Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшонкулов Бабур Мамуровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Генератив уруғлардан картошка етиштириш ва ундан уруғчиликда фойдаланиш», 06.01.08–Ўсимликшунослик ва 06.01.05–Селекция ва уруғчилик  (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Qx42.

Илмий раҳбар: Эргашев Ибрагим Тошкентович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти, PhD.27.06.2017.Qx.12.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Абдурахимов Мингжигит Каттабекович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Назаров Худойберди Қўзимуродович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Сабзавот-полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: генератив уруғлардан картошка етиштириш учун мос навлар, дурагайлар, дурагай популяцияларини танлаш, улардан юқори ва сифатли ҳосил олиш технологиясини ишлаб чиқиш, олинган туганаклардан вируссиз асосидаги уруғчиликда дастлабки материал сифатида фойдаланишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор картошканинг навлари, дурагайлари, дурагай популяциялари ва ўзидан чанглатилган линиялар коллекциясидан резавор мева ҳосил қилувчи шакллар ажратилган ҳамда улардан генератив уруғлар олиш имконияти исботланган;

картошка уруғкўчатлари 70х20 см схемада экилганда ўсимликларнинг мақбул ўсиши, ривожланиши ва юқори ҳосилдорликни таъминлаши аниқланган;

уруғкўчат усулда картошка етиштиришнинг самарали агротехнологиясини қўллаш натижасида юқори ҳосил олиш имкониятлари исботланган;

генератив уруғлардан етиштириб олинган туганаклардан экиннинг вируссиз асосдаги уруғчилигида дастлабки материал сифатида фойдаланилган;

генератив уруғлардан етиштириб олинган туганакларнинг биринчи ва иккинчи репродукцияларидан уруғлик сифатида фойдаланилиб, олинган ҳосилнинг истеъмол учун яроқлилиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Генератив уруғлардан картошка етиштириш ва ундан уруғчиликда фойдаланиш борасида олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:

картошканинг янги яратилган «Фаровон» ва «Феруза» навлари 2017 йилда Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш Давлат комиссиясига топширилган (Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш Давлат комиссиясининг 2017 йил 13 мартдаги 53/4-144-сон ва 2017 йил 10 июлдаги 53/4-306-сон маълумотномалари). Натижада, ушбу навлардан стандарт навга нисбатан гектарига 10–13 центнер қўшимча картошка ҳосили олишга эришилган;

картошкани генератив уруғлардан етиштириш технологияси Самарқанд вилояти Тайлоқ, Ургут, Булунғур ва Жомбой туманлари сабзавотчилик фермер хўжаликларида жами 111 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 15 августдаги 02/22-425-сон маълумотномаси). Бунда уруғ кўчат усулида етиштирилганда гектаридан 19,6 тона, биринчи ва иккинчи туганак репродукциялари экилганда эса 18,4–31,3 тонна ҳосил олинган ва рентабеллик даражаси 79,8–177,5 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish