Sayt test rejimida ishlamoqda

Тешабоев Муҳаммадяхё Ғуломқодировичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юз ва бўйинда куйик асорати бўлган беморларни жарроҳлик даволашни оптималлаштириш», 14.00.27–Хирургия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib113.

Илмий раҳбар: Мадазимов Мадамин Муминович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.

Расмий оппонентлар: Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каюмходжаев Абдурашит Абдусаломович, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Харьков миллий тиббиёт университети (Украина).

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: янги усулни ишлаб чиқиш йўли билан юз ва бўйин куйишлари оқибатларини хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

юз ва бўйин куйишлари оқибатларида анъанавий реконструктив-тикловчи аралашувларнинг операциядан кейинги эрта ва узоқ муддатлардаги камчиликлари аниқланган;

тери структурасидаги ўзгаришларни морфологик баҳолаш ва микроциркуляция (tcpО2) ҳолатини текшириш бўйича хавфсиз ва назорат қилинувчи операция вақтидаги дермотензиянинг мумкинлиги исботланган;

юзаси бўйича чекланган юз ва бўйин чандиқли деформацияларини бир босқичда бартараф қилиш ва пластика ёки донор жароҳатларни ёпиш учун тўқималарнинг етарлича захирасига эришиш имконини берувчи операция вақтидаги тез баллонли чўзиш усули ишлаб чиқилган;

таклиф этилган тери пластикаси усуллари учун кўрсатмалар аниқланди ҳамда юз ва бўйин чандиқли деформацияларини хирургик даволаш протоколи ва тактикани танлаш алгоритми ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Юз ва бўйин соҳаси куйиш оқибатлари билан беморларни хирургик даволаш сифатини яхшилаш бўйича ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:

ишлаб чиқилган «Юз чандиқли деформацияларини хирургик даволаш усули»га Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро учун (IAP 04539-сон) патенти олинган. Таклиф этилган усулни қўллаган ҳолда даволаш қониқарсиз натижалари кўрсаткичини 12,4% га камайтириш, беморлар ҳаёт сифатини 27,5% га яхшилаш имконини берган;

ишлаб чиқилган «Юз куйиши асоратларини хирургик реабилитацияси» номли услубий қўлланма соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Андижон кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Фарғона филиали даволаш-маслаҳат фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 31 августдаги 8Н-g/54-сон маълумотномаси). Юз ва бўйин соҳаси куйиши оқибатлари билан беморларни хирургик даволаш учун таклиф этилган комплекс ёндашувнинг қўлланиши даволашнинг яқин ва узоқ муддатдаги натижаларини 17% га яхшилаш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish