Каримов Равшанбек Аллаяровичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хоразм вилоятининг экстремал тупроқ-иқлим шароитларига мос ғўза навларини яратиш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Qx78.
Илмий раҳбар: Ахмедов Джамалхон Ходжахонович, биология фанлари доктори.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган: «Хоразм-150» ғўза нави, № NАР 00054, 2005 й., 30 апрель.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2017 йил 28 июлдаги 02-11/1970-сон маълумотномаси.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турлараро ва турлар ичида даргайлаш асосида Хоразм вилоятининг тупроқ-иқлим шароитларига бардошли тезпишар, серҳосил, тола сифати IV типга мансуб касаллик ва зараркунандаларга бардошли ғўза навларини яратишданиборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ғўза генофондидаги хорижий ва маҳаллий намуналар ва навларни чатиштириш асосида Хоразм вилояти тупроқ-иқлим шароитларига мос, турли ташқи стресс омилларга чидамли ғўза навлари яратилган;
турлараро ва тур ичида чатиштиришдан олинган дурагайларнинг айрим хўжалик қимматли белгиларини ирсийланиш ва ўзгарувчанлик хусусиятлари аниқланган;
турлараро ва тур ичида чатиштиришдан олинган дурагайларда мужассамлашган қимматли хўжалик белгилар селекцион-генетик жараёнларда бошланғич ашё сифатида фойдаланиш мумкинлиги аниқланган;
хорижий ва маҳаллий намуналар ва навларни чатиштириш орқали яратилган ғўза навларининг бирламчи уруғчилиги такомиллаштирилган;
турлараро ва тур ичида чатиштиришдан олинган ашёлар асосида генотипида барча хусусиятлар мужассамлашган ғўзанинг «Хоразм-150» нави яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хоразм вилоятининг экстремал тупроқ-иқлим шароитларига мос ғўза навларини яратиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
серҳосил, шўрланиш, касаллик ва зараркунандаларга чидамли ўрта толали ғўзанинг «Хоразм-150» навига Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ NАР 00054). Ушбу ғўза нави республиканинг шимолий минтақалари пахтачилик фермер хўжаликларининг асосий пахта майдонларида экилиб, юқори ва сифатли пахта ҳосили олишга эришилган;
турлараро ва тур ичида хорижий ва маҳаллий нав ва намуналарни чатиштириш орқали Хоразм вилояти тупроқ-иқлим шароитида яратилган ва ушбу минтақа учун районлаштирилган «Хоразм-150» нави 2015–2016 йилларда жами 20 минг гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 23 сентябрдаги 02/20-492-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида «Хоразм-150» навидан андоза навларга нисбатан гектаридан 2,4 центнер қўшимча пахта ҳосили олинган ва иқтисодий самардорлик ўртача 300–350 минг сўмни ташкил этган.