Sayt test rejimida ishlamoqda

Имомова Гулчеҳра Мухаммадиевнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ҳикояларида бадиий синтез шакллари ва ижодкорнинг поэтик концепцияси”, 10.00.02-Ўзбек адабиёти (филология фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Fil283.
Илмий маслаҳатчи: Саримсоқов  Баходир, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc. 03/30.12.2021.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович, филология фанлари доктори, профессор; Ғаниев Илҳом Музафарович, филология фанлари доктори, доцент; Муродов Ғайрат, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ҳикояларида намоён бўлаётган бадиий синтез ҳодисаси табиати ва унинг воқе бўлиш сатҳларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
образлар сатҳидаги бадиий синтезнинг тарихий илдизлари Шарқ адабиёти, “Меърожнома”, Носируддин Рабғузийнинг “Қиссаси Рабғузий”, Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” кабилар билан боғлиқлиги, унда макон ва замоннинг акс этиши, ҳикоя ғояси ва мазмун-мундарижасида намоён бўлиши асосланган;
тарихий-ижтимоий муҳит ва бадиий  синтез, мафкуравий синтезда диний-мифологик мотивлардан фойдаланиш, ўзбек ҳикоячилигида мафкуравий синтезнинг янги тараққиёт босқичига ўтишида жанрлараро янгиланишлар, ижодкорнинг воқеликка ва қаҳрамонга муносабати каби хусусиятлар далилланган;
анъаналар сатҳидаги бадиий синтезнинг ўзбек миллий минталетитига хос миллий урф-одатлар, анъаналар, удумлар каби хусусиятлари, унинг жадидчилик даври, шўро тузуми ва мустақиллик йилларида яратилган ҳикояларда акс этиши, анъанавийлиги, янгиланиши даврийлик асосида ёритилган;
ўзбек ҳикояларида фольклор синтези билан боғлиқ дастлабки тажрибалар  Абдулла Қодирийнинг “Улоқда”, Чўлпоннинг “Ойдин кечаларда” ҳикоялари асосида  халқ латифа ва эртаклари билан уйғунликда намоён бўлганлиги исботланган;
ўзбек ҳикоячилигида бадиий синтезнинг асар ғоясини ифодаловчи бутунлик, яхлитлик, якуний хулоса каби специфик хусусиятлари, жанрлараро тафовути, унинг сатҳлари ва синкретизм билан узвий боғлиқ муносабати,  анализга ўхшаш ва синкретизмдан фарқли жиҳатлари аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилини “тил ва маънавият муштараклиги” тамойили асосида тадқиқ қилиш масалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
образлар сатҳидаги бадиий синтезнинг тарихий илдизлари Шарқ адабиёти, “Меърожнома”, Носируддин Рабғузийнинг “Қиссаси Рабғузий”, Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” кабилар билан боғлиқлиги, унда макон ва замоннинг акс этиши, ҳикоя ғояси ва  мазмун-мундарижасида намоён бўлиши асосланганлиги билан боғлиқ қарашлардан Ф-1-06 “Истиқлол даври ўзбек адабиётида  Шарқу Ғарб адабий анъаналари  синтези” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 25 февралдаги 04/1-362-сон маълумотномаси). Натижада бадиий синтезнинг специфик тавсифи, жанрлараро тафовути, тарихий илдизлари, унга макон ва замон, тарихий-ижтимоий муҳитнинг таъсири, анъанавий ва мафкуравий синтез сатҳларининг ўзига хос томонлари, тараққиёт босқичлари, янгиланиш асослари, жадид, шўро ва мустақиллик даври ўзбек адабиётида бадиий синтез, уларда фольклор синтези ва индивидуал услуб бўйича муҳим илмий хулосалар чиқариш имконини берган;
ўзбек ҳикоячилигида бадиий синтезнинг асар ғоясини ифодаловчи бутунлик, яхлитлик, якуний хулоса каби специфик хусусиятлари, жанрлараро тафовути, унинг сатҳлари ва синкретизм билан узвий боғлиқ муносабати,  анализга ўхшаш ва синкретизмдан фарқли жиҳатлари аниқланган билан боғлиқ илмий хулосаларидан ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал  лойиҳада фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоқ бўлимининг 2022 йил 17 январдаги 17/1-сон маълумотномаси). Натижада фольклор синтези ва индивидуал услуб, миллий ҳикояларда фольклор синтезидаги илк тажрибалар, халқ латифа ва эртакларининг реалистик ҳикоядаги бадиий синтези масалалари асослаш имконини берган;
анъаналар сатҳидаги бадиий синтезнинг ўзбек миллий минталетитига хос миллий урф-одатлар, анъаналар, удумлар каби муҳим хусусиятлари, унинг жадидчилик даври, шўро тузуми ва мустақиллик йилларида яратилган ҳикояларда акс этиши, анъанавийлиги, янгиланиши даврийлик асосида ёритилганлиги билан боғлиқ қарашлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Қашқадараё вилояти  телерадиокомпаниясининг “Файзли кун”, “Альманах”, “Маънавиятимиз сарчашмалари”, “Яшаш формуласи" теледастурларида эфирга узаатилган кўрсатувларда, шунингдек, “Мунозара”, “Қадрият” радиоэшиттиришлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг  2022 йил 14 январдаги 01/17-05-13-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий далиллар билан бойитилган; 
ўзбек ҳикояларида фольклор синтези билан боғлиқ дастлабки тажрибалар  Абдулла Қодирийнинг “Улоқда”, Чўлпоннинг “Ойдин кечаларда” ҳикоялари асосида  халқ латифа ва эртаклари билан уйғунликда намоён бўлганлиги исботланган илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилоят бўлими қошида фаолият кўрсатиб келаётган “Самовий йўл” адабий тўгараги машғулотларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилоят бўлимининг 2022 йил 13 январдаги 110-сон маълумотномаси). Натижада бадиий синтез ва синкретизм ҳодисасининг табиати, мустақиллик даври ҳикоячилигида анъаналар сатҳидаги бадиий синтезнинг ўзига хослиги, мазмунининг янгиланиши, уларда фольклор синтези ва индивидуал услуб ҳақидаги маълумотлар тўгарак аъзоларида қизиқиш ўйғотиб, билимини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish