари ташкил қилиш” бандлари ижросини таъминлашда диссертацияда кўрсатилган илмий янгиликлар ҳамда ижтимоий-фалсафий методологик таҳлил ва ёндашувлардан фойдаланилган (Фуқаролик жамиятини ривожлантириш марказининг 2021 йил 26-августдаги 49/02-сон маълумотномаси). Натижада, фуқаролик жамияти тузилмаси, ижтимоий шерикчилик масалалари ҳамда нодавлат ташкилотларнинг салоҳиятини оширишда илмий-назарий таҳлиллар асосидаги хулосалар ижтимоий-фалсафий методологик жиҳатдан замонавий ёндашувлар воситасида такомиллаштирилган;
тарихни диалектик маданий тушунишда системавийлик, ҳақиқийлик ва тарихнавислик анъаналарига таяниш каби тамойилларнинг, умумфалсафий, гносеологик ва эпистимологик усулларнинг ҳамда тарихий манбалардан фойдаланишнинг ахлоқий-маънавий, ғоявий-мафкуравий, ижтимоий-сиёсий каби мезонларнинг методологик аҳамияти асослаб берилганлиги каби илмий янгилиги ва назарий хулосаларидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан амалга ошириладиган “Маҳалла – менинг тақдиримда” кўрик-танлови, “Менинг шажарам” акцияларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 10-октябрдаги “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2050-сонли Қарори асосида ташкил этилган ўқув курсларининг самарадорлигини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 25 августдаги 02-04/2062-сон маълумотномаси). Натижада, Маҳалла ва оилани қўллаб қуватлаш вазирлиги тизимида ташкил этилган “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари”ни ташкил этиш ва амалга оширишда назарий методологик қўлланма сифатида хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish