Sayt test rejimida ishlamoqda

Туракулов Олим Холбутаевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ахборотлаштирилган таълим муҳитида кичик мутахассислар тайёрлашнинг илмий-методик таъминотини такомиллаштириш”, 13.00.05–Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1. DSc/Ped 22.   

Илмий маслаҳатчи: Рашидов Хикматулла Фатхуллаевич, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш  институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш  институти, DSc.27.06.2017.Ped.48.01.

Расмий оппонентлар: Шарипова Дилара Джуманиязовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Бобомуродов Озод Жураевич, техника фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.

Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ахборотлаштирилган таълим муҳитида кичик мутахассисларни тайёрлашнинг илмий-методик таъминотини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бўлажак кичик мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг илмий-методик таъминотини замонавий кўп каналли графикавий интерфейсли визуал ва объектга мўлжалланган дастурлаштириш асосида такомиллаштириш имкониятлари аниқланган;

ахборотлаштирилган бошқарувнинг мураккаб динамик тизими умумтизимий ресурслар мажмуаси, касбий муносабатлар муҳити, ташкилий-вазифавий тузилма, ўлчов мезонлари асосида такомиллаштирилган;

касб-ҳунар коллежларида интеграллашувнинг анъанавий,  интеллектуал, масофавий таълим асосидаги ўқув-методик таъминоти ўқув   жараёни мазмунини оптималлаштириш, ўқув  материалларини тасвирий моделлаштириш, баҳолаш индикаторларини белгилаш асосида ишлаб  чиқилган;

ахборотлаштирилган таълим муҳитини яратишда ўзаро алоқа воситалари протоколи, ахборот ресурслари, аппарат-дастурий таъминотидан иборат ташкилий тамойиллар асосида ўқув материалидан вариатив фойдаланиш имконини берувчи ахборот ресурсларини шакллантириш ва ривожлантиришнинг интерфаол технологияси такомиллаштирилган;

бўлажак кичик мутахассисларни касбий фаолиятга тайёргарлиги даражасини аниқлашда “Мулоқот-назорат дарси” такомиллаштирилган методик тизими ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ахборотлаштирилган таълим муҳитида кичик мутахассислар тайёрлашнинг илмий-методик таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ахборотлаштирилган таълим муҳитини яратишнинг ташкилий тамойиллари, ўқув материаллари вариативлиги, касбий фаолиятга тайёргарлик даражасига оид хулосаларидан ЎМКҲТ марказининг 2015 йил 28 сентябрдаги 283-сон буйруғи билан тасдиқланган 3521904 рақамли (Компьютер ва компьютер тармоқларини ишлатиш ва уларнинг дастурий таъминоти) таълим йўналишининг малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2017 йил 3 ноябрдаги  МХ-01/20-166-сон маълумотномаси). Мазкур тавсия ва таклифлар бўлажак кичик мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашда ахборот-коммуникацион технологияларидан фойдаланиш усуллари ва таълим жараёнига жорий этиш билан боғлиқ вазифаларни амалга оширишга хизмат қилган;

бўлажак кичик мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг илмий-методик таъминотини такомиллаштириш имкониятлари, ахборотлашган бошқарувнинг мураккаб динамик тизими, касбий муносабатлар муҳитига оид таклифлардан ЎМКҲТ марказининг 2015 йил 16 июлдаги 222-сон буйруғи билан тасдиқланган ўқув-методик мажмуаларни соҳалар, касблар ва фанлар бўйича базасини босқичма-босқич шакллантириб боришда ўз аксини топган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2017 йил 3 ноябрдаги  МХ-01/20-166-сон маълумотномаси). Натижада такомиллаштирилган илмий-методик таъминотни амалиётга татбиқ этиш орқали бўлажак кичик мутахассисларни тайёрлаш сифати ва самарадорлигини оширилишига имкон яратилган;

касб-ҳунар коллежларида интеграллашувини анъанавий,  интеллектуал, масофавий таълим асосида ташкил этиш, ўқув жараёни мазмунини оптималлаштириш, ўқув  материалларини тасвирий моделлаштириш, ижодий ёндашув асосида метод ва технологияларни танлаш компетенциялар тизимига оид таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон қарорининг  5-иловаси мазмунига сингдирилган ( Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2017 йил 3 ноябрдаги  МХ-01/20-166-сон маълумотномаси). Мазкур компетенциялар тизими олий таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган малака талабларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштирилган ўқув дастурлари, дарслик ва ўқув қўлланмаларни яратишга хизмат қилган;

ахборотлаштирилган таълим муҳитини ташкил этишга оид таклифлар Жиззах политехника институти илмий-тадқиқот ишлари режасининг А-5-19 рақамли “Норавшан тўпламлар назарияси асосида тасвирларни қайта ишлаш ва таҳлил қилишнинг алгоритмлари ва дастурий таъминотини яратиш” (2015-2017) мавзусидаги грант лойиҳалри доирасида фойдаланилган (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2017 йил 3 ноябрдаги  МХ-01/20-166-сон маълумотномаси). Мазкур натижаларни жорий этилиши бўлажак кичик мутахассисларни тайёрлашда ахборотлаштирилган таълим муҳитини яратиш орқали таълим жараёнининг кўргазмалилигини ва таълимни ташкил этишни оптималлашган тезкор муҳитини яратишга хизмат қилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish