Нусратова Ҳамида Чўлибоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сафар Барноевнинг бадиий маҳорати», 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Fil21.
Илмий раҳбар: Ахмедова Шоира Нематовна, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.27.06.2017.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Дамин Тўраев, филология фанлари доктори, профессор; Раҳматулла Баракаев, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Алишер навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болалар адабиётининг назарий ва амалий масалаларини ёритиш, унинг тадрижий такомилини асослаш орқали Сафар Барноевнинг шеърий, насрий ва публицистик асарларида намоён бўлувчи бадиий маҳорати қирраларини белгилаш ва тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
адибнинг болалар шоири, ёзувчиси ва публицисти сифатидаги ижодий йўлининг асосий қирралари ҳамда унинг поэтик, насрий ва публицистик асарлар яратишдаги бадиий маҳорати очиб берилган;
шоирнинг халқ оғзаки ижодиёти таъсирида яратган адабий эртак, достон, баллада, масал, ҳикоя ва қиссалари қиёсий-типологик жиҳатдан асосланган;
адиб публицистик асарлари уларнинг характери ва жанрига кўра тадқиқ этилган ҳамда унинг публицистик мақола, ҳикоя, эссе, бадиҳа, очерк каби жанрларидаги бадиийлик, ҳужжатлилик, психологик таҳлил, эмоционаллик, тарихий ёки адабий ассоциатив хусусиятни ёритиш каби характерли белгилари аниқланган;
ижодкорнинг халқона ифода усули, сюжет ва композиция қурилиши ва поэтик образ яратишдаги ўзига хос услуби, асарларидаги жанрий хилма-хиллик, аниқлик, образлилик, тилнинг соддалиги, ҳажвга бойлик каби унсурлардан образларни индивидуаллаштиришда фойдаланиш маҳорати очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сафар Барноевнинг серқирра ижодига хос поэтик хусусиятларни очиб бериш жараёнидамаънавий-маърифий тизимни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
истиқлол даври ўзбек болалар адабиёти такомилида С.Барноев ижодининг ўрни, анъанавийлик хусусияти, поэтикасини асослаш билан боғлиқ илмий хулосалар Ф-1-06 рақамли «Истиқлол даври ўзбек адабиётида Шарқу Ғарб адабий анъаналарининг синтези» (2012–2016) фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 4 октябрдаги ФТА-0211/795-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ўзбек болалар адабиётининг тадқиқ этиш усул ва ёндашувларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ўзбек болалар адабиёти шеърияти, насри ва публицистикасининг долзарб муаммоларини ҳал этиш хусусидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Madaniyat va ma’rifat» телеканалидаги «Болалар адабиёти» телекўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Madaniyat va ma’rifat» телеканалининг 2017 йил 3 ноябрдаги 01-15/799-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши бадиий адабиёт, жумладан болалар адабиётининг ёшлар ўртасида ташвиқотининг кучайишига хизмат қилган.