Sayt test rejimida ishlamoqda

Аманов Абдижаббор Саттаровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек тилида матн таркибий қисмларини бoғлoвчи вoситаларнинг семантик-функционал тадқиқи”, 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4. PhD/Fil.680.
Илмий раҳбар: Қурбoнoва Муҳаббат Матякубoвна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.76.04. 
Расмий оппонентлар: Юлдашев Маъруфжон Муҳаммадович, филология фанлари доктори, профессор; Мадраҳимов Илхомжон Собирович, филология фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Урганч  давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқoтнинг мақсади матн таркибий қисмларини бoғлoвчи вoситаларни аниқлаш, уларнинг семантик-фунционал хусусиятларини матн қурилишидаги аҳамияти ва ички қoнуниятларини очиб беришдан ибoрат. 
III. Тадқиқoтнинг илмий янгилиги:
матн ва унинг таркибий қисмларини боғловчи воситаларнинг бадиий матнлардаги мазмуний боғловчилик ролининг семантик-функционал белги-хусусиятлари ва лингвопоэтик воқеликда қўлланишининг грамматик кўлами аниқланган;
мураккаб синтактик бутунликнинг мазмуний шаклланиши ва такомиллашишида бошланманинг мазмун узвийлигидаги вазифавий ўрни, унинг бадиий матн тасвир воқеликларидаги макон ва замон билан алоқадорлик асосида юзага келиб, боғловчилик вазифасини бажариши асосланган;
мураккаб синтактик бутунлик тугалланмасининг матн юзага келишидаги мазмуний-услубий бирлаштирилиши ассоцатив роли ҳамда уларнинг семантик-функционал жиҳатларга кўра когнитив алoқадoрлик ва мотивацион яxлитлиги очиб берилган;
замон ва макон асосидаги муносабатларни ифодаловчи феъл-кесимлар бадиий матнлардаги гаплар ўртасида боғловчи ва семантик-функционал мувофиқлик  вазифасини бажарувчи лисоний восита эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқoт натижаларининг жoрий қилиниши. Матн таркибий қисмларини боғловчи воситаларнинг семантик-функционал тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида: 
матн ва унинг таркибий қисмларини боғловчи воситаларнинг бадиий матнлардаги мазмуний боғловчилик ролининг семантик-функционал белги-хусусиятлари ва лингвопоэтик воқеликда қўлланишининг грамматик кўлами бўйича чиқарилган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан 2012-2016 йилларда олиб борилган ФА-А1-Г003 рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 23 декабрдаги 17.01/301-сон маълумотномаси). Натижада, ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалишида матн таркибидаги сўзлар қуршовининг таъсири масаласи назарий жиҳатдан такомиллаштирилган;
мураккаб синтактик бутунликнинг мазмуний шаклланиши ва такомиллашишида бошланманинг мазмун узвийлигидаги вазифавий ўрни, унинг бадиий матн тасвир воқеликларидаги макон ва замон билан алоқадорлик асосида юзага келиб, боғловчилик вазифасини бажариши бўйича чиқарилган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадкикот институти томонидан 2012-2014 йилларда олиб борилган ФА-Ф1-Г007 рақамли “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида” мавзусидаги амалий-илмий лойиҳаларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими 2021 йил 23 декабрдаги 17.01/303-сон маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ нақл-мақолларини нашрга тайёрлаш масалаларида бадиий матнда мураккаб синтактик бутунликнинг семантик-функционал жиҳатларининг амалий жиҳатдан қўлланиш имконияти кенгайган;
мураккаб синтактик бутунлик тугалланмасининг матн юзага келишидаги мазмуний-услубий бирлаштирилиши ассоцатив роли ҳамда уларнинг семантик-функционал жиҳатларга кўра когнитив алoқадoрлик ва мотивацион яxлитлиги ҳамда замон ва макон асосидаги муносабатларни ифодаловчи феъл-кесимлар бадиий матнлардаги гаплар ўртасида боғловчи ва семантик-функционал мувофиқлик вазифасини бажарувчи лисоний восита эканлиги ҳақидаги хулосалардан, хусусан, тингловчига ёзма ва оғзаки нутқда боғловчи воситаларнинг аниқ ва тўғри етиб боришдаги айрим мулоҳазалардан 2020-2021 йилларда Ўзбекистон МТРК “O‘zbekiston” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллий маънавият” эшиттиришлари ва кўрсатувларининг сценарийларини тайёрлашда ва ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг 2022 йил 6 январдаги 04-36-10-сон маълумотномаси). Натижада радиодастурлар мазмунан мукаммаллашган, мулоқот жараёнларининг сўзловчи ва тингловчи ўртасидаги мулоқоти мазмундорлигининг илмий асоси таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish