Джиянбаев Сирожиддин Валиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлар асосида янги композицияли редуктор сурков мойини олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.08–Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Т151.
Илмий раҳбар: Ҳамидов Босит Набиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Юнусов Мирахмад Пулатович, техника фанлари доктори, профессор; Саидахмедов Игамберди Мухтарович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Фарғона нефтни қайта ишлаш корхонаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар асосида редукторлар учун композицион сурков мойининг таркиби ва олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
редуктор сурков мойи ва унинг компонентларининг термооксидланиш барқарорлигини баҳолашда массанинг максимал йўқотилиш тезлиги ҳароратлари аниқланган;
редуктор сурков мойи ва компонентларининг солиштирма таҳлилида смола ва асфальтенларнинг ўзаро термик муносабатлари асосланган;
компонентларнинг редуктор сурков мойи таркибида ЦД-7 қўндирмасининг оксидланишга қарши совунланган саломас маҳсулотини натрий совунлари сифатида қўлланилиши редуктор сурков мойининг термик барқарорлиги ҳамда термик парчаланишга қаршилигининг ошиши аниқланган;
олинган композициянинг термобарқарорлигига унинг таркибидаги гудрон ҳамда оксидланиш ва ишқаланишга қарши ЦД-7 қўндирмасининг асосий таъсири исботланган;
юқори эксплуатация хоссаларига эга янги таркибли редуктор сурков мойини маҳаллий хомашёлар асосида олиш таркиби ва технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий хомашёлар асосида янги композицияли редуктор сурков мойини олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ОСп Уз-Л редуктор сурков мойини олиш технологияси Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида жорий қилинган (Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг 2016 йил 20 майдаги 5-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий хомашёлар асосида янги композицияли редуктор сурков мойини ишлаб чиқиш натижасида иқтисодий самарадорлик 20% ошишига имкон берган;
ОСп-Уз редуктор сурков мойини «Ўзбекистон темир йўллари» АК тасарруфидаги темир йўл узелларига жорий қилинган («Ўзбекистон темир йўллари» АКнинг 2014 йил 21 апрелдаги 282-Н-сон маълумотномаси). Натижада хориждан олиб келинаётган сурков мойларини 40%га камайтириш имконини берган.