Sayt test rejimida ishlamoqda

Рафиева Феруза Умидуллоевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «G.mustelinum Miers ex Watt турининг бошқа полиплоид ғўза турлари билан филогенетик муносабатларини ўрганиш асосида янги донорлар олиш», 03.00.09–Умумий генетика (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/В35.

Илмий раҳбар: Ризаева Сафия Мамедовна, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.В.53.01.

Расмий оппонентлар: Ибрагимов Паридун Шукурович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Султонов Амад Саидкаримович, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: G.mustelinum Miers ex Watt турининг G.hirsutum L. ва G.barbadense L. турлари туричи хилма-хилликлари вакиллари ҳамда G.darwinii Watt. тури билан ўзаро филогенетик муносабатларини аниқлаш, турлараро дурагайлаш асосида янги ирсий асосга эга донорлар олишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

G.mustelinum Miers ex Watt турини Karpas Raf. кенжа туркумига мансуб бошқа полиплоид турлар - G.hirsutum L. ва G.barbadense L. турлари ва уларнинг туричи хилма-хилликлари вакиллари ҳамда G.darwinii Watt тури билан филогенетик муносабатлари аниқланган ва уларнинг янги филогенетик схемаси ишлаб чиқилган;

G.mustelinum Miers ex Watt турининг G.hirsutum L.турига мансуб маданий-тропик (ssp. glabrum var. marie-galante) шаклига филогенетик қариндошлик жиҳатидан яқинлиги исботланган;

G.mustelinum Miers ex Watt турини дурагайлашда оналик шакл сифатида фойдаланилганда кўсакда тўлиқ уруғлар тугилиш даражасининг паст бўлиши унинг эндемиклиги ва эволюция жараёнида четдан чангланиши чегараланган тур эканлиги билан боғлиқлиги очиб берилган;

турлараро F1 дурагайларида тола узунлиги қисман доминантлик, ўсув даври давомийлиги, тола чиқими, битта кўсакдаги пахта вазни ва 1000 дона чигит вазни салбий ва ижобий доминантлик ҳолатида ирсийланиши аниқланган;

F2 ва F1В1 дурагайларида тола чиқими, битта кўсакдаги пахта вазни ва 1000 дона чигит вазни бўйича ижобий трансгрессия ҳолати аниқланган;

G.mustelinum Miers ex Watt турининг маданий тропик ssp. euhirsutum («Бешқаҳрамон» нави) шакли иштирокидаги турлараро F1 дурагайларида кун узунлигига талабчанлик белгиси бўйича навнинг ижобий доминантлиги очиб берилган;

F2 дурагайларида кун узунлигига талабчанлик белгиси полимер генларнинг нокумулятив таъсирида 15:1 нисбатда ирсийланиши ва бу белгининг намоён бўлиши G.mustelinum Miers ex Watt турида рецессив, маданий навда эса доминант генлар таъсири остида назорат қилиниши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

G.mustelinum Miers ex Watt турининг Karpas Raf. кенжа туркумига мансуб бошқа полиплоид турлар ва туричи хилма-хилликлари вакиллари билан филогенетик муносабатларини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:

G.mustelinum Miers ex Watt турининг Karpas Raf. кенжа туркумига мансуб бошқа полиплоид турлар ва туричи хилма-хилликлари вакиллари билан филогенетик муносабатларини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар «Қурғоқчилик шароитларида ноанъанавий ўғитлардан фойдаланган ҳолда техник экинларнинг етиштириш технологияларини такомиллаштириш» мавзусидаги лойиҳада маданий навларнинг генотипларини бойитиш ва ташқи муҳитнинг биотик ва абиотик стресс омилларига чидамли янги барқарор ғўза линиялари ва навларини яратиш мақсадларида фойдаланилган (Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалик вазирлиги Илмий-технологик сиёсат ва таълим Департаментининг 2017 йил 30 октябрдаги 3442/07-01-сон маълумотномаси). Илмий натижалар «ПГССХ-1», «ПГССХ-7», «Восток» (ВК)-11» дурагай шакллари ва «Л-396 б7», «Л-214», «Л-501», «МЛ-114» тизмаларининг морфобиологик ва қимматли хўжалик белгиларининг ирсийланиши ва ўзгарувчанлик характерини аниқлаш имконини берган;

ноёб трансгрессив рекомбинант шакллар ФА-А8-Т019 рақамли «Ғўзанинг янги адаптив, қимматли хўжалик белгиларини ўзида мужассам этган, тезпишарлик, ҳосилдорлик ва тола сифати устуворлигида навлар яратиш ва кўпайтириш, конкурс нав синовини ўтказиш» мавзусидаги лойиҳада тола чиқими ва узунлиги юқори ҳамда IV типга мансуб тизма ва навлар олишда бошланғич манбалар сифатида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2017 йил 31 октябрдаги 4/1255-2298-сон маълумотномаси). Илмий натижалар янги синтетик генотиплар мажмуаси билан бойитилган ғўза тизмаларини яратиш имконини берган;

G.mustelinum Miers ex Watt турининг бошқа полиплоид турлар ва туричи хилма-хилликлари билан ўзаро филогенетик муносабатларини белгиловчи схема асосида хамда турлараро дурагайлаш натижасида олинган трансгрессив шакллар республика «Ғўза генофонди» ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2017 йил 31 октябрдаги 4/1255-2297-сон маълумотномаси). Ушбу ноёб шакллар ғўзанинг дунёвий генофондини бойитиш ҳамда ғўза турлари ва уларнинг туричи хилма-хилликлари бўйича электрон базасини шакллантириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish