Sayt test rejimida ishlamoqda

Каюмов Умид Каюмовичнинг

диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўрта толали ғўзанинг юқори  кўрсаткичларга эга бўлган белгиларни мужассамлаштирган рақобатдош  селекцион ашёларни яратиш»,  06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Qx79.

Илмий раҳбар: Автономов Виктор Александрович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган: «С-6565» ғўза нави, № NАР NАР 00132. 2016 й.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2017 йил 14 июлдаги 02-11/1800-сон маълумотномаси.

II. Тадқиқотнинг мақсади: бошланғич, дурагай ва селекцион материалларнинг айрим белгилари ўзгарувчанлиги, ирсият ва ирсийланишини аниқлаш ҳамда географик узоқлашган материалларни дурагайлаш асосида генетик қонуниятларни эътиборга олган ҳолда янги селекцион ашёларни ва қимматли хўжалик белгиларга эга бўлган ғўза навларини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Ўзбекистон ва Австралия селекциясига оид навлар ва тизмаларнинг қимматли хўжалик белгилари илмий асосланган;

гибридиологик таҳлил услуби орқали янги F1-F4 географик узоқлашган дурагайлар яратилган;

янги дурагай ашёларда ўзгарувчанлик, ирсийланиш ва ирсиятни таъминловчи генетик қонуниятлар аниқланган;

 хўжалик учун қимматли белгиларнинг юқори ижобий мажмуасига эга  ўсимликларни танлаш самарадорли бўлиши аниқланган;

навлараро географик узоқ дурагайлаш асосида ғўзанинг тезпишар, вертициллёз вилтга чидамли, тола сифати ва тола чиқими юқори, серҳосил  «С-6565» нави яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўрта толали ғўзанинг юқори кўрсаткичларга эга бўлган белгиларни мужассамлаштирган  рақобатдош  селекцион ашёларни яратиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:

географик узоқ шаклларни навлараро дурагайлаш асосида вертициллёз вилтга чидамли, юқори маҳсулдор, тезпишар, тола чиқими, ҳосил бериш суръати юқори бўлган «С-6565» навига Интеллектуал мулк агентлигининг селекция ютуғига патенти  олинган (№ NАР 00132). Натижада ушбу навдан пахтачилик фермер хўжаликларида юқори ва сифатли пахта ҳосили олишга эришилган;

ғўзанинг янгидан яратилган ўрта толали «С-6565» нави Самарқанд вилоятининг пахтачилик фермер хўжаликлари пахта майдонида  2015 йилда жами 119 гектар, 2016 йилда 849 гектар ва 2017 йилда 299 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 10 октябрдаги 02/20-536-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида Самарқанд вилояти тупроқ-иқлим шароитида «С-6565» навидан андоза навларга нисбатан  гектаридан 3–4 центнер қўшимча пахта ҳосили олинган ва рентабеллик даражаси 16–22 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish