Sayt test rejimida ishlamoqda

Муртазаев Саидмуродхон Саидиалоевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек популяциясига мансуб шахсларнинг юз-жағ соҳасини антропометрик рентгеноцефалометрик кўрсаткичлари ва уларни клиникада қўллаш», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Tib139.

Илмий маслаҳатчи: Дусмухамедов Махмуджан Закирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.01.

Расмий оппонентлар: Pang Jun Young, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Жанубий Корея); Супиев Турган Курбанович, академик, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон); Боймуродов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Шимолий Каролина университети (АҚШ).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: меъёрий тишловга эга ўзбек миллатига мансуб аҳолининг антропометрик ва рентгеноцефалометрик кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда юз-жағ соҳаси аномалияларини даволашни такомиллаштиришдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

меъёрий тишловга эга этник ўзбекларда илк бора биометрик параметрлари (тишларнинг мезиодистал ўлчами, тиш ёйининг кенглиги, олдинги қисмининг узунлиги)нинг, тиш ва тиш қаторлари шаклининг ўзига хос тузилиши исботланган;

меъёрий тишловга эга ва тиш қаторлари шаклланган аҳолининг цефалограммаларига асосланиб, юз скелети тузилиш хусусиятларининг фазовий ориентацияси, жағлараро, тиш-жағ ва тишлараро ўзаро корреляцион боғлиқлиги исботланган;

юз соҳаси юмшоқ тўқималарининг ён рентгеноцефалометрик тавсифи ҳамда юз скелетига мутаносиблиги асосланган;

меъёрий тишловга эга ўзбек миллатига мансуб эркак ва аёлларда ўртача чизиқли цефалометрик кўрсаткичлар ўртасида тафовут мавжудлиги исботланган;

меъёрий тишловга эга ўзбек миллатига мансуб шахсларнинг юз ва бош скелетининг клиник-антропометрик кўрсаткичлари исботланган;

юз-жағ соҳасининг туғма ва ортирилган деформацияларини ортодонтик-жарроҳлик даволаш тизими такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Юз-жағ соҳасидаги туғма ва орттирилган деформацияларни клиник ташхислаш ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Ўзбек популяциясига мансуб шахсларнинг тиш ва тиш қаторларининг биометрик тавсифи» номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 13 декабрдаги 8н-д/78-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек миллатига мансуб шахсларнинг антропометрик ва цефалометрик кўрсаткичларини баҳолаш меъёрий даражаларини ишлаб чиқиш имконини берган;

ўзбек миллатининг юз-жағ соҳасидаги биометрик ва цефалометрик кўрсаткичларини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган такдиф ва тавсиялар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент давлат стоматология институти клиникаси, Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси ҳамда Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиникаси амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 7 ноябрдаги 8н-з/31-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқотларнинг клиник амалиётга жорий қилиниши юз-жағ тизими деформацияси ва аномалияларини эрта ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ошириб, беморларни шифохонада бўлиш вақтини 12–15% қисқартириш, касаллик асоратларини 27%га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish