Sayt test rejimida ishlamoqda

Джаббаров Шухрат Абдумажидовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гельминтозларга қарши кураш чора-тадбирларининг самарадорлиги ва уни ошириш йўллари», 03.00.06–Зоология (ветеринария фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/V1.

Илмий маслаҳатчи: Орипов Анвар Орипович, ветеринария фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти, DSc.27.06.2017.Qx/V.12.02.

Расмий оппонентлар: Ғафуров Актам Ғафурович, ветеринария фанлари доктори, профессор; Шакарбоев Эркинжон Бердиқулович, биология фанлари доктори; Мавланов Собиржон Ибодуллаевич, ветеринария фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Л.М.Исаев номидаги Тиббий паразитология илмий-тадқиқот иститути.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: чорва моллари орасида кенг тарқалган асосий гельминтозлар етказадиган зарарнинг сабабларини аниқлаш, уларга қарши қўлланиладиган анитгельминт препаратлар ва профилактик воситаларнинг самарадорлигини аниқлаш ва уни такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

республикамизда чорва молларининг асосий гельминтозлари етказадиган зарар ва уларга қарши даволаш-профилактика чора-тадбирларининг самарадорлигини аниқлашнинг замонавий чора-тадбирлари ишлаб чиқилган;

чорва моллари (қорамол, қўй-эчкилар) орасида учрайдиган трематодозлар, цестодозлар, нематодозларга чалиниш натижасида чорва туёқ сонининг кескин камайиши, маҳсулот миқдори ва сифатининг ҳамда наслчилик ишлари самарасининг пасайиши аниқланган;

чорва молларининг асосий гельминтозларига қарши қўлланилган турли замонавий антгельминт воситаларнинг самарадорлиги аниқланган;

қоракўлчилик хўжаликларида гельминтозларга қарши кимёвий профилактик восита – антгельминтли-туз аралашмаларни қўллаш асосида асосий гельминтозлар ва улар томонидан етказиладиган зарарнинг олди олинишига эришилган;

парранда (товуқ)лар организмининг гельминтозларга қарши табиий чидамлилиги ва уларнинг маҳсулдорлигини оширишга қаратилган жадаллаштирувчи воситалар – госсипренли ва микроэлементли озуқавий қўшимчалар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Гельминтозларга қарши кураш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқотлар натижалари асосида:

«Қоракўлчилик хўжаликларида гельминтозларга қарши кимёвий профилактика воситаси» (IАР 03349), «Майда шохли ҳайвонлардаги гельминтозларга қарши кимёвий профилактика воситаси» (IАР 03350) ва «Қўй ва эчкилардаги гельминтозларга қарши кимёвий профилактика воситаси» (IАР 03351)  ишланмалари учун Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патентлари олинган. Бунда қўй ва эчкиларнинг асосий гельминтозларга қарши курашишнинг гуруҳли дегельминтизация ва кимёвий профилактик воситаларини ишлаб чиқишга имконият яратилган;

чорвачиликка ихтисослашган хўжаликларда гельминтозларга қарши даволаш-профилактика чора-тадбирларининг замонавий услуб-воситалари Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари қоракўлчилик хўжаликларига жорий этилган (Давлат ветеринария қўмитасининг 2017 йил 6 ноябрдаги 01/14-424-сон маълумотномаси). Бунда қўй ва эчкилар ошқозон-ичак нематодозлари ва цестодозларига қарши кимёвий профилактика воситалари турли антгельминт-туз аралашмалари қўллашнинг самарадорлиги ўртача ҳар бир бош мол ҳисобига 2726–8011,4 сўмни ташкил этган;

парранда (товуқ)лар маҳсулдорлигини рағбатлантирувчи восита – микроэлементли озуқавий қўшимча ва уни тайёрлаш усуллари Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари паррандачилик хўжаликларида жорий этилган (Давлат ветеринария қўмитасининг 2017 йил 6 ноябрдаги 01/14-424-сон маълумотномаси). Бунда парранда (товуқ)ларни озиқлантиришда фитоэстроген рағбатлантирувчи восита госсипренли озуқавий қўшимчадан фойдаланиш ҳар бир бош жўжа (ёш товуқ) ҳисобига йиллик қўшимча даромад 19,7 минг сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish