Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидова Феруза Бахтияровнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.  

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Техникавий олий таълим муассасаларида инглиз тилини ўқитиш сифатини бошқаришни такомиллаштириш», 13.00.01–Педагогика назарияси ва тарихи. Таълимда менежмент (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Ped37.

Илмий раҳбар: Мусурманова Ойниса Мусурмоновна, педагогика фанлари доктори, профессор. 

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлатпедагогика университети, DSс.27.06.2017.Рed.26.01.

Расмий оппонентлар: Мардонов Шукрулло Қўлдошевич,педагогика фанлари доктори, профессор;  Ахмедова Лайло Толибжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳмиятга молик.

II. Тадқиқотниинг мақсади: техникавий олий таълим муассасаларида инглиз тилини ўқитиш сифатини бошқаришни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 

ижтимоий-яхлитлашган, систем-мазмуний, профессионал йўналтирилган ёки компетентли, мезоний-баҳолаш элементлардан иборат олий таълим муассасаларида таълим сифатини бошқариш тизимининг таркибий қисми аниқлаштирилган;

инглиз тилини ўқитиш сифатини бошқариш менежменти методикаси ўқув-билиш фаолияти, инновацион фаолият ва таълим фаолиятини технологик таъминлаш компонентлари асосида такомиллаштирилган;

«Дастурий инжиниринг» таълим йўналиши учун инглиз тилини ўқитиш методикаси профессионал-йўналтирилган тамойил асосида ишлаб чиқилган;

ўз-ўзини баҳолаш ва таҳлил қилиш мезонлари ва дидактик материаллар асосида инглиз тилини ўқитиш сифати даражасинии аниқлаш технологияси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Техникавий олий таълим муассасаларида инглиз тилини ўқитиш сифатини бошқаришни такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган назарий-методик ва амалий таклифлар асосида:

техникавий олий таълим муассасаларида инглиз тилини ўқитиш сифатини бошқариш менежменти элементлари ва таркибига оид таклифлардан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги «Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 610-сон қарори ҳамда унинг ижросига йўналтирилган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 17 августдаги 584-сонли буйруғини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016  йил 20 декабрдаги 89-03-3447-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган методикани қўлаш техникавий олий таълим муассасаларида инглиз тилини ўқитиш сифати ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лисоний компетентлик даражасини ошириш имконини берган;

«Дастурий инжиниринг» таълим йўналиши учун таълим сифатини бошқариш менежменти методикаси асосида яратилган инглиз тилини ўқитиш методикаси техникавий олий таълим муассасалари талабаларига мўлжалланган «VOCABULARY FOR SOFT WARE FOR INTERMEDIATE LEVEL STUDENTS» (биринчи ва иккинчи нашрлар) ўқув қўлланмасига татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 21 августдаги 303-004-сон маълумотномаси). Ўқув қўлланмалардан фойдаланиш информатика, компьютер ва дастурий инжиниринг соҳаларида инглиз тилида ўқиш, ёзиш, эшитиш ва оғзаки нутқ кўникмаларини оширишга кўмаклашган;

«Дастурий инжиниринг» таълим йўналиши учун инглиз тилини ўрганиш бўйича амалий материаллардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 6 апрелидаги 137-сонли буйруғи асосида такомиллаштирилган меъёрий ва услубий ҳужжатлар ҳамда замонавий ўқув адабиётларни яратиш ва таълим жараёнига жорий этиш билан боғлиқ вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган ва Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиалларига жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлигининг 2016 йил 18 ноябрдаги 24-8/6302-сон маълумотномаси). Инглиз тилини инновацион таъминлашдан фойдаланиш талабаларнинг инглиз тилини билиш даражасини ошириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish