Низамова Саида Адиловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кимё ўқитиш самарадорлигини оширишда мультимедиа технологиясидан фойдаланиб, квалиметрик ёндашув асосида таҳлил қилиш методикаси», 13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.DSс/Ped.126.
Илмий маслаҳатчилар: Бабаев Туйғун Мирзаахмедович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03, бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Чориев Рўзимурод Кунгиратович, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Шахзода Абдухалиловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдушукуров Анвар Кабирович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кимё ўқитиш самарадорлигини оширишни мультимедиа технологиялари асосида ташкил этиш ва таълимдаги самарадорликни квалиметрик ёндошув асосида таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кимё ўқитиш самарадорлигини оширишнинг мультимедиа технологиялари асосида ташкил этиш мазмуни, педагогик шарт-шароитлари, тамойиллари, методлари, таълимни ташкил этувчи шакл, турлари, дастурий воситалари асосида яхлит тизим сифатида шакллантирилган дидактик модель ишлаб чиқилган;
кимё ўқитишдаги анъанавий методик тизим таълим самарадорлигини оширишга йўналтирилган мультимедианинг Microsoft Power Point, Auto Play Media Studio, easy Quizzy, VR ва AR, Exzel, Химия 10, Photo Math, Scaуpe дастур ва воситалари асосида такомиллаштирилган, мультимедиа технологияларидан фойдаланишнинг дастурий-методик таъминоти яратилган;
ўқувчиларнинг билим олишларини фаоллаштиришга, ижодий қобилиятини, интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришга йўналтирилган дидактик материаллар, назорат тестлари, топшириқлар тизими ишлаб чиқилган;
ўқувчиарнинг билимини назорат қилиш easy Quizzy дастури асосида такомиллаштирилган, квалиметрик ёндашув асосида таҳлил қилинган;
кимё ўқитиш самарадорлигини оширишни мультимедиа технологиялари асосида ташкил этилган, таълимдаги самарадорлик квалиметрик мезонлар, педагогик тажриба-синов асосида аниқланган, олинган натижалар таҳлил қилинган, диссертация мавзуси асосида методик тавсия ва таклифлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Кимё ўқитиш самарадорлигини мультимедиа технологияси ва квалиметрик ёндошув асосида ташкил этишдан олинган илмий натижалар асосида:” 9-sinf uchun electron darslik”-ўқув қўлланма (Guvohnoma № 002492), “9-sinf uchun electron darslik” (Guvohnoma № 002493),” Kimyo. 10-sinf uchun electron darslik” (Guvohnoma № 002537),“Кимё фанидан ўтказиладиган лаборатория ва амалий машғулотларнинг видео усуллари” (Guvohnoma № 003011.),”9–11-sinf o‘quvchilari uchun kimyo fanidan electron didaktik topshiriqlar majmuasi” (Guvohnoma № 002825) тайёрланди. Электрон кўринишда тайёрланган тестлар ва дидактик материаллар ўқувчиларнинг ўқув фаолияти ва ўқитиш мазмуни шахсий-рефлексив, когнитивлик, креативлик, мотивацион-фаоллаштириш даражасига устуворлик бериш асосида тайёрланган ўқув қўлланмалар ўқув жараёнига татбиқ этилган, таълимда сифат ва самарадорликка эришилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 15 январдаги 89-03-209-сонли маълумотномаси); Натижада тайёрланган дарсликлар, ўқув қўлланмалар ўқув жараёнига татбиқ этилган ва таълимда самарадорликка эришилган.
Кимё ўқитишда ўқувчиларнинг билим олишларини мультимедиа технологиялари ва квалиметрик ёндошув асосида фаоллаштириш, интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, фанга оид компетенцияларни қўллаш, ижодий қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилган таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 15 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги ПҚ4805-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 186-сон буйруғи. (Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 14 январдаги 02-02/5-99-сон маълумотномаси). Натижада ҳамда мазкур соҳага тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда ва белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланилган.
Меъёрий ҳужжатларни жорий этиш орқали умумтаълим мактаблари кимё ўқитувчиларининг касбий маҳоратини узлуксиз ошириб бориш механизми такомиллаштирилган, таълимда самарадорликка эришилган; умум таълим мактабларининг 9–11-синф ўқувчилари учун “Кимё фанидан электрон дидактик топшириқлар мажмуаси” иш дафтарлари, 9–11-синфлар учун “Умумий кимё” электрон дарслиги, “Кимё фанидан видео кўринишдаги лаборатория ишлари”, “Кимё фанидан мавзулар кесимидаги тестлар тўплами”нинг электрон вариантлари ишлаб чиқилган ва умумтаълим мактаблари педагоглари томонидан ижобий баҳоланиб, амалиётда қўлланилган; ИЗМН-201-0924190421-рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларида кимё фанини ўқитишни такомиллаштириш технологиялари” номли инновацион лойиҳа, ПЗ-2017927124-рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа ишларида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021йил 16-декабрдаги 03-1531-сонли маълумотномаси). Натижада кимё фанини мультимедиа технологиялари асосида ўқитишда самарадорликка эришиш имконини берган.
Кўрсатилган иш намуналари Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази” Аниқ ва табиий фанлар методикаси кафедраси томонидан ўрганиб чиқилган, тингловчилар ўз иш фаолиятларида фойдаланишлари учун 2020 йил
24 декабрда марказнинг расмий веб сайти www.pedagogika.uz) ва расмий телеграм канали https://me/toshvilmohm elib) ва – http//pedagogika/uz/blog-single-2php га жойлаштирилган. Шунингдек иш намуналари Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш худудий маркази “Аниқ ва табиий фанлар методикаси” кафедраси кимё йўналиши тингловчиларига фойдаланиш учун тавсия этилган. (Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлигининг 28-декабрь 2020 йил 01-01/02-145-сонли маълумотномаси). Натижада Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларининг тингловчилари учун мультимедиа технологиялари асосида тайёрланган ўқув материалларидан фойдаланиш имконини берди;
Иш намуналари Ziyonet ахборот таълим тармоғига 2020йил 13 февралда жойлаштирилган ва уларнинг ҳаволаси: http://library.ziyonet.uz/uz/book/109513 109512, 109513, 109514, 109515, 109516. Натижада Ziyonet ахборот таълим сайтлари орқали иш намуналаридан мамлакатимизнинг кимё фани ўқитувчилари ўз иш тажрибаларида фойдаланган. Кимёдан тайёрланган мультимедиали электрон ўқув қўлланмалар, виртуал лаборатория таълим сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган.