Абидова Зиёда Аскаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тиббиёт ходимларида толерантликни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик механизмлари», 19.00.05–Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Psi7.
Илмий раҳбар:Шоумаров Ғайрат Бахромович, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Psi.01.07.
Расмий оппонентлар: Кодиров Ботир Рахмонкулович, психология фанлари доктори, профессор; Лутфуллаева Нигора Халимбоевна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тиббиёт ходимларида толерантликни ривожлантириш ва шакллантиришнинг ижтимоий-психологик механизмларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
толерантлик даражасини жинс, туғилган жой, оила ва фарзандлари мавжудлиги, ота-оналарининг маълумоти ва оиладаги туғилиш кетма-кетлигига каби ижтимоий омиллар билан ўзаро алоқаси аниқланган;
тиббиёт ходимлари фаолиятида зарур бўлган эмоционал интеллект, эмпатик қобилиятлар, жамоадошлик установкалари ва ўзгаришларга шахс сифатида тайёрлик каби ижтимоий-психологик омилларининг толерантлик ривожланишига таъсири аниқланган;
толерантликни ривожлантириш бўйича толерантликнинг асосини ташкил этувчи шахсдаги ички салоҳиятни аниқлаш ва очиб беришга қаратилган очиқ дидактик техникали мотивацион-конструктив ёндашув – дедуктив технология ва толерант шахс сифатларини шакллантиришга қаратилган ёпиқ дидактик техникали хулқ-атворга (фаолиятли) йўналтирилган индуктив технология ишлаб чиқилган;
толерантликни ривожлантиришда педагогик технологиялар шахсда толерантликни шакллантиришга эмас, балки уни очиш ва ривожлантиришга йўналтирилиши кераклиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тиббиёт ходимларида толерантликни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик механизмлари жорий қилиниши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
яратилган толерантлилик даражаси ва унинг устувор компонентларини аниқлаш имконини берувчи «Ўз толерантлик даражасини аниқлаш» методикаси; шахсда толерантликни ривожлантирувчи ва шакллантирувчи самарали дидактик технологиялари; шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш, малакасини ошириш, қайта тайёрлаш, ихтисослаштириш амалиётида улардаги толерантликни очиш ва ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган психологик тренинг дастурлари, таклиф ва тавсиялари соғлиқни сақлаш амалиётида, хусусан Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази, шунингдек Ўрта тиббиёт ва доришунос ходимларни малакасини ошириш ва ихтисослаштириш Республика марказида фойдаланилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 13 октябрдаги 8н-з/25-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 4 октябрдаги 89-03-2196-сон маълумотномалари). Мазкур тадқиқот натижалари тиббиёт ходимларининг толерантлиги ва касбий компетентлигини оширишга, шунингдек, эмоционал зўриқишни, тиббиёт муассасаларида низоли вазиятларнинг юзага келиш эҳтимолини пасайтирган ҳолда муаммоларни ҳал этишга ижобий таъсир кўрсатиб, тиббиёт ходимларида жамоадошлик кўникмасини ошишига, жамоавий фаолиятни ривожлантиришга, мос клиник баённомаларни самарали қабул қилиш ва шакллантиришга хизмат қилган;
шахсда толерантликни очиш ва ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган психологик тренинг дастурлари ва толерантликни аниқлаш имконини берувчи «Ўз толерантлик даражасини аниқлаш» методикаси Республика болалар ижтимоий мослашув марказида амалий психологлар фаолиятига жорий қилинган (Республика болалар ижтимоий мослашувнинг маркази 2017 йил 23 октябрдаги 06/603-сон маълумотномаси). Мазкур психологик тренинг дастурлари ва психодиагностик методика ёрдамида психологларнинг толерантлик даражасини аниқлашга, уни ривожлантиришга ва касбий компетентлигини оширишга, шу билан биргаликда улардаги эмоционал зўриқишни камайтириш жамоадошлик кўникмаларини ошириш, ҳамда ижобий психологик муҳит яратишга ва самарали жамоавий фаолиятга эришиш имконини берган.