Sayt test rejimida ishlamoqda

Саатова Нодира Зияевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туз коррозияси таъсирига учраган автомобиль йўллари кўприкларининг темирбетонли оралиқ қурилмаси қолдиқ ресурси», 05.09.02–Асослар, пойдеворлар, ер ости иншоотлари. Кўприклар ва транспорт тоннеллари. Йўллар, метрополитенлар (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Т125.

Илмий раҳбар: Ишанходжаев Абдурахмон Асимович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплутацияси институти, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, DSc.27.06.2017.Т.09.01.

Расмий оппонентлар: Мамажанов Рахимжон Курбанович, техника фанлари доктори, профессор; Низомов Шухрат Рашидович, техника фанлари номзоди, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: автойўл кўприклариоралиқ қурилмалари ресурсини аниқлаш усулларини бетон ва арматура коррозияси таъсирини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бетоннинг туздан коррозияланишини миқдорий баҳолаш усули ишлаб чиқилган;

оралиқ қурилмаларнинг юк кўтариш қобилиятини, бетон ва арматуранинг туздан коррозияланишини аниқлаш усуллари ишлаб чиқилган;

вақт ўтиши билан бетон ва арматурадаги коррозия жараёнларини ифодалаш боғлиқликлари ишлаб чиқилган;

эксплуатациядаги автойўл кўприклари темирбетон оралиқ қурилмаларнинг қолдиқ ресурсини ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Туз коррозиясига учраган автойўл кўприклари темирбетон оралиқ қурилмалари қолдиқ ресурсини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

транспорт иншоотларининг бетон ва арматуранинг туздан коррозияланишини ҳисобга олган ҳолда ресурсини аниқлаш усуллари Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари Давлат қўмитаси томонидан автомобиль йўллари кўприклари бетон ва арматурасини коррозиядан ҳимоялаш жараёнларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари Давлат қўмитасининг 2017 йил 26 октябрдаги 08/3408-2955-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг амалиётда қўлланилиши эксплуатация жараёнида кўприк элементлари коррозиядан ҳимоялаш натижасида 15–20% хизмат муддатини узайтириш ҳамда кўприк оралиқ қурилмаларини ҳисоблаш услубларини такомиллаштириш имконини берган;

бетоннинг туздан коррозияланишини миқдорий баҳолаш, оралиқ қурилмаларнинг юк кўтариш қобилиятини, вақт ўтиши билан бетон ва арматурадаги коррозия жараёнларини ҳисоблаш услублари Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари Давлат қўмитасида автомобиль йўллари кўприклари мустаҳкамлиги ва ресурсини ошириш жараёнларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари Давлат қўмитасининг 2017 йил 26 октябрдаги 08/3408-2955-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг амалиётда қўлланилиши эксплуатация жараёнида кўприк элементлари хизмат муддатини 15–20% узайтириш ҳамда кўприк оралиқ қурилмаларини ҳисоблаш услубларини такомиллаштириш имконини берган;

автойўл кўприклариоралиқ қурилмалари ресурсини аниқлаш усуллари ИҚН 111-16 рақамли “Автомобиль йўлларидаги транспорт иншоотларининг бетон ва темирбетон конструкцияларини емирилишдан (атмосфера, шўр грунт ва ер ости сувларининг таъсиридан) ҳимоялаш бўйича йўриқнома”, ИҚН 110-16 рақамли “Кўприк таянчлари, оқимни йўналтирувчи дамбалар ва траверсалар олдида маҳаллий ювилишларни ҳисоблаш бўйича техник кўрсатмалар”, ИҚН 112-16 рақамли “Меъёридан ортиқ оғир юкларни кўприк иншоотларидан ўтказиш тартиби бўйича йўриқнома”ларга киритилган ва улар бугунги кунда амалиётда кўприклар хизмат муддатини узайтириш ҳамда кўприк оралиқ қурилмаларини ҳисоблаш услубларини такомиллаштиришга хизмат қилмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish