Sayt test rejimida ishlamoqda

Йўлдошев УлуғбекРавшанбековичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳажвий матнлар таржимасининг лингвостилистик ва лингвокультурологик хусусиятлари (инглиз тилига таржима қилинган ўзбек халқ латифалари мисолида)», 10.00.06–Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Fil22.

Илмий раҳбар: [Мўминов Омон Мўминович], филология фанлари номзоди, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Fil.09.01.

Расмий оппонентлар: Қуранбеков Аҳмадқул, филология фанлари доктори, профессор; Турдиева Нилуфар Яқубовна, филология фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек халқ латифаларининг инглиз тилига таржимасида стилистик воситалар ва миллий-маданий лексик бирликларнинг хусусиятларини тадқиқ этишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

таржимада эквивалентлик ва адекватлик, таржимага маданиятнинг таъсири латифалар таржимаси асосида исботланган;

латифалар таржимасида сўзма-сўз, мослаштириш, ижодий таржима методлари қўлланиши далилланган;

ўзбек халқ латифаларида метафора, метонимия, киноя, муболаға, шахслантириш, аллюзия стилистик усули фаол қўлланганлиги тавсифланган ва уларни инглиз тилига таржима қилиш усуллари ишлаб чиқилган;

 латифаларда миллий-маданий лексик бирликларни таржима қилиш трансформациялари аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ҳажвий матнлар таржимасининг лингвостилистик ва лингвокультурологик хусусиятлари тадқиқоти бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:

тадқиқот давомида илмий асосланган таржима методлари ва трансформацияларига оид назарий хулосаларга мувофиқ ИТД-1-119 рақамли «Ўзбек адабиёти антологияси»ни инглиз тилига таржима қилиш ва адабиётлараро коммуникация муаммолари» мавзусидаги илмий-амалий лойиҳа доирасида Ғафур Ғуломнинг «Шум бола» қиссаси инглиз тилига таржима қилинган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 21 сентябрдаги ФТА-02-11/645-сон маълумотномаси). Мазкур ҳикоянинг инглиз тили таржимасида ўзбек халқи маданияти, қадриятлари, анъана ва урф-одатларини англатувчи миллий-маданий лексик бирликларнинг берилиши таржимон маҳоратини аниқлашга хизмат қилган;

ишда эришилган илмий натижалар, хусусан, стилистик воситаларни таржима қилиш стратегиялари ва миллий-маданий лексик бирликларни таржима қилиш трансформацияларидан Ўзбекистон Республикаси истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш Улуғбек жамғармасида «Саодат йўли» номли китобни тайёрлашда фойдаланилган (Улуғбек жамғармасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 47-сон маълумотномаси). Жорий этилган материаллар мақоллар, ҳикматлар, нодир фикрлар, оталар ўгитларининг таржимасида стилистик воситалар ва миллий-маданий лексик бирликларнинг контекстуал маъносини ўрганишга хизмат қилган;

таржима трансформациялари ОТ-А1-53 рақамли «Таржима назарияси ва амалиёти факультети учун «Translation in Use» дарслигини яратиш ва нашр қилиш» мавзусидаги лойиҳа доирасида «Кетма-кет таржима» дарслигини яратишга татбиқ қилинган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 21 сентябрдаги ФТА-02-11/645-сон маълумотномаси). Мазкур дасрлик таржимон тайёрловчи барча олий ўқув юртларида талабаларга таржимани ўқитишда асосий ўқув-методик қўлланмалардан бири бўлиб хизмат қилаган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish