Аминжонов Шерзод Мирабосовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳайвонларнинг асосий цестодозлари ва уларга қарши иммунопрофилактика тадбирларини ишлаб чиқиш», 03.00.06–Зоология (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/V2.
Илмий маслаҳатчи: [Матчанов Назар Маткаримович],ветеринария фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ва Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017. Qx/V.12.02.
Расмий оппонентлар: Рўзимуродов Ахрор Рўзимуродович, ветеринария фанлари доктори, профессор; Абдиев Тельман Абдурахмонович, тиббиёт фанлари доктори; Дадаев Сайдулло Дадаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Зоология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон шароитида асосий цестодозларнинг эпизоотологиясини аниқлаш, эрта ташхислаш, соғломлаштириш, гижжасизлантириш ва иммунопрофилактикага асосланган тадбирларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистон шароитидаги қўйлар ва итларда асосий цестодозлар эпизоотологиясининг ўзига хос хусусиятлари, яъни табиий шароитларда инвазиянинг сақланиши ва тарқалишида ит-қўй-ит тизимининг зарур эпизоотологик ва эпидемиологик аҳамияти асосланган;
оралиқ ҳамда дефинитив хўжайинларда асосий цестодозларнинг морфологияси, тарқалиши, мавсумий ҳамда итларнинг хизмат фаолияти, ёши ва жинсига боғлиқ динамикаси асосланган;
Echinococcus granulosusнинг итлар организмида ривожланиши ва унга таъсир этувчи омилларни аниқлаш асосида унинг биологияси илмий асосланган;
қўйларда эхинококкоз касаллигининг морфологик, клиник, патологоанатомик, гельминтоларвоскопик, гематологик ва биокимёвий ташхис мезонлари ишлаб чиқилган;
қўй ва итларда асосий цестодозларнинг махсус соғломлаштириш тадбирлари мажмуи ишлаб чиқилган;
итлар эхинококкозига қарши водород бромидли ареколин, шунингдек, фебендазол, фенасал, битионол, фебантел, мебендазол ва дисалланнинг турли концентрациядаги эритмалари, цестан, Брованол-Д, Брованол-М, Брованол плюс антигельминтиклари самарадорлиги асосланган;
қўйлар эхинококкозининг иммунопрофилактика тадбирлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ҳайвонларнинг асосий цестодозлари ва уларга қарши иммунопрофилактика тадбирларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
«Итлардаги мультицептоз касаллигини профилактикаси учун вакцина» ишланмаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP 04504, 2012 й.). Бунда итларда мультицептозга қарши вакцинани қўллаш орқали 90 фоиз самарадорликка эришиш имконини берган;
ишлаб чиқилган вакцина Қашқадарё вилоятининг қўйчилик хўжаликларида қўй ва итларда эхинококкоз ва мультицептоз касалликларининг эпизоотологик ҳолатини аниқлаш жараёнига жорий этилган (Давлат ветеринария бош бошқармасининг 2016 йил 23 ноябрдаги 48/4-1734-сон маълумотномаси). Қўлланилган вакцина натижасида эхинококкоз ва мультицептоз олдини олишда 89,7 фоиз самарадорликка эришилган.