Sayt test rejimida ishlamoqda

Тургунов Мирабдулла Дехкановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):

«Ўзбекистон флорасидаги Iridaceae оиласи айрим турларининг биоэкологик хусусиятлари», 03.00.05–Ботаника (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/B60.

Илмий раҳбар: Печеницын Владимир Петрович, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ботаника институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ботаника институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.B.39.01.

Расмий оппонентлар: Бутник Антонина Анатольевна, биология фанлари доктори, профессор; Белолипов Игорь Владимирович, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон флорасидаги Iridaceae оиласи турларининг табиий ва интродукция шароитида биоморфологик белгиларни аниқлаш, репродуктив стратегиясини асослаш ва реинтродукция усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Juno туркуми турлари фрондоз, Iris туркуми турлари, Gladiolus italicus ва Moraea sisirynchium эса брактеоз гулпояга эгалиги аниқланган;

Gladiolus italicus, Moraea sisyrinsium ва Juno турларининг генератив ўсимликлари яшовчанлигидан қатъи назар доимий юқори барглар сонига эгалиги асосланган;

ўсимликларнинг баҳорги яшил, ёзги ва мажбурий ёзги тиним даврига эга, ёзги тиним даврига эга бўлмаган феноритмотипик гуруҳлари аниқланган;

ўсимликларнинг ҳаётчанлиги ортиб бориши билан вегетатив ва генератив соҳаларда рўй берадиган ўзгаришлар исботланган;

Juno турларининг генератив стратегияси GL-типидалиги аниқланган ва унинг экологик мослашувчанлигидаги ўрни очиб берилган;

Juno турлари мисолида иқлимлаштиришда босқичма-босқич рўй берадиган ўзгаришлар жадаллиги, табиий ва интродукция шароитида экологик омилларнинг мувофиқ келиши билан исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистон флорасининг Iridaceae оиласига мансуб турлари биоэкологик хусусиятларини тадқиқ қилишдан олинган натижалар асосида:

Iridaceae оиласи турларининг фенологияси ва биометриясига доир маълумотлар “Летопись Природы Евразии” лойиҳасида иқлим ўзгариши шароитида турлар популяцияларини баҳолашда фойдаланилган (Хельсинки университетининг (Финландия) 2017 йил 27 сентябрдаги маълумотномаси). Натижада Iridaceae оиласи турлари популяциялари ҳолатини мониторинг қилиш ва муҳофаза чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган.

Iris stolonifera, I. korolkowii, I, sogdiana ва I. albertii турлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бош бошқармаси амалиётига жорий қилинган (Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бош бошқармасининг 2017 йил 26 октябрдаги 8-5/2064-сон маълумотномаси). Натижада ноқулай иқлим шароитларида турларни бошқа гибрид форма ва навларга нисбатан кўкаламзорлаштиришда фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини берган;

Iris austrotschatkalica, I. orchioides, I. maracandica турларининг морфологик хусусиятлари, биометрик кўрсаткичлари, уларни идентификациялаш учун хизмат қилувчи белгилари бўйича олинган натижалар Ф5-ФА-0-64792 рақамли “Ўзбекистон юксак ўсимликларининг табиий флораси. Қирқбўғимтоифалар (Equisetophyta), бирпаллалилар (Monocotyledones)” фундаментал лойиҳаcида Iridaceae оиласи турларини қиёсий таксономик таҳлил қилишда фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 2 ноябрдаги ФТА-02-11/1002-сон маълумотномаси). Натижада фан учун янги Iris austrotschatkalica Tojibaev, F.Karim. et Turgunov турларини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish