Қорабоев Сардор Юлдашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Амир Ҳамза Шинворий шеърияти ва Хайбар адабий мактаби (анъанавийлик ва янгиланиш жараёни)», 10.00.05–Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Fil54.
Илмий маслаҳатчи: Маннонов Абдураҳим Муталович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017. Fil.21.01.
Расмий оппонентлар: Иномхўжаев Раҳмонхўжа, филология фанлари доктори, профессор; Очилов Эргаш, филология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнингмақсади: Тадқиқот мақсади XX аср Покистон ҳудудидаги пашту адабиётида янги давр пашту адабиётининг шаклланиши, Амир Ҳамза Шинворийнинг ижоди, унинг маҳорати, у асос солган Хайбар адабий мактаби, ушбу мактаб вакиллари ижоди ва мазкур адабиётдаги анъанавийлик ва янгиланиш жараёнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ аср Покистон ҳудудидаги янги давр пашту адабиётининг шаклланишида миллий уйғониш даври арбоблари роли далилланган;
Амир Ҳамза Шинворийнинг ижод йўли босқичлари далиллар билан очиб берилган ҳамда шоир назмий мероси мавзу кўламининг кенглиги ва ғоявий бадиий савияси исботлаб берилган;
Амир Ҳамза Шинворий шеъриятида анъанавийлик ва янгиланиш тамойиллари ва унинг ўз даври шеъриятига кўрсатган таъсири исботланган;
Хайбар адабий мактабининг вужудга келиши, ривожланиш омиллари ва пашту адабиётидаги ўрни асосланган;
Хайбар адабий мактаби йирик намояндаларининг бадиий маҳорати ҳамда пашту шеъриятида мазкур адабий мактаб анъаналари далилланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Амир Ҳамза Шинворий шеърияти ва хайбар адабий мактаби (анъанавийлик ва янгиланиш жараёни) мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари:
Амир Ҳамза Шинворий шеъриятида анъанавийлик ва янгиланиш тамойиллари, унинг ўз даври шеъриятига кўрсатган таъсири, Хайбар адабий мактабининг вужудга келиши, ривожланиш омиллари ва пашту адабиётида тутган ўрни Ф-1-139 сонли «Шарқ халқлари адабиёти тарихи ва жанрлар типологияси» мавзуидаги фундаментал илмий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 6 октябрдаги ФТА-02-11/811-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари Покистон ҳудудидаги пашту адабиётини кенг миқёсда концептуал ўрганиш имконини берган.
Амир Ҳамза Шинворий ва Хайбар адабий мактаби вакиллари тўғрисидаги натижалар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимида «Мамлакатшунослик» йўналишидаги илмий тадқиқотларда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги 2017 йил 17 февралдаги 290-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари ҳарбий хизматчиларнинг шу соҳага тегишли билимларини ошишига ва мамлакат бўйича вазиятни аниқ баҳолай олишга хизмат қилади.