Ярматов Сардорбек Собиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Табиий ипак толалари асосида полифункционал “Гемосорб” гемосорбенти: олиниши, тузилиши ва хоссалари», 02.00.06 – Юқори молекуляр бирикмалар (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/K364.
Илмий раҳбар: Саримсоқов Абдушкур Абдухалилович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Полимерлар кимёси ва физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Полимерлар кимёси ва физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.K/FM/T.36.01.
Расмий оппонентлар: Кудышкин Валентин Олегович, кимё фанлари доктори, профессор; Чулпанов Комилжон Аминжонович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Биоорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий ипак толалари асосида янги, толасимон, полифункционал гемосорбентлар олиш, уларнинг таркиби, тузилиши, физик-кимёвий ва тиббий-биологик хоссаларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сувли шароитда юқори ҳарорат ва босим остида ёпиқ тизимда серицин ва фиброин олишнинг илмий ва амалий асослари яратилган;
илк бор табиий ипак фиброинидан полифункционал гемосорбент олишда, сувли шароитда юқори ҳарорат ва босим остида ёпиқ тизимда гидролизлаш ва физик омиллар таъсирида модификациялашнинг мақбул шароитлари аниқланган;
илк бор фиброин асосида юқори ғовакликка эга бўлган, тола сиртида ва шакллантирилган ғовакларда реакцион фаол гуруҳларни ҳосил бўлишининг илмий ва амалий асослари яратилган;
фиброин асосида юқори сорбцион фаолликка эга бўлган, специфик бўлмаган толасимон полифункционал гемосорбент яратилган ва унинг модел тизимда, қон ва қон зардоби детоксикациясида юқори самарадорлиги кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Табиий ипак толалари асосида полифункционал “Гемосорб” гемосорбенти: олиниши, тузилиши ва хоссалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
табиий ипак толлари асосида гемосорбентлар олиш учун Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (IAP 06273, 30.09.2020 й.). Натижада, сувли шароитда юқори ҳарорат ва босим остида фиброинни гидролизлаш ва физик омиллар таъсирида қўшимча модификациялаш орқали юқори сорбцион фаолликка эга толали полифункционал гемосорбент намуналари олинган;
ипак фиброини асосидаги маълум тузилиш ва хоссали, оқсил табиатли гемосорбентни яратиш бўйича олинган натижалардан ЎзР ССВ ТТА да бажарилган ПЗ-2017092910 “Юмшоқ тўқималар ва терини турли генезли жароҳатланишини даволаш учун ярим ўтказувчи ва биодеградацияланувчи жароҳат қопламларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада коллагеннинг физик-кимёвий хусусиятлари, заррача ўлчами, қалинлиги, бўкиш даражасини тадқиқ этишда фойдаланилган (ЎзР ССВ ТТА нинг 2021 йил 16-сентябрдаги 03-2820-сонли маълумотномаси). Натижада, коллаген асосида ярим ўтказувчи ва биодеградацияланувчи жароҳат қопламларини илк бор олишга эришилган.