Юнусова Муслима Халматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Экспериментал миокардитли каламушлар юрак-қон томир тизимига табиий бирикмалар таъсирини ўрганиш», 03.00.01 – Биокимё (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/B293.
Илмий раҳбар: Далимова Сурайё Нугмановна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти, DSc.03/30.12.2019.В.01.13.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Носиржон Мухамеджанович, биология фанлари доктори, профессор; Хаджиметов Абдуғофур Ахатович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ГЛАС супрамолекуляр комплексининг томир-тромбоцитар гемостаз ҳамда миокардит моделли каламушлар юрак ҳужайраларидаги баъзи биокимёвий жараёнларга таъсир механизмини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ГЛАСнинг томир-тромбоцитар гемостазга таъсир механизми тромбоцитларнинг, қисқа вақт ичида кузатиладиган, умумий сонини камайиши, тромбоцитларни агрегация ва адгезиясининг пасайиши билан боғликлиги аниқланган;
ГЛАСни каламушлар тромбоцитлари, юрак гомогенати ва митохондрияларида яққол намоён бўладиган антиоксидант таъсирга эга эканлиги аниқланган;
экспериментал миокардитли каламушлар юрак митоҳондрияларининг функционал ҳолатини сусайиши ва нафас олиш занжири ферментларининг ингибирланиши маълум бўлди. Бундай ҳайвонларга ГЛАС препаратини юборилиши ўрганилган кўрсаткичларни тикланишига олиб келган;
экспериментал миокардитли каламушлар қони ва юрак гомогенатида азот оксиди метаболитларнинг миқдори индуцибел NO-синтаза (iNOS) ферменти фаолланиши эвазига ошиб кетиши аниқланди. ГЛАС препарати таъсирида азот оксиди метаболитлари миқдорини камайиши ва индуцибел NO-синтаза (iNOS) ферменти фаоллигини сусайиши аниқланган;
ГЛАСни сотувда бўлган аспирин препаратига нисбатан терапевтик таъсирни амалга ошиши ҳамда терапевтик таъсирни кенглиги бўйича авфзаллиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Маҳаллий ўсимликлардан ажратиб олинган табиий бирикмаларнинг антиоксидант фаоллигини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
глицирризин кислота билан аспирин асосида яратилган супрамолекуляр комплекснинг (ГЛАС) ФА-А11-Т070-сонли «Махаллий хом ашё асосида ишлаб чиқилган самарали иммуномодулятор яратилиши» мавзусидаги фундаментал лойиҳада (ГЛАС) препаратини каламушлар ва қуёнлар томир – тромбоцитар гемостазига таьсирини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2022 йил 25 январдаги 4/1255-175-сон маълумотномаси). Натижада, ГЛАС препаратини кардиомиоцитлар митохондрияларининг нафас олиш ва оксидланувчи фосфорланиш жараёнлари ва ферментлар фаоллигига таьсирини ўрганиш имконини берган;
ўсимлик табиатли бирикмалар (глицирризин кислота) билан аспирин асосида яратилган супрамолекуляр комплекси ГЛАСнинг экспериментал ҳайвонлар томир – тромбоцитар гемостазига тромбоцитларнинг агрегация ва адгезия жараёнларини сусайтириш орқали таьсир этишини аниқлашда ПЗ-201 709302112-сонли «Метаболизмнинг истиқболли регуляторлари сифатида маҳаллий ўсимлик материаллардан ажратилган проантосиянидинларнинг антигипоксант ҳусуссиятларини скрининг қилиш» лойиҳада ГЛАС ҳайвонлар қон зардобида юрак гомогенати ва митохондрияларида антиоксидантлик фаоллигини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш Вазирлигининг 2022 йил 11 мартдаги 02-02/1351 - сон маълумотномаси). Натижада, ГЛАС комплекси юрак хасталикларда томир ва юрак ҳужайраларидаги баъзи патологик жараёнларни тиклаш имконини берган.