Sayt test rejimida ishlamoqda

Зияев Зафаржон Машраповичнинг

диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кузги буғдойнинг занг касалликларга чидамли бошланғич манбаларини яратиш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Qx77.

Илмий раҳбар: Аманов Амир, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.

Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Дон дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Қашқадарё филиали.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган: «Ҳазрати Башир» кузги буғдой нави, № NАР 00124, 2013 й., 27 ноябрь.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2017 йил 8 ноябрдаги 02-11/2998-сон маълумотномаси.

II. Тадқиқотнинг мақсади: занг касалликларига чидамли, тезпишар, юқори дон сифатига ва хўжалик учун қимматли белгиларнинг ижобий мажмуасига эга бўлган буғдой навини яратиш ҳамда генетик-селекцион жараёнларга бошланғич ашё сифатида фойдаланишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

районлашган, истиқболли ва янги буғдой навлари тизмаларининг қимматли хўжалик белгилари, занг касалликлари билан касалланиш даражаси ва уларнинг генотипига боғлиқлиги аниқланган;

нав намуналарининг униб чиқиш фазаси ва дала шароитида занг касалликларига чидамлилигини комплекс иммунологик баҳолаш асосида 13 та манба яратилган;

изоген тизмалар асосида амалий селекция учун Yr 5, Yr 10 ва Yr 15 генлари сариқ занг касаллигининг маҳаллий биотипларига тўлиқ чидамлиликни намойиш этиши аниқланган;

«Ҳазрати Башир» навининг дурагай авлодларида сариқ занг касаллигига чидамлилиги бўйича доминантлиги ва улар 2 ёки 3 дан ортиқ генларнинг комплементар таъсирида ирсийланиши аниқланган;

бошланғич манба сифатида танланган занг касалликларга чидамли нав намуналарни тур ичида чатиштириш асосида комплекс қимматли хўжалик белгиларига эга «Ҳазрати Башир» нави яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Кузги буғдойнинг юқори ва сифатли селекцион ашёларини яратиш ҳамда  тур ичида мураккаб дурагайлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:

қимматли хўжалик белгиларига эга ҳосилдор, занг касалликларга чидамли, тезпишар кузги буғдойнинг «Ҳазрати Башир» нави яратилган ва ушбу нав учун Интеллектуал мулк агентлигининг селекция ютуғига патенти олинган («Ҳазрати Башир»  № NАР 00124). Сариқ занг касаллигига чидамли кузги буғдойнинг «Ҳазрати Башир» навини экиш орқали 8–10 центнергача дон ҳосилини сақлаб қолишга эришилган;

 янгидан яратилган кузги буғдойнинг «Ҳазрати Башир» нави 2014–2017 йиллар давомида Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида кўп тармоқли фермер хўжаликларида жами 20,2 минг  гектар ғалла майдонларига жорий этилган. Шунингдек, 2018 йил ғалла ҳосили учун «Ҳазрати Башир» навини жами 5,0 минг гектар майдонга экиш учун 1267 тонна сара уруғликлари жамғарилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 10 ноябрдаги 02/21-583-сон маълумотномаси).Буннинг натижасида ушбу навдан андоза навларга нисбатан гектаридан   3,4–8,5 центнер қўшимча дон ҳосили олинган ва иқтисодий самарадорлик ўртача 255,0–762,0 минг сўмни, рентабеллик даражаси эса 14–19 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish