Турдиқулов Ислом Ҳайитбой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Полиэтилен асосида биопарчаланувчи материалларнинг олиниши, тузилиши ва хоссалари», 02.00.06 – Юқори молекуляр бирикмалар (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2021.4.PhD/K437.
Илмий раҳбар: Атаханов Абдумутолиб Абдупатто ўғли, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Полимерлар кимёси ва физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Полимерлар кимёси ва физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.K/FM/T.36.01.
Расмий оппонентлар: Мухамедиев Мухтаржан Ганиевич, кимё фанлари доктори, профессор; Рафиков Адхам Салимович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: полиэтилен асосида биопарчаланувчи композициялар олиш, уларнинг тузилиши ва хоссаларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўп атомли спиртлар (глицерин ва сорбитол) аралашмасининг белгиланган аниқ нисбатларда ва оптимал шароитда крахмални пластификация қилиш орқали термопластик ҳолатига ўтказиш шароитлари аниқланган ва бунда ҳосил бўладиган молекулалараро водород боғлар ҳисобига эксплуатацион хоссаларининг яхшиланиши аниқланган;
илк бор суюқланмада юқори алмашининш даражасига эга малеинизацияланган қуйи молекуляр полиэтилен синтез қилинган, синтез жараёнига таъсир қилувчи ўзгарувчан омилларга боғлиқ равишда реакция кинетикаси тадқиқ қилинган, унинг тузилиши ва хоссалари аниқланган ҳамда полиэтилен асосида композиция олишда компатибилизатор сифатида қўллаш имкониятлари кўрсатилган;
илк бор ўзгарувчан валентли металл тузлари асосида прооксидант (оксо-қўшимча) бирикмалари синтез қилинган ва уларнинг ультрабинафша нурлар таъсирида полиэтилен занжирда деструкция жараёнини иницирлаш ҳусусияти исботланган;
илк бор янги синтез қилинган компатибилизатор иштирокида полиэтилен, термопластик крахмал, прооксидант асосида мустаҳкамлиги юқори бўлган, чекланган муддатларда микроорганизмлар ва ултрабинафша нурлар таъсирида биопарчаланувчи плёнка шаклидаги композициялар яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Полиэтилен асосида биопарчаланувчи материалларнинг олиниши, тузилиши ва хоссалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркасида “Жиззахпластмасса” АЖ билан полиэтилен асосида биопарчаланувчи плёнка олиш усулини яратиш бўйича шартнома тузилган (2017 йил 24 мартдаги 24/03-сонли шартнома). Натижада, полиэтилен асосида биопарчаланувчи плёнка ишлаб чиқариш технологиясини яратиш ва “Жиззахпластмасса” АЖда тадбиқ қилиш имконини берган;
биопарчаланувчи полимер компаунд (Тs 21889093-01:2019) ва биопарчаланувчи полимер плёнка (Тs 25261285-08:2019) учун техник шартлари “Узстандарт” агентлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган. Мазкур техник шарт маҳсулотларнинг сифати ва технология жараёнини назорат қилиш имконини берган.